Халқаро светофор куни

0 310

  1914-йилда содир бўлган воқеа шарафига 5 август «Халқаро светафор куни» деб нишонланади. Ушбу кунда Америка шаҳри Кливлендда илк бор замонавий ускуна пайдо бўлган. Ускунада қизил ва яшил фонарлар бўлган, шу билан бирга ранглар ўзгарганда ўзидан товуш чиқарган. Биринчи светофорни XIX асрда Британиялик Жей Найт яратган. Бу қурилма 1868-йил Лондон парламентининг қаршисида ўрнатилган. 3 йил ўтгандан сўнг унинг фонари портлайди ва мелиционерни жароҳатлайди. Бу ҳодисадан сўнг биринчи 2 та рангли фонарли автомат светофор ишлаб чиқилгунга қадар  светофор ҳақида 50 йил унутилди, 1910-йилгача 3 рангдаги светофорни 1920-йилда илк марта Детёрд ва Ню-Йорк шаҳрида истиқомат қилувчи инсонлар кўришган. Замонавий қурилма Америка ва Европада машҳур бўла бошлади. Россияда Ленинград шаҳридаги Невский ва Литейний катта кўчасининг бурчагида илк маротаба 1930-йил пайдо бўлган. Декабрь ойида худди шу йили Москвадаги Петровка ва Кузнец мостида ҳам ушбу қурилмани ўрнатишди. Россиянинг учинчи шаҳри ҳисобланган Роставна–Донда ҳам светофор ишга туширилган. Новосибирскда 2010-йилда Светофор учун хотира ҳайкалининг очилиши «Халқаро светофор» кунида бўлган. Светофорнинг хотира ҳайкали бундан ташқари Новосибирск ва Пенза шаҳрида ҳам бор.

Светофор- ҳаракатдаги механик қурилмаларни бошқариш, транспорт, йўл қурилмаларидан фойдаланувчи ҳамда йўл ҳаракатларида қатнашувчи бошқа  шахсларга ҳам мўлжалланган.  Темир йўлларида ҳам светофордан фойдаланилади. Россияда ушбу байрам «Йўл ҳаракати бош бошқармаси» томонидан нишонланади.

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply