Яхши хотимани сўраб дуо қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Менинг бир муҳандис дўстим Британияда истиқомат қилар эди. У менга бир оилани таништирди. Ушбу оилада яшовчи қиз Аллоҳ таолонинг ҳидоятини топиб, Исломга кирди. Ислом унинг қалби ва ақлида мустаҳкам ўрнашди. Кейин у ота-онасини ҳақ динга тарғиб қила бошлади, аммо бунга имкон топа олмади. Кўп уринди, лекин иложи бўлмади.

Сўнг унинг онаси хатарли дардга чалиниб қолди. Қиз онасига қаттиқ хизмат қилиб, уни парваришлади. Аммо барибир, бемор она шифохонага олиб келинди. Қиз онасининг ҳолидан тинмай хабар олар эди. Ҳамда унга Ислом ва иймон ҳақида батафсил айтиб беришга ҳаракат қиларди. Онанинг сўнгги нафаси яқинлашиб қолганида қиз қатъий туриб олди. Шунда онаси: «Ҳа, хўп, нима дейишим керак?» деб сўради. Шунда қиз «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимаси ҳақида айтиб берди. Киши шаҳодат калимасини айтиб, Исломни қабул қилса, унинг мусулмонлар қабристонига дафн этилиши ва Ислом дини анъаналарига мувофиқ иш тутилиши ҳақида яхшилаб тушунтириб берди. Кейин қиз Лондондаги Ислом маркази билан боғланди. Марказдаги покистонлик админстратор унга жавоб берди. Шунда қиз онасининг Исломга кирмоқчилиги, шунинг учун бу ҳолатга икки киши гувоҳ бўлиб келиши кераклигини илтимос қилиб, ўзи турган жойнинг манзилини берди. Шундай қилиб, марказдан вакил айтилган шифохонага етиб келди. Бу пайтда қизнинг онаси жонлантириш бўлимида ётган эди. Қиз бемор онанинг олдида ўтириб, унинг қулоқларига «Ла илаҳа иллаллоҳ, ла илаҳа иллаллоҳ», дер эди. Вакил ҳам келиб, четда турган стулга ўтирди ва у ҳам «Ла илаҳа иллаллоҳ»ни айта бошлади. Шунда бемор она кўзларини очди ва кўрсатгич бармоғи билан ишора қилиб, соф араб тилида «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини айтди. Кейин инглиз тилида «Аллоҳнинг фаришталари, хуш келибсиз, марҳабо!» деб жон таслим қилди. Бу қандай кўриниш, қандай суръат? Аллоҳ таоло унинг исломини қабул қилди. Роббимиз унинг иймонини бу сўзларсиз ҳам қабул қилар эди. Лекин Парвардигор бу ҳолатни ким учун қилди? Ушбу қизга Ўзининг марҳаматини кўрсатиш учун онасига шу сўзларни гапиртирди. Тоинки қиз онасининг Аллоҳ таоло ҳузурига ҳақиқий мўмин ҳолида кетганини кўриб хотиржам бўлсин, деб шундай қилди. Энди иккинчи кўринишга диққат қилинг. Мен бу ҳақда илгари ҳам кўп марта айтиб берган эдим. Шаҳримиздаги бир киши ҳаётини беҳуда нарсалар билан ўтказган ва ризқини ҳам ўйин-кулги орқали топган эди. Вақтики  унинг касали оғирлашиб, ўлим тўшагига ётиб қолди. Сакаротул мавт – ўлим ғарғараси келди. Жон талвасаси пайтида – унинг фарзандлари ҳозир ҳаёт, биз билан бирга яшамоқда, улар ҳам менинг сўзимни тасдиқлайдилар – ҳалиги одам кўзларини чақчайтириб: «Мана бу одам ким?! Тўппонча қани?! Менга тўппончамни беринг! Менга тўппонча керак. Тўппонча, тўппонча…» деди-да, овози секинлашиб, вафот этди. Мана сизга икки воқеа! Юқоридаги ва кейинги ушбу икки кўриниш! Инсон ҳар доим ўзининг яхши хотимасига кафолат бўладиган дуони кўпайтириши керак. Кўп дуо қилиши лозим. Аллоҳим, ҳаётимизни то Сенга рўйбарў бўлгунимизгача Ўзингга маҳбуб бўлган амаллар билан тугатгин.

Имом Бутийнинг ушбу видео-суҳбатидан

Абдуллоҳ ҒУЛОМОВнинг эркин таржимаси

Мавзуга оид мақолалар
1қисм Мен Исломни қабул қилганимда, тўғрироғи, ҳақ дин бўлмиш Исломга қайтганимда Франция мактабларида ҳижобга қарши тазйиқлар кучаяётган вақт эди. Бу давоми...

23:12 / 30.11.2016 2950
Декабрь ойида Францияда қори ва қориялар мусобақаси бўлиб ўтиши кўзда тутилмоқда. «Abna.co» нинг хабар беришича, мусобақа «Дарал атария» Ислом нашриёти томонидан давоми...

19:33 / 29.12.2016 2104
Қуръон мусобақасини томоша қилиш одоблари ҳақида    Аллоҳ таолога минг шукрлар бўлсинки, юртимизда жуда кўп хайрли ишлар амалга оширилмоқда. Қуръони Карим давоми...

05:11 / 10.04.2018 3803
embedhttpswww.youtube.comwatchvXTqYBxw5r8Aembed

03:32 / 14.10.2017 3180