Йиғлади
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

     ( Мусулмон оламининг энг улуғ алломаси Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жанобларига )

  Улуғ Ҳазрат ўлди деб, барча инсон йиғлади. Барча инсон не экан, еру осмон йиғлади.   Ушбу мудҳиш воқеа келтирди аза, мотам, Фақат Ўзбекистонмас, олам-жаҳон йиғлади.   Шарқу ғарб, шимолга, ҳатто жанубга етди, Ер юзининг ҳар бурчи, ҳар тўрт томон йиғлади.   Осойишта, тинчликда ўтар эди кунимиз, Бу оғир мусибатдан аҳли замон йиғлади.   Аза, мотам ёйилди бутун олам-жаҳонга, Шум хабарни эшитган яхши-ёмон йиғлади.   Кимлар буни рост деди, кимлар эса ишонмас, Кўпчиликнинг кўнглида шубҳа, гумон, йиғлади.   Садоқатли муридлар ўзларини тутолмас, Аммо ношуд бандалар, балки, ёлғон йиғлади.   Эшитганлар барчаси васвасага тушдилар, Ҳолдан кетиб баъзиси, қуриб дармон, йиғлади.   Бутун  о л а м   аҳлини талвасага солди у, Исломият элида аҳли «Қуръон» йиғлади.   Зикр аҳли зикрда бўлар эди ҳар қачон, Нола айлаб барчаси энди чунон йиғлади.   Бу хабарни ҳукумат раҳбарлари эшитди, Чора-тадбир кўришга бўлди фармон, йиғлади.   Ҳатто обу ҳаво ҳам аза, мотам тутди-ёв, Қор ва ёмғир ёғди-ю, бўлди тўзон, йиғлади.   Бутун олам-жаҳонга ёйилди бу шум хабар, Шум хабарни эшитгач, баҳру уммон йиғлади.   Баланд тоғларни ҳатто солиб қўйди ларзага, Бағридан қон отилиб, ўтли вулқон йиғлади.   1 Ердан чиқиб бу хабар етди осмон фалакка, Тунда ой ҳам беркиниб, Зуҳро, Чўлпон йиғлади.   Денгизларнинг қаъридан келар эди наъралар, Бардош қилмай сувлар ҳам уриб ўпқон йиғлади.   Инсу жин, фаришталар тўкилдилар ерларга, Уларни тўсмоқ учун йўқдир қопқон, йиғлади.   Ислом арконларини безаб, тўлдирар эди, Энди у зот қани, деб илму урфон йиғлади.   Бу шум хабар ниҳоят тез тарқалди жуда ҳам, Қишлоқ, шаҳарга етиб, ишчи, деҳқон йиғлади.   Буни кимлар қилди дер, бунга кимлар айбдор, Бу қандайин кўргулик, хато, нуқсон йиғлади.   А л л о ҳ  Ўзи у зотнинг охиратини берсин, Такрор-такрор ўқилар, илми Фурқон йиғлади.   Ёру дўсту, қариндош  – барчалари  й и ғ и л д и , Дил дардини айтолмай, кўплар пинҳон йиғлади.   Аёлларнинг  ф а р ё д и   тутиб кетди оламни, Катта-кичик барчаси, қизу жувон йиғлади.   Ўғиллар, набиралар бел боғлашиб турарлар, Паҳлавон ва забардаст  неча ўғлон йиғлади.   Жигарбандларнинг оҳи еру кўкка сиғмайди, Бу аччиқ мусибатдан кўзлари қон, йиғлади.   Айниқса, эр кишилар доду фарёд этолмас, Кўз ёшлари тўлса ҳам,  артиб, ниҳон йиғлади.   Жигаргўша яқинлар бу дардни сингдиролмас, Ҳоли хароб, юзлари мисли сомон, йиғлади.   Жудоликнинг дардидан юрак-бағир қон бўлди, Бу алам ва ҳасратдан дил заъфарон, йиғлади.   Шундай улуғ зотга ҳам қасд қилганлар бўларми. Аллоҳ Ўзи кўрсатар, бермас омон, йиғлади.   Улуғ Ҳазрат гаплари панд-насиҳат эди-ку, Ундан жудо бўлганлар бўлиб ҳайрон, йиғлади.   Бундай оғир мусибат ҳеч кимсага тушмасин, Қай кимсага тушса ҳам, кўнгли вайрон йиғлади.   2 Аҳли илм фозиллар яқо ушлаб қолдилар, Улар энди Ҳазрат йўқ, бўлиб сарсон йиғлади.   Садоқатли шогирдлар бисёр-бисёр эдилар, Уларга бу жудолик бўлмас осон, йиғлади.   Ҳар гўшада ҳар қачон издаҳомлар бўларди, Хонадонга йиғилган аҳли эҳсон йиғлади.   