Янги келин куёвларга маслаҳат

0 3 222

Никоҳнинг илк даври энг қийин   пайт ҳисобланиб, ўз ҳаёт тартибига эга бўлган икки ёш тамоман ўзгача ҳаёт тарзига кўникишлари керак бўлади. Бироқ айни даврни ўтказишда ақлга таянилса ва баъзи билимларни ҳам ишга солиш имкони бўлса, бу пайтда икки ёшда бир-бирига янада яқинлашиб олиш имкони бўлади.  Мустаҳкам алоқаларни қандай ўрнатиш мумкин ва қайси нарсалар никоҳнинг илк босқичида келин ва куёвни бир-бирига яқинлаштиради?

  1. Биргаликда ўқилган намоз

Келин ва куёв намоз вақтини ўтказиб юборишга ҳеч қандай баҳона топмаслиги керак, айниқса Бомдод намозини. Эр ва хотин иккови ҳам эрталабга соатнинг уйғотгич(будильник)ини белгиланган вақтга ўрнатишлари керак. Зеро улардан бири ухлаб қолса, иккинчиси уни уйғотсин. Бу жуфтлик шуни тушуниши керакки, агар улар икковлон бирга бўлсалар, намозни ўтказиб юбориш хавфи бўлмайди.

  1. Ҳар куни Қуръонни биргаликда қироат қилиш

Ёш оила соҳиблари ҳар куни бир неча дақиқа биргаликдаги Қуръон қироати учун вақт ажратишлари лозим. Қуръон эндигина оила қурмоқчи бўлганлар учун, никоҳдан ўтганлар учун ва бир неча йиллардан бери никоҳда яшаб келаётганлар учун ҳам бирдек эслатмадир. Аллоҳнинг сўзини англашдан ўзга ҳеч бир нарса мусулмон оилани шунчалик бирлаштириб, тарбиялай олмайди. Қироат келин ва куёвга оиладаги мукаммал тартибни ўрнатишда,  ўз ҳақ-ҳуқуқларини, мажбуриятларини аниқ билиш, уларга амал қилишда ёрдам беради. Бундан ташқари эр ҳам, хотин ҳам нимага интилиши кераклигини тушунади. Аллоҳга муҳаббати ортидан бирлашган бундай оилани Аллоҳ ҳам севади.

  1. Яқин муносабатларда исломий маданият қоидаларига риоя қилиш

Янги турмуш қурган ёшлар айниқса жинсий муносабат пайтида исломий маданият қоидаларига аниқ амал қилишлари лозим бўлади. Шундагина улар орасида тўғри руҳий ва жисмий яқинлик пайдо бўлиб, ўзаро гўзал муносабатларга сабаб бўлади.

  1. Диний маърузаларни бирга тинглаш

Оила қурилганлигининг илк даврида сизларни нафақат диний жиҳатдан, балки шунчаки ўзаро муносабатларингизни ҳам мустаҳкамлайдиган тадбирларга бирга борганингиз мақул. Бунда уйда бирга диний маърузалар тинглашингиз, бирга китоб мутолаа қилишингиз ва ҳ.к. билан шуғулланишингиз мумкин. Биргаликда вақт ўтказиш никоҳда жуда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, агар у яхшиликка йўналган бўлса аъло. Бироқ баъзан инсон ўз вақтини шунчаки, бекорчилик билан ҳам ўтказгиси келади. Аммо сиз нафснинг бу талабига бўйсунманг, вақтингизни унумли ва фойдали сарфланг.

  1. Вақтингизни жоиз ишларга сарфланг

Биз ҳозиргина никоҳда бирга вақт ўтказишнинг муҳимлиги ҳақида эслатдик. Икки жуфтнинг вақтини чоғ ўтказишда ҳалол кўнгилочар машғулотлар талайгина: сайрлар, велосипедда сайр, пикник, тоғларга чиқиш. Айниқса, бу саёҳатлар Аллоҳни ёдга олиш ва унга ибодат қилиш билан давом этса жуда яхши. Аллоҳнинг мўъжизаси бўлмиш табиат гўзалликларидан баҳра олиш икки ёшга завқ беради.

  1. Муносабатларингизни Аллоҳга бўлган муҳаббат орқали мустаҳкамланг

Оилавий ҳаётнинг илк босқичи узоқ давом этмайди, аммо у мустаҳкам муносабатлар ўрнатишда жуда муҳим. Бу босқичда эр ва хотин нафақат ўзаро муносабатларнинг мустаҳкамланишига, балки Аллоҳ билан яқинлашишга диққатларини қаратмоқлари, бу ишда эса бир-бирларига тиргак бўлмоқликлари керак.

Сайда Хайат

Islam.today.ru  сайтидан олинди

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply