Ёд этайин, Мавлом, сени

0 595

Ёд этайин, Мавлом, сени.

 Тоғлар ила, тошлар ила

Ёд этайин, Мавлом, сени.

Саҳроларда қушлар ила,

 Ёд этайин, Мавлом, сени.

Сув тагида моҳи ила,

Саҳарларда оҳу ила,

Девонадек ёҳу ила

Ёд этайин, Мавлом, сени

Самоларда Исо ила

Тур тоғида Мусо ила

Қўлидаги асо ила

Ёд этайин, Мавлом, сени.

Ҳамду шукру илоҳ ила,

Васфи кулфуллоҳ ила,

Доимо зикруллоҳ ила

Ёд этайин, Мавлом, сени.

Англадим дунё холини,

Тарк этдим қийлу қолини.

Бош очиқ оёқ йўлини

Ёд этайин, Мавлом ,сени.

Юнус оғир тиллар ила,

Ул қумри булбуллар ила.

Ҳаққа ошиқ йўллар ила

Ёд этайин, Мавлом, сени.

Баҳам кўринг

Comments are closed.