Яшасангиз бўлмасмиди...
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Яшасангиз бўлмасмиди... Ойлар ўтиб кетди кунларни қувлаб, Наҳот, кўникдик-а йиғлаб-йиғлаб. Аҳдим бор ўтарман дуода доимо ёдлаб, Яшасангиз бўлмасмиди,  халқим бахтига.   Азим чиноримиз эдингиз салобатли, Нурли юзли, Расулуллоҳдек иффатли, Дуолари ижобатли, қадамлари баракотли, Яшасангиз бўлмасмиди, халқим бахтига.   Оҳ, юрагим тўлиб кетар, сизни ўйласам, Соғинмай бўлурми сизни, диним десам. Ўшандан буён татимас ош-ноним есам, Яшасангиз бўлмасмиди, халқим бахтига.   Дунё яхшиларнинг елкасида тураркан. Алар кетса, қиёматга яқин қоларкан. Дини учун юраклари ҳасратга тўлган. Яшасангиз бўлмасмиди халқим бахтига.   Қуёш эдингиз Ислом узра порлаган, Фақат ҳикматга, ибодатга чорлаган. Замонамиз Бухорийси номини олган. Яшасангиз бўлмасмиди, халқим бахтига.   Миллатлар сиздекларни асрлаб кутар. Дунё яхшиларсиз бўлар беш-баттар. Яхши ният ила инсон муродга етар, Яшасангиз бўлмасмиди, халқим бахтига.   Китобингиз ўқиб, кўзим ёшларга тўлар, Ҳикмат олдим, бас, энди гуноҳлар етар. Одамлар! Олимларсиз йўлимиз хатар. Яшасангиз бўлмасмиди, халқим бахтига.   Сиз энди мангу қолажаксиз қалбларда, Барҳаётсиз меросингиз бор бизларда. Хаққингизга дуолар бор не-не юртларда. Яшасангиз бўлмасмиди, халқим бахтига.   Ҳазрат, муаттар исингиз таралур мудом. Толиблар топдилар сиздан даража мақом. Зиё нурингиз асло бўлмагай тамом, Яшасангиз бўлмасмиди, халқим бахтига.   Ақидани тузатдик, бўлиб қалб мусаффо. Васатни топдик, қўлда китобингиз доимо Аҳлуллоҳлардан ким бор яна улуғ аъло, Яшасангиз бўлмасмиди, халқим бахтига.   Ислом осмонида юлдуз бўлдингиз, Зулмат эшикларин ёпиб кетдингиз, Бугун, мана, соғинтириб қўйдингиз, Яшасангиз бўлмасмиди, уммат бахтига.   Зиё нури дунёларни ёритаркан аслида, Олам аро яшаётган мусулмонлар бахтига. Бешикдаги мўлтираган чақалоқлар бахтига, Яшасангиз бўлмасмиди, диним бахтига.   Йиғладим, ёшларим диним учун эди-да, Улуғларнинг борлиги авомнинг бахтида. Ҳазрат ҳам дин учун бир устун эди-да, Яшасангиз бўлмасмиди, ислом бахтига.   Дод, Аллоҳим ! Исён эмас сўзларим, Сени демасам, қуриб қолсин тилим, Ўрнингиз бирам билинди-ку, Ҳазратим, Яшасангиз бўлмасмиди, Ватан бахтига.  

Фарҳодбек  Жўраев

Андижон шаҳри

 

Мавзуга оид мақолалар
1қисм Мен Исломни қабул қилганимда, тўғрироғи, ҳақ дин бўлмиш Исломга қайтганимда Франция мактабларида ҳижобга қарши тазйиқлар кучаяётган вақт эди. Бу давоми...

23:12 / 30.11.2016 2950
Франция Миллий Фронт партиясининг етакчиси маҳаллий сайловларда ғолиб чиққандан сўнг, мактабларда алоҳида мусулмон ва яҳудий ўқувчилар учун тайин қилинган давоми...

05:00 / 24.01.2017 2308
Ушбу мавзуда сўз юритишдан олдин аёл киши билан эркак кишининг орасидаги тенг ҳуқуқлилик деганда нимани тушуниш керак, унинг нисбийлиги борми ёки мутлақ бир давоми...

04:39 / 17.11.2016 6565
 Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак вужудлари тупроққа қўйилгани ҳамон қабрлари зиёрат этила бошланди. Қабр зиёратига келган биринчи одамлар ҳазрат давоми...

18:51 / 11.12.2016 3458