Заҳар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳусайн тоға шаҳардан қишлоққа хурсанд бўлиб қайтаётган эди. Чунки у бозорга ўзи билан олиб борган ҳамма молларини сотиб улгурган эди. Бир булоқ бошида дам олмоқчи бўлди. Эшагим ўтлаб тургунча, шу дарахт остида бироз мизғиб оламан, деди.

 Ҳуррак отиб чуқур уйқуга кетганида пуллари эсига тушиб қолди ва деди: «Пулларни ишончли жойга қўйиб қўйишим керак». Халтасини очиб қараса, пуллари жойида турибди.

Халтани кўйлаги ичига жойлаб, яна уйқуга кетди. Аммо, афсуски, буларнинг ҳаммасини дарахтда беркиниб ўтирган бир йўлтўсар кўриб турганди. Бу пуллар бутун ҳаётини доимо бошқаларга озор бериш билан ўтказиб келган бу одамнинг кўзларини ўйнатиб юборди. Секин-аста дарахтнинг тагига келиб олиб, чўнтагидан қамиш найча ва ичига заҳар солинган қутича чиқарди. Заҳарни қамиш найнинг учига қўйди ва қаттиқ ухлаб ётган Ҳусайн тоғага яқинлаша бошлади. Ўғри заҳарни унинг оғзига пуфлаб, уни осонгина ўлдириб, унинг пулларини олмоқчи эди. Ўғри энди заҳарни пуфлайман деганида Ҳусайн тоға тўсатдан аксириб юборди. Ўғрининг оғзига ўзининг заҳари кириб кетиб, у ўша заҳоти тил тортмай ўлди. Саййидимиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадиси шарифлари қанчалар гўзал. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар: «Ким одамларга ёмонлик қиламан деб ҳаракат қилса, Аллоҳ таоло унинг ўзига ёмонликни қилиб қўяди». Термизий ривоят қилган.
Мавзуга оид мақолалар
Сукут бу, сўзлашиш илмидаги энг қийин илмдир.  Мишмиш товуш тезлигидан ҳам тез тарқалувчи нарса.  Мунофиқ давоми...

07:03 / 25.01.2017 3915
embedhttpswww.youtube.comwatchv8rqELgyL7wfeatureyoutu.beembed

06:29 / 11.04.2018 2274
«БЎЙИНБОҒИМ ҚАНИ»  Бешинчи мактуб  Иллат излаганга иллатдир дунё, Ғурбат излаганга ғурбатдир дунё. Ким давоми...

04:35 / 24.03.2017 3003
Бугун тонгда юртимиздан муборак Ҳаж сафарига отланган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳлари Саудия давоми...

07:06 / 25.12.2018 5227