Закот ҳақида савол-жавоб

0 1 292

Савол: Қайси нарсаларда закот вожиб бўлади?
Жавоб: 85 г тиллоси бор ёки 595 г кумуши бор кишиларга закот вожиб бўлади. Қоғоз пул ёки тижорат молларининг қиймати нисоб тилло билан белгиланадиган юртларда 85 г тиллонинг қийматига, кумуш билан белгиланадиган юртларда эса 595 г кумушнинг қийматига етса, закот вожиб бўлади.

Бизнинг диёрларда нисоб одатда тилло билан белгилангани учун қоғоз пуллар тижорат моллари 85 г тиллонинг қийматига етса, улардан закот вожиб бўлади. Шунингдек, бирор кишида озгина тилло, озгина кумуш, озгина қоғоз пул бўлса, уларнинг барчаси қўшилса, нисоб (85 г тиллонинг қиймати)га етса, улардан закот бериш вожиб бўлади.

في كُلِّ مئتي درهم خمسةُ دراهم، فما زاد فبحساب ذلك.
«Ҳар икки юз дирҳамдан беш дирҳам закот вожиб бўлади. Зиёдаси ўшанинг ҳисоби билан» (Шарҳул виқоя).
وَفِي كُلِّ عِشْرِينَ مِثْقَالِ ذَهَبٍ نِصْفُ مِثْقَالٍ مَضْرُوبًا كَانَ أَوْ لَمْ يَكُنْ
«Зарб қилинган бўлсин ёки бўлмасин тиллонинг ҳар йигирма мисқолидан ярим мисқол закот вожиб бўлади»(«Фатвои ҳиндия»).

الزَّكَاةُ وَاجِبَةٌ فِي عُرُوضِ التِّجَارَةِ كَائِنَةً مَا كَانَتْ
«Тижорат моллари қанақа нарса бўлмасин, унинг қиймати тилло, кумушдан нисобга етса, ундан закот вожиб бўлади»(«Жавҳаратун наййира»).

Савол: Касб қилинган ҳар бир молга бир йил тўлиш шартми?
Жавоб: Ким бир марта нисобга эга бўлиб, у бир йил айланган бўлса, зиммасига закот вожиб бўлади. Ушбу нисобга етиб, закот вожиб бўлган молга кейинчалик қайси йўл билан, қачон ва қанча мол қўшилса, унга бир йил айланиш шарт эмас. Закот бериш вақтида барчасидан закот беради.

وَمَنْ كَانَ لَهُ نِصَابٌ فَاسْتَفَادَ فِي أَثْنَاءِ الْحَوْلِ مَالًا مِنْ جِنْسِهِ ضَمَّهُ إلَى مَالِهِ وَزَكَّاهُ الْمُسْتَفَادُ مِنْ نَمَائِهِ أَولا وَبِأَيِّ وَجْهٍ اسْتَفَادَ ضَمَّهُ سَوَاءٌ كَانَ بِمِيرَاثٍ أَوْ هِبَةٍ أَوْ غَيْرِ ذَلِكَ، وَلَوْ كَانَ مِنْ غَيْرِ جِنْسِهِ مِنْ كُلِّ وَجْهٍ كَالْغَنَمِ مَعَ الْإِبِلِ فَإِنَّهُ لَا يَضُمُّ هَكَذَا فِي الْجَوْهَرَةِ النَّيِّرَةِ.

«Кимда нисоб бўлиб, йилнинг асносида молнинг жинсидан фойда кўрса, молига қўшиб, унинг закотини беради. Фойда закоти берилган молдан бўлсин ёки бошқасидан. Қайси йўл билан фойда кўрса, у хоҳ мерос йўли билан бўлсин, хоҳ ҳиба йўли билан ёки бошқа йўллар билан унга қўшади. Агар фойда кўрилган нарса, ҳар томондан нисоб молининг жинсидан бўлмаса, масалан қўй билан туя каби (бир-бирига) қўшилмайди. «Жавҳаратун наййира»да шундай дейилган» («Фатвои ҳиндия»).

Савол: Закот бериш учун тайин қилинган нисоб йил бўйи бир хилда камаймай туриши шартми?
Жавоб: Қайси бир кунда мол нисобга етса, кейинги йил ўша кунгача молни камаймай туриши шарт эмас. Балки бир йилнинг бошланиши билан тугалланиши эътиборга олиниб, йилнинг асносида молни нисобдан камайиши эътиборга олинмайди.
نُقْصَانُ النِّصَابِ أَثْنَاءَ الْحَوْلِ هَدَرٌ.
«Йилнинг асносидаги нисобни камайиши бекордир» «(Дурарул ҳукком шару ғурарул аҳком»).

Савол: Бир кишининг ўзи яшаб турган уйидан бошқа уйи бўлса, уйнинг қийматидан закот чиқариладими?
Жавоб:
وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.
«Яшаб турган ховлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки улар аслий ҳожатлари ҳисобланади» («Жавҳаратун наййира»).

Ўзи яшаб турган ҳовлида бир неча хоналар бўлса, улардан фақат иккитасидан фойдаланиб қолганидан фойдаланмаса, асли ҳожатидан ташқари бўлган тақдирда ҳам икки хонадан ташқари хоналардан закот чиқармайди. Агар иккита ҳовлиси бўлиб, бирида истиқомат қилиб, иккинчисида истиқомат қилмаса ва уни тижорат мақсадида олмаган бўлса, иккисидан ҳам закот чиқармайди. Агар иккинчи ҳовлини тижорат мақсадида олган бўлса, тижорат молларига қўшиб, у ҳовлининг закотини чиқаради.

Савол: Ижарага берилган бино, дўкон ва уловлардан закот бериладими?
Жавоб: Улардан закот берилмайди. Балки улардан тушган маблағ нисобга етса, закот беради.
وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.
«Яшаб турган ҳовлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки улар аслий ҳожатлари ҳисобланади» («Жавҳаратун наййира»).

Савол: Тилло, кумушдан бошқа қимматбаҳо тошлардан ҳам закот чиқариладими?
Жавоб: Бундай тошлар тижорат мақсадида бўлмаса, улардан закот берилмайди. Тилло тақинчоқларга қўйилган бундай тошларнинг вазнини чиқариб ташлаб, соф қолган тилло ёки кумуш вазнидан закот берилади.

لَا زَكَاةَ فِيمَا سِوَى الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ مِنْ الْجَوَاهِرِ كَالْيَاقُوتِ وَالْفَيْرُوزَجِ وَاللُّؤْلُؤِ وَالْمَرْجَانِ وَالزُّمُرُّدِ وَالزَّبَرْجَدِ وَالْحَدِيدِ وَالصُّفْرِ وَسَائِرِ النُّحَاسِ وَالزُّجَاجِ وَإِنْ حَسُنَتْ صُنْعُهَا وَكَثُرَتْ قِيمَتُهَا وَلا زَكَاةَ أَيْضًا فِي الْمِسْكِ وَالْعَنْبَرِ.
«Тилло ва кумушдан бошқа ёқут, фируза, гавҳар, маржон, зумрад, забаржад, темир, мис, қўрғошин, шиша каби қимматбаҳо тошлардан закот берилмайди. Гарчи, чиройли тарзда ясалган ва нархи қиммат бўлса-да. Мушки анбар кабиларда ҳам закот йўқдир» (»Фатавои Ислом, савол-жавоб»).

Савол: Пулни банд қилиш мақсадида олинадиган уйлардан закот чиқариладими?
Жавоб: Уй, ер сотиб олинаётган пайтда одатда учта нарсани ният қилинади:
1. Кейинчалик уни сотиб юбораман, деб ният қилса, ҳар йили закот бераётган йилдаги қийматидан закот чиқариш вожиб бўлади
وَمَا اشْتَرَاهُ لَهَا أَيْ لِلتِّجَارَةِ كَانَ لَهَا لِمُقَارَنَةِ النِّيَّةِ لِعَقْدِ التِّجَارَة.

«Тижорат учун сотиб олган нарсаси тижорат учун бўлади. Савдо вақтида тижорат нияти топилганлиги учун» («Дуррул мухтор»).
يُعْتَبَرُ يَوْمُ الْأَدَاءِ بِالْإِجْمَاعِ وَهُوَ الْأَصَحُّ.
«Бил ижмо закотни адо қилиш куни(даги қиймат) эътиборга олинади. Шу саҳиҳдир» («Раддул мухтор»);

2. Уй қуриб, ўзим яшайман, деган ниятни қилса, бундай ҳолатда сотиб олинган ҳовлининг қийматидан закот чиқариш вожиб бўлмайди.
وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى.
«Яшаб турган ҳовлисидан закот чиқармайди» («Фатавои ҳиндия»);

3. Ҳеч қандай ниятсиз сотиб олиш. Бунда ҳам ундан закот чиқариш вожиб бўлмайди.
وَلَيْسَ فِي دُورِ السُّكْنَى وَثِيَابِ الْبَدَنِ وَأَثَاثِ الْمَنَازِلِ وَدَوَابِّ الرُّكُوبِ وَعَبِيدِ الْخِدْمَةِ وَسِلَاحِ الِاسْتِعْمَالِ زَكَاةٌ لِأَنَّهَا مَشْغُولَةٌ بِحَوَائِجِهِ الْأَصْلِيَّةِ.
«Яшаб турган ҳовлиси, устидаги кийими, уй жиҳозлари, уловлар, хизматкорлар, иш қуролларида закот йўқ. Чунки улар аслий ҳожатлари ҳисобланади» («Жавҳаратун наййира»).

Баҳам кўринг

Comments are closed.