Вужудингни номаълумлик тупроғига кўм
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

Вужудингни хумул - номаълумлик ерига кўмгин, кўмилмаган уруғдан униб чиққан нарсанинг ҳосили бўлмас.

Хумул- бу номаълумлик яъни, одамларга танилмаслик, инсон маълум даражага етгунича инсонлар орасида машҳур бўлмаслик, ўзини махфий тутишлигидир.

Бу ҳикмат ҳаётда ҳамма илм йўлидаги инсонларга хоҳ у диний илм аҳиллари бўлсин хоҳ бошқа соҳа вакиллари бўлсин мос келади. Жамиятимиздаги нуқсонли нарсалардан бири шуки, инсонга бир қобилят берилса ёки олдига бир мақсад қўйилса, маълум бир илмга эришмоқчи, маълум бир соҳада етишиб чиқмоқчи бўлса, ўша одамни ўзи томонидан ёки ташқи тарафдан ўшани эрта нобут қилиш бор. Ўзи ёки атрофидаги инсонлар томонидан ҳали илмга киришмасдан туриб, уни ҳаммага эълон қилиб юборилади. Маълум илмни, соҳани эгалламасдан туриб, одамлар орасида номи чиқиб, машхур бўлишга ҳаммада иштиёқ бўлади, айниқса ёш олимларда бу нарса кучликроқ сезилади. Одам бир соҳани эгалламоқчи бўлса, ўзида қобилят сезса, лаёқати бўлса, уни беркитиб туриши керак. Ҳали ёш, энди маҳадни битирган ёки энди Қуръонни ёд огану, одамларни орасига чиқишни бошлайди. Хумул бўлмаслиги, уни яхши унуб ўсишига тўсиқ бўлиб қолади. Шуҳрат, мансабни таъмини тотгандан кейин, нафси унга ўрганиб, бошқа нарсалар билан машғул бўлиб қолади. Машхур бўлгандан кейин, қалби бузилади, машхурлик таъмини тотиб кўрса, ўшанга интилаверади. “Бир қироат қилиб берсаму одамларни оғзига тушсам”, “бир маъруза қилиб берсаму одамларни оғзига тушсам”, “бир китоб ёзиб чиқарсаму, машхур бўлиб кетсам” каби ниятлар инсонни фақат ҳалокатга етаклайди. Китобларни савияси паслиги ҳам шундан, ҳали етилмаган, ҳали китоб ёзадиган даражасига етиб бормаган. Китоб ёзмоқчилар ҳам китобда исми туриши учун ҳаракат қилмаслиги керак. Бу борада Докто Айман суютий, “Илтимос, хозиргилар китоб ёзишмасин” дейдилар. Бу фақат диний соҳа эмас, ҳамма соҳаларга тегишлик. Олий таълим муассалаларимизда ўқиётган талабалар ҳам номига диплом олиб, йўлини топиб кетиш учун эмас, эгалламоқчи бўлган соҳаларини пуҳта эгаллаб, жамият учун наф келтириш, шу орқали Аллоҳга етишишни ният қилишлари керак. Илмни мукаммал эгаллагандан кн одамларлар орасига чиқиш керак.

Руҳий  тарбия борасида ҳам маълум бир мақомда мустаҳкам бўлгандан кейин одамлар орасига чиқилса, ”кўтар-кўтар”лар, шухрат кабилар таъсир қилмайди, ўзига олмайди. Бу борада ҳам алломаларимизни ҳаётларини билишимиз, ўқишимиз фойдадан ҳоли бўлмайди. Кўп салафи солиҳларимиз одамларни оғзига тушишдан қочганлар, шухратдан қочганлар. Увай Қаронийний ҳам фазлларини одамлардан беркитганлар