Япония университети талабаларга ҳалол овқатлар тақдим қилаяпти

0 790

Япония пойтахтида жойлашган университетлардан бири, талабалар учун ҳалол ошхона очди. Таомномага шариат талабларига мувофиқ тайёрланган гамбургерлар, товуқ гўшти билан гуруч киритилган.

«Университетимизда турли мамлакатлардан келган талабалар кўплиги сабабли, улар учун муҳитни яхшилашга ҳаракат қилаяпмиз», — дея изоҳлайди олий ўқув масканининг матбуот  хизмати.

«Islam.news.ru» порталининг хабар беришича, ҳалол овқатларни  2010 йилда Токио университети, 2014 йилда эса Яманаши университети таомномага киритишган.

«Шу пайтгача тушликни дўкондан сотиб олишимга тўғри келар эди. Одатда, ҳалол овқат оддий овқатдан кўра қимматроқдир. Аммо, университет ошхонасидаги тушликлар ширин ва арзонроқдир», — дейди Индонезиялик  21 яшар талаба Панжи Пурди.

islam.ru сайтидан олинди

Баҳам кўринг

Leave A Reply