ЯНГИ АСР ОЛИМИ 
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Янги лойиҳа

 ЯНГИ АСР ОЛИМИ 

Аллоҳ таоло то қиёматга қадар ҳар юз йилда бир олим чиқариб туради, дейишади. Дарҳақиқат, бугунги кунда ер юзига Ислом дини тарқалиб кетган экан, ҳар бир ҳудуднинг ўз машҳур уламолари ҳам мавжуд.

“Муслимаат.уз” сайти яна бир янги лойиҳага қўл урмоқда. Яъни, машҳур олимлардан Муҳаммад Мутаваллий аш-Шаъровий ҳақида батафсил ёритиб, унинг илмий фаолияти билан, хусусан, фатволари ила таништириб бориш ниятида.

Хўш, Муҳаммад Мутаваллий аш-Шаъровий ким ўзи? 

МУҲАММАД МУТАВАЛЛИЙ АШ-ШАЪРОВИЙ

Муҳаммад Мутаваллий аш-Шаъровий 1329 ҳижрий сананинг рабиъул аввал ойида таваллуд топган. 1419 ҳижрий йилда сафар ойида вафот этган. Шаъровий янги асрнинг машҳур тафсирчи олимларидан биридир. 

Таваллуди ва илмий ҳаёти

Муҳаммад Мутаваллий аш-Шаъровий 1911 йил 15 апрелда Миср Араб Республикасининг Дақадус қишлоғида таваллуд топган. 11 ёшида Қуръони Каримни ёд олган. Ёшлигиданоқ шеър, мақоллар ва турли ҳикматли сўзларни ёдлаш иқтидори билан ажралиб турган. Бошланғич ва ўрта махсус таълимни  Азҳарий мактабда олган. Ўша кезларда шеър ва адабиётга қизиқиши янада ортган. Салоҳиятли ўқувчи бўлганига устози уни синф сардори қилиб тайинлаган. Ўрта таълимни тамомлагач, отаси уни Қоҳирада жойлашган Ал-Азҳар университетида таҳсил олишини истаган, лекин Шаъровий ўша кезлари ака-укаларидан ажралишни истамасди. Отаси қаттиқ туриб олгач, энг машҳур тафсир, ҳадис, адаб китобларини сотиб олиб бериш шарти билан ўқишга отланади. Ота ваъдасини бажариб, китобларни харид қилади. 1937 йилда Ал-Азҳар университети қошидаги араб тили факультетига ўқишга киради. 

Оиласи

Ўрта махсус таълим даргоҳида ўқиб юрган кезлари отаси танлаган қиз билан турмуш қуради. Уч нафар ўғил ва икки нафар қиз фарзанд кўради. Ўғиллари – Самий, Абдурроҳийм, Аҳмад ва қизлари – Фотима ва Солиҳа.

Ишлаган лавозимлари

1940 йилда олий ўқув юртини тамомлагач, Искандария, Тонто ва Зақозиқ шаҳарларида Олий Маъҳадда араб тили фанидан ўқитувчи бўлган. 1950 йилда Саудия Арабистонида Уммул Қуро олий даргоҳида ақида фанидан дарс берган. Кейинчалик Азҳари Шарифнинг шайхи Аҳмад Маъмуннинг мудири лавозимига тайинланди. Бироз муддатдан сўнг Жазоирга Азҳари Шариф томонидан юборилди. У ерда етти йил таълим берди. Ватанига қайтгач, Ғарбия вилоятида вақф ишларига (хайрия жамғармаси) мудир этиб тайинланди. Сўнгра Азҳари Шарифда фаолиятини давом эттирди.

1972 йилда Саудия Арабистонига қайтди ва Шоҳ Абдул Азиз жанобларининг олий ўқув юртларида магистрантура бўлимининг мудири лавозимида ишлади. 1976 йилда Миср ички ишлар вазири Мамдуҳ Салим жаноблари Шаъровийни Вақфлар вазирлиги ва Азҳари Шариф ишларида вазир лавозимига  тайинлади. Вақфлар вазирлигида 1978 йилгача фаолият юритди. 1980 йилда Миср Араб Республикаси Олий Мажлиси аъзоси бўлди. 1987 йилда Араб тили бирлашмасига аъзо этиб тайинланди. Кейинчалик кўпгина Исломий давлатлардан келаётган барча таклифларни рад этиб, ўзини исломий даъватга бағишлади.

Таълиф қилган китоблари 

Шаъровий кўплаб диний китоблар ёзган. Уларнинг орасида энг машҳури “Қуръони Карим тафсири” китобидир.

Шайх Шаъровий қаламига мансуб баъзи китоблар:

*Фазилат ва разолат ўртасида

*Шайтоннинг инсонга адовати

*Дўзах азоби ва қиёмат қўрқинчлари

*Пайғамбарлар қиссаси

*Янги аср масалалари

*Оламнинг ниҳояси

*Мусулмоннинг ақидаси

*Басмала (“Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм”)нинг сирлари

*Расулуллоҳнинг васиятлари

*Фатволар

*Осонлаштирилган фиқҳ ҳамда унинг шаръий далиллари

*Қазо ва қадар

*Аллоҳ таоло ва инсон нафси

*Замонавий аёлга олтиндан маслаҳатлар

*Ислом ва аёл

*Муслима аёлнинг фиқҳи

*Намоз ҳукмлари

*Ҳажжул акбар

*Ҳасад

*Ҳаёт ва ўлим

*Яхшилик ва ёмонлик

*Сеҳр ва ҳасад

*Пайғамбаримиз сийратлари

*Зулм ва золимлар

*Аллоҳнинг гўзал исмлари

*Шаъровийнинг хотиралари

*Қуръон мўъжизалари

*Исро ва меърож

*Ислом ва замонавий фикрлаш

*Етук инсон Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам

*Ҳадиси қудусийлар

*Тавба

Мавзуга оид мақолалар
Хабар берилишича, Ўзбекистон делегациясининг Саудия Арабистонга қилган ташрифида Ўзбекистондан 5200 та давоми...

05:23 / 23.01.2017 2536
Ҳақиқатда, болалар жамиятнинг ойнасидир. Уларда оталарининг ҳилқатларию, ҳулқлари намоён бўлади. Фарзанд давоми...

15:28 / 29.12.2016 2653
Бугунги кунда бутун дунё бўйлаб бир миллиарддан ортиқ одам Рамазон ойида рўза тутади. Ушбу амалиёт давоми...

04:36 / 29.05.2019 3381
Яхшилик қил, дeнгизга от Жунайд Бағдодий ҳазратлари денгиз соҳилида кезар эканлар, бир мажусий кўпгина давоми...

07:10 / 04.03.2017 5397