Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз.
Идда ҳақида тўлиқроқ маълумот берсангиз. Бу вақт ичида ишлаш мумкинми ёки уйда ўтириш керакми?
Идда сўзи арабча сўз бўлиб "санаш" маъносини англатади. Шаръий идда эса аёл кишини талоқ туфайли ёки ўлим туфайли эридан ажралганидан сўнг эрга тегмасдан маълум бир кунлар ададида алоҳида ҳолатда ўтиришини "идда ўтириш" дейилади. Бизнинг бугунги кунги воқелигимизда идда талоқ иддаси бўлади ва ўлим иддаси бўлади. Талоқ иддаси деганда бирга никоҳда яшаб турган эр-хотин эр талоқ қилганидан кейин оралари ажрашади ва ўшандан кейин аёл киши идда ўтириши керак. Идда аёл кишини уч ҳайз кўриш муддатида бўлади, ўлимнинг иддаси эса Қуръони каримда очиқ ойдин айтилганидек тўрт ойу ўн кун бўлади. Талоқ иддасида ўтирган аёл эри билан қайта ярашиш умиди ва руҳсати бўлса, ана шу талоқ килинган уйда ўтиради. Ва ўзини ораста тутиб, чиройли кийимларни кийиб, пардоз-андоз қилиб ўтириши марғуб ҳисобланади, токим умиди бор экан эри унинг чиройли ҳолатини кўрганда рағбати қайта қўзиб ажралиш ниятидан қайтиб, яна қайта ражъат қилсин, аёлини ўз никоҳига қайта олсин ва бирга яшаб кетсинлар деган умидда. Талоқ қилинган аёлни уйдан чиқариб юборишга эрнинг ҳаққи йўқ ва аёлнинг ўзини ҳам чиқиб кетишига ҳаққи йўқ. Бу Қуръони каримда айтилган "эй эркаклар сизлар уларни ўз уйларидан чиқарманг" яъни талоқ қилинган аёлларни ўтирган уйлари ўз уйи. "Талоқ туфайли чиқариб юборманг" дейди. Ва аёллар ўзлари ҳам чиқиб кетмасинлар, иддани ана шу талоқ қилинган ўзи яшаб турган уйда ўтирсин муддати тугагунча. Ана шу талоқ туфайли бўлган идда давомида аёл кишини кўчага чиқишига руҳсат йўқ, буни уламолар ҳаммаси иттифоқ қилинган ҳукм деб билишимиз лозим. Эри ўлганидан кейин идда ўтирадиган аёл эса иддага қўшиб мотам ҳам тутади. Мотам тутишида исломда ундай алоҳида кийим кийиши йўқ ёки маълум бир амалларни қилиши йўқ,. Балки ҳурсандчилик аломатларини бўрттириб кўрсатадиган ҳолатга ўтмайди. Яъни тўй тўлқинга борганда кийинадиган ёки эрига кўринганда ясаниб кўринадиган ҳолатларини қилмай оддий кийиимлар билан ўтиради, ҳурсандчилик аломатларини кўрсатмайди. Алоҳида бир рангдаги ёки шаклдаги кийим кийиш ҳам мутлақо шариатда буюрилмаган нарса ҳисобланади. Эри ўлганидан кейин идда ўтираётган аёл ҳожати тушса, яъни озиқ-овқати ёки ўзининг турмушига керакли нарсаларни олиб келиб таъминлаб турадиган одамлар бўлмаса, шуларни олиш учун кўчага чиқса шариатда руҳсат берилган. Мана бу ҳолатларни эркаклар ҳам аёллар ҳам яхши билишлари керак, бу ердан ҳикматлар ниҳоятда кўп, ҳукмлари ҳам кенг ёритилган. Албатта буни бир саволни жавоби тарзида узун-узоқ баён қилишни имкони йўқ. Аллоҳ ҳоҳласа "Ҳадис ва ҳаёт" китобимизнинг 13 жузи никоҳ, талоқ ва иддага бағишланган. Ана шу китобда жуда ҳам муфассал бир маънода идда масаласи ҳам ёзилган. Иншооллоҳ дуо қилиб турсаларингиз ўша китоб чиққанида ҳамма бир ўқиб фойда олар аҳкомларини билар деган умиддамиз.
Бошқа мақолалар Muslima
2 фикрлар
-
Фикрга линк
01.04.2011 14:20
Сайтга киритган:
mumina
Hurmatli Umida,
idda muddati taloqdan keyin hisoblanadi. -
Фикрга линк
29.03.2011 11:55
Сайтга киритган:
UMIDA
ASSALAMU ALAYKUM MENI SAVOLIM BOR EDI MENI KUYOVIM SAFARGA KETGANIGA 4OY BOLIB KOLDI MENI 3HAYZIM KELGANDA MENGA 1TALOK MBERDI MEN YANA IDDA SAKLEMANMI YOKI SHU HAM IDDA HISOBLANADIMI YASHASH NIYATIM YOK EDI
Фикр билдириш
Make sure you enter the (*) required information where indicated.
Basic HTML code is allowed.
Янгиликлар
- Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
- Россияни Ислом мамлакатига айлантириш
- Голландияда Исломни қабул қилганларнинг бешинчи конференцияси бўлиб ўтади
- АҚШда Ислом билан таништирувчи китобларга қизиқиш ортмоқда
- Франциянинг Мело шаҳрида янги масжид очилди
- Австралияда мусулмонлар учун ер ажратилди
- Эронликлар ҳам энди русча гаплашади
- Ноёб кутубхона ёниб кетди
- Қуръони Карим португал тилига таржима қилинди
- Бош вазири ўринбосари...
Янгиликлар
- Чеченистонда Қуръон ҳофизлари мадрасаси очилади
- Афғонистоннинг Мазори шариф шаҳрида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
- Удмуртияда болалар ва ўсмирлар ўртасида Қуръон қироати мусобақаси ўтказилди
- Қуръон Каримнинг сурдо-таржима диски тайёр
- Босния: Европада энг катта бўлган Қўръон оятлари битилган тош плакат ўрнатилди
- Ўзбекистонда ХХII қорилар мусобақаси
- Қуръони Каримни осмону-фалакда ҳам тинглаш
- Жисмонан заиф болалар орасида Қуръон мусобақаси ўтказилди
- Чеченистонда кўзи ожизларга мўлжалланган Қуръон ўқув машғулоти ўтказилмоқда
- Қуръоннинг электрон нусхаси озарий тилида нашр этилди