Кундуз кунлар юрарди кўча-кўйни тўлдириб, Тунлар энди қоронғу, кавкабистон йиғлади.   Ҳазратимнинг  у й л а р и   боғу роғлар эди-ку, Энди қолди ҳувиллаб, кенг гулистон йиғлади.   Дала, қирларга  ч и қ и б ,  гоҳо сайр этарди, Ҳаттоки, тоғу тошлар ҳам чўлистон йиғлади.   Қабр ковлаш ҳақида бу шум хабар келганда, Ерлар  келди ларзага, ҳам қабристон йиғлади.   А ж а л   қачон келиши ҳеч кимсага аёнмас, Бу аслида жумбоқдир, балки, чистон, йиғлади.   Бу бевафо дунёнинг  и ш л а р и   шу экан-да, Ҳеч кимса ҳам ҳеч қачон қолмас омон, йиғлади.   Бомдод, пешин, асрни  а д о   этган эдилар, Етолмайин қолди деб, шом ва хуфтон йиғлади.   Жаноза намозига келганларнинг сони йўқ, Кимлар қаёқдан келди, барча меҳмон йиғлади.   Хориждан келганлар ҳам ажаб ташриф буюрмиш, Улар кимлар, билмасмиз, шоҳу султон йиғлади.   Тўлиб кетди кенг масжид, юрарга йўл топилмас, Шундай азиз зўр макон, бекаҳкашон йиғлади.   Намоз ўқиш вақтида тўлиб-тошди юраклар, Дуо ўқишга ожиз муфти, эшон йиғлади.   Улуғ зотнинг обрўси тоғлардек юксак эди, Шу чоққача тўпланган шараф ва шон йиғлади.   Тирикликда беқиёс иззат-ҳурмат кўрганди, Энди кўрганларидан қолмас нишон, йиғлади.   Неча минг-минг одамлар видолашувга келди, Барчасининг қалбида зору афғон, йиғлади.   3 Таъзияга келганлар турли миллат, элатлар. Ғайри динлар ва ҳатто, чин мусулмон йиғлади.   Барчасининг қалбида жо эрурким садоқат, Ҳаммасининг кўнглида нури иймон, йиғлади.   Ҳатто баланд осмондан фаришталар тушди-ёв, Инсонлар билан бирга ҳуру ҳулмон йиғлади.   Шум хабардан, ниҳоят, жафо чекди бутун эл, Афсус ва аттанг, дебон, еб пушаймон, йиғлади.   Кенг бу  о л а м   ларзага келди гўёки шу дам, Дош беролмай ҳаттоки, тахт Сулаймон йиғлади.   Машъум хабар тарқалиб, етти иқлимга етди, Бундан надомат чекиб, аҳли замон йиғлади.   Аза, мотам аслида энг шафқатсиз оқибат, Эшитганки барча эл жуда ёмон йиғлади.   Ўзбек халқи бошига тушди  о ғ и р   мусибат, Жумла мўмин-мусулмон, ҳамон-ҳамон йиғлади.   Бу оламда жудолик энг ёмон мусибатдир, Йиғилганларнинг бари тортар фиғон, йиғлади.   Суҳайлий ҳам мунғайиб, қолди тамом мотамда, Доду фарёд этолмас, бўлиб гирён йиғлади.

13. 03. 2015 й.

 С У Ҳ А Й Л И Й

                                                             (Қоражон ҚОДИРОВ)

                                                                                     Ў з б е к и с т о н

 
Мавзуга оид мақолалар
БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИМ Қуйида Ислом миллати олимлари бўлмиш Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит АлКуфий, Абу Юсуф Яъкуб ибн Иброхим АлАнсорий ва Абу Абдуллоҳ давоми...

03:02 / 08.11.2016 5698
Субҳоналлоҳ, оппоқ нур ёғар кўкдан, Лаҳзада ўзгарар мезон куйлари. Оқ яктак кийгач ҳам оғочлар ўктам, Борлиққа ярашиб турар бўйлари. Аста гулга дўнар шаффоф давоми...

04:42 / 22.11.2019 2674
gallery linkfile ids6240,6193,6254,6255,6241,6097,6158,6033,6026,5959 Гарчи шоирликни қилмасман даъво, Лекин сиғмаётир дилга дардларим. Маърузаларингиз тинглаган чоғим, Селдек кўз ёш давоми...

08:14 / 05.02.2017 7934
embedhttpswww.youtube.comwatchvNUtIUoRu0i4featureyoutu.beembed

06:59 / 27.02.2018 2697