Ёлғон туфайли қалбни моғор босади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

         

    «Молик унга Абдуллоҳ ибн Масъуднинг «Банда ёлғонда давом этаверса, қалбига қора доғлар тушиб бориб, охири қалби қорайиб кетади ва Аллоҳнинг ҳузурида ёлғончилардан деб ёзилиб қолади», дегани етганини айтди».

      Банда бир оғиз ёлғон гапирса, қалбига бир дона қора доғ тушади. Яна бир оғиз ёлғон гапирса, қалбига яна битта қора доғ тушади. Аста-секин ёлғоннинг сонига қараб қалбидаги қора доғлар ҳам кўпайиб бораверади. Сўнгра қалбни бир қатор қора доғ босиб бўлгандан кейин, биринчи қатламнинг устидан доғ босиш бошланади. Оқибатда доғлар қаватлари кўпаяди ва мазкур қалбнинг эгаси катта гуноҳ қилса ҳам, бурнига пашша қўнганчалик таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.

     Ҳа, инсон гуноҳ ишларни қилаверса, жумладан, ёлғон гапираверса, қалбни моғор босиб, ҳеч нарса таъсир қилмайдиган ҳолга келиб қолиши шубҳасиз. Бу эса мўмин банда учун чексиз мусибатдир.

      Ёлғоннинг сассиғидан фаришта қочади

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар банда ёлғон гапирса, у қилган нарсанинг сассиғидан фаришта ундан бир мил нарига узоқлашади», дедилар».

    Термизий ривоят қилган.

   Бу қанчалик даҳшат-а? Бу дунёда бандани қўриқлаб туриш учун бириктирилган фаришта ҳам унинг ёлғони сассиғидан ҳазар қилиб, ундан қочар экан. Фариштаси ўзидан қочган одам ким деган одам бўлади?!  Халқ ичидаги: «Фалончининг фариштаси йўқ», деган қабилидаги гап бежиз эмас. Шунинг учун ҳам зинҳор ва зинҳор ёлғон гапирмаслик лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳ

«Ёлғон» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Дунёга неча минг олимлар келди, Барчаси Худонинг хизматин қилди, Лек Сиздек олимни кўрмаган давоми...

15:00 / 05.02.2017 6406
ҲАЁТИМИЗ СОҲИБИГА ОМОНАТ ёхуд эркак дояларга очиқ хат Ўн олтинчи мактуб Майда нарсаларга эътиборсиз давоми...

10:43 / 14.04.2017 3723
Мусулмон одам инсон тўғрисида бир неча ҳақиқатларга эътиқод қилиши лозим. 1. Инсон энг афзал ва энг шарафли давоми...

07:24 / 08.11.2016 21098