Закот ҳақида савол-жавоб

0 1 079

Савол: Ҳунармандларнинг қилган ишларининг ҳақи нисобга етган бўлса-ю, лекин уни ҳали олмаган бўлсалар ва унга бир йил айланган бўлса, ундан закот бериладими?
Жавоб: Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ наздиларида меҳнатга бериладиган ҳақлар қўлига тегмагунича, ундан закот бериш вожиб бўлмайди.
لأن الاصح ان الاجرة دين ضعيف لا تجب عليه الزكاة حتى يقبض كالمهر.
«Саҳиҳ қавл шуки, ужра (иш ҳақи, кейинчалик беришга келишиб олинган маҳр) заъиф дайн(қарз)дир. Маҳр каби то қўлга тегмагунича ундан закот вожиб бўлмайди» («Дуррул мухтор»).

Абу Юсуф ва Муҳаммад раҳматуллоҳи алайҳимлар наздида ҳар қандай дайндан закот берилади. Шунинг учун закот бериш эҳтиётлидир.
Савол: Ҳаж учун тўланган маблағдан закот вожиб бўладими?
Жавоб: Нисобга етадиган маблағга эга бўлиб, унга бир йил тўлган бўлса, закот вожиб бўлади.
وَسَبَبُهُ أَيْ سَبَبُ افْتِرَاضِهَا مِلْكُ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ.
«Закотнинг фарз бўлиш сабаби йили тўлган нисобга эга бўлишдир» («Раддул мухтор»).

Савол: Уйдаги, одатда, жуда кам ишлатиладиган рўзғор буюмлари закот молига қўшиб ҳисобланадими?
Жавоб: Рўзғор буюмлари гарчи йил мобайнида жуда кам ишлатилса ҳам, улар закот молига қўшилмайди. Лекин кўргазма учун қўйиб қўйилган буюмлар закот беришда закот молига қўшиб ҳисобланмаса-да, лекин қурбонлик қилиш закот олмасликда ҳисобланадиган нисобга қўшилади.

وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.
«Яшаб турган ҳовлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки улар аслий ҳожатлари ҳисобланади» («Жавҳаратун наййира»).

Савол: Тижорат молларининг айни ўзидан закот берса бўладими?
Жавоб: Тижорат молларининг айни ўзидан закот чиқариш мумкин. Лекин ўтмай қолган, сифатсиз молларни закотга бериш яхши эмас. Масалан, кийим-кечак савдоси билан шуғулланувчилар қўлидаги кийимларни закот сифатида беришлари мумкин.
لَنْ تَنَالُوا الْبِرَّ حَتَّى تُنْفِقُوا مِمَّا تُحِبُّونَ وَمَا تُنْفِقُوا مِنْ شَيْءٍ فَإِنَّ اللَّهَ بِهِ عَلِيمٌ.

«Ўзингиз суйган нарсадан нафақа қилмагунингизча, ҳаргиз яхшиликка эриша олмассиз. Нимани нафақа қилганингизни Аллоҳ билувчидир» (Оли имрон. 92-оят).

Савол: Қарзга берилган маблағни закотга ҳисобласа бўладими?
Жавоб: Закотнинг шарти закот олгувчига закотни мулк қилиб бериш ва закотни адо қилаётган ёки ажратаётган пайтда закот эканлигини ният қилишдир. Аввал берилган қарзни кейинчалик закотим деб ният қилиш дуруст эмас.

وَأَمَّا شَرْطُ أَدَائِهَا فَنِيَّةٌ مُقَارِنَةٌ لِلْأَدَاءِ أَوْ لِعَزْلِ مَا وَجَبَ هَكَذَا فِي الْكَنْزِ.
«У (закот)ни адо қилиш шарти адо қилаётган ёки ажратаётган вақтда закот эканлигини ният қилишдир. «Канз»да шундай дейилган» («Фатвои ҳиндия»).

Савол: Бир киши закотини ажратиб, бирор фақир номидан уни тижоратга қўйиши жоизми?
Жавоб: Закот адо бўлиши учун закотга ҳақли кишига закотни мулк қилиб бериш шартдир. Закот олувчи закотни қўлга олгандан кейин уни рухсати ила закот молини тижоратга қўйиш мумкин.

هِيَ تَمْلِيك جَزْء مَالٍ عَيَّنَهُ الشَّارِعُ وَهُوَ رُبْعُ عُشْرِ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ.
«Закот шориъ тайин қилган мол (бир йил тўлган нисоб)нинг жузъи(икки ярим фоизи)ни мулк қилиб беришдир»(«Дуррул мухтор»).

Савол: Закотни бўлиб-бўлиб адо қилиш мумкинми?
Жавоб: Закотни ажратиб қўйгандан кейин уни бўлиб-бўлиб бериш жоиздир.
وَأَمَّا شَرْطُ أَدَائِهَا فَنِيَّةٌ مُقَارِنَةٌ لِلْأَدَاءِ أَوْ لِعَزْلِ مَا وَجَبَ هَكَذَا فِي الْكَنْزِ.

«У (закот)ни адо қилиш шарти адо қилаётган ёки ажратаётган вақтда закот эканлигини ният қилишдир. «Канз»да шундай дейилган» («Фатвои ҳиндия»).
وَلَا يَخْرُجُ عَنْ الْعُهْدَةِ بِالْعَزْلِ بَلْ بِالْأَدَاءِ لِلْفُقَرَاءِ.
«Закотни ажратиб қўйиш билан закот зиммадан соқит бўлмайди. Балки фақирларга бериш билан зиммадан соқит бўлади» («Дуррул мухтор»).

Савол: Олдиндан бир неча йиллик закотни адо қилиш мумкинми?
Жавоб: Нисоб эгаси бир неча йиллик закотни олдиндан адо қилиши мумкин.
وَلَوْ عَجَّلَ ذُو نِصَابٍ زَكَاتَهُ لِسِنِينَ أَوْ لِنُصُبٍ صَحَّ لِوُجُودِ السَّبَبِ.
«Нисоб эгаси бир неча йил учун ёки бир неча нисоб учун олдиндан закотни бериши сабаб мавжуд бўлгани учун дурустдир» («Дуррул мухтор»).

Савол: Бир киши бировнинг молидан закот чиқарса, мол эгасидан закот адо бўладими?
Жавоб: Мол эгаси буюрган ёки ижозат берган бўлса, закоти адо бўлади. Акс ҳолда закоти адо бўлмайди.
رَجُلٌ أَدَّى زَكَاةَ غَيْرِهِ عَنْ مَالِ ذَلِكَ الْغَيْرِ فَأَجَازَهُ الْمَالِكُ فَإِنْ كَانَ الْمَالُ قَائِمًا فِي يَدِ الْفَقِيرِ جَازَ، وَإِلَّا فَلَا كَذَا فِي السِّرَاجِيَّةِ .

«Бир киши бировнинг закотини ўша бировнинг молидан адо қилса ва мол фақирнинг қўлида турганида мол эгаси унга ижозат берса, закоти адо бўлади. Аксинча бўлса, яъни мол эгаси ижозат берганида фақир уни ишлатиб бўлган бўлса, мол эгасининг закоти адо бўлмайди.«Сирожия»да шундай дейилган» («Фатвои ҳиндия»).

Савол: Яқин қариндошларим ичида закот олишга ҳақли инсонлар бор. Уларга: «Бу – менинг закотим», деб берсам, уларни ёки ўзимни ҳижолатга қўяман. Шунинг учун ҳеч қандай сўз айтмай уларга закотимни берсам бўладими?
Жавоб: Закотни унга ҳақли бўлган кишига бериш шарт. Закот деб номлаш шарт эмас.

لَا اعْتِبَارَ لِلتَّسْمِيَةِ ؛ فَلَوْ سَمَّاهَا هِبَةً أَوْ قَرْضًا تُجْزِيهِ فِي الْأَصَحّ.
«(Закотни бераётган вақтда) Закот деб номлашни ҳеч қандай эътибори йўқ (лекин, закот деб ният қилиш шарт). Агар закотни ҳиба ёки қарз деб номласа, саҳиҳ қавлга биноан жоиз бўлади» («Раддул мухтор»).

Савол: Дори-дармон воситалари билан савдо қилувчилар дорилардан закот чиқарадиларми ва дориларнинг ўзини закот сифатида бериши мумкинми?
Жавоб: Бу иш билан шуғулланувчи савдогарнинг маблағи нисобга етса, закот чиқаради. Бундай одам закот сифатида дори-дармон бериши мумкин. Лекин муддати ўтиб кетган ёки ўтмай қолган дориларни эмас.

وَسَبَبُهُ أَيْ سَبَبُ افْتِرَاضِهَا مِلْكُ نِصَابٍ حَوْلِيٍّ.
«Закотнинг фарз бўлиш сабаби йили тўлган нисобга эга бўлишдир» («Раддул мухтор»).

Савол: Тилло, кумуш тақинчоқларнинг ишлатилаётганидан закот бериладими ёки ҳожати аслиясидан ташқарисидан бериладими?
Жавоб: Тақинчоқлар хоҳ ҳожати асли бўлсин, хоҳ ҳожати аслиядан ташқари бўлсин, улардан закот берилади.

وَاللَّازِمُ فِي مَضْرُوبِ كُلٍّ مِنْهُمَا وَمَعْمُولِهِ وَلَوْ تِبْرًا أَوْ حُلِيًّا مُطْلَقًا مُبَاحَ الِاسْتِعْمَالِ أَوْ لَا وَلَوْ لِلتَّجَمُّلِ وَالنَّفَقَةِ ؛ لِأَنَّهُمَا خُلِقَا أَثْمَانًا فَيُزَكِّيهِمَا كَيْفَ كَانَا
«Иккаласидан ҳар бирининг, зарб қилинганида, истеъмолдагисида хоҳ у ишлов берилмаган бўлсин, хоҳ истеъмоли мубоҳ ёки мубоҳ бўлмаган тақинчоқ бўлсин, хоҳ зийнат учун бўлсин, хоҳ нафақа учун бўлсин, закот чиқариш лозим. Чунки иккиси нарсаларнинг баҳоси қилиб яратилган. Бас, у иккиси қандай бўлмасин, улардан закот берилади» («Дуррул мухтор»).

Баҳам кўринг

Comments are closed.