Xaтмонa – 2016
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Хатмона – 2016

Бугун 3 июнь санасида Хадичаи Кубро аёл-қизлар билим юртида катта шодиёна – битирувчи курсларнинг Хатмона тадбири бўлиб ўтди. Тадбир, аввало, Қуръони Карим тиловати билан бошланиб, 4-курс талаба қизларининг келажак ҳаётларига муваффақиятлар тиланди. Сўнг Республикамиз мадҳияси янгради. 1-2-3- курслар устоз ҳурмати, илм фазилати ҳақида саҳна кўриниши намойиш қилиб, мазмунли шеърлар ҳамда салавотлар ўқишди. Тадбирнинг асосий қисмидан сўнг, талабаларга диплом ва эсдалик совғалари топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирга Тошкент Ислом институти ректори Уйғун Ғофуров, Кўкалдош ўрта махсус ислом билим юрти ўқув ишлари бўйича мудир муовини Маъмур Эркаев, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита ходимаси Нигора Минаварова ҳамда билим юртида фаолият кўрсатган фахрий устозлар ташриф буюриб, ўзларининг дил тилаклари, табрикларини изҳор қилдилар. Юртимиз равнақи, динимиз ривожи йўлида камарбаста барча битирувчиларга Аллоҳ таолодан улкан зафарлар тилаймиз! Билим юрти мудираси в.в.б. Нозима Ибрагимова
Мавзуга оид мақолалар
  1. Музлаткичингиздан нохуш ҳид келяптими Унда сизга ушбу усул фойда беради. Музлаткичингизнинг ҳар бир давоми...

14:27 / 20.01.2017 5908
1. Савол Нима нарсалар ғуслни вожиб қилади Жавоб «Ғусл еттита давоми...

16:35 / 06.03.2017 4367
Маккада бутун ер юзини нурга тўлдириб бир ой туғилди. Инсоният ҳаётида янги саҳифа очилди. Гўёки бутун давоми...

06:56 / 24.12.2018 3528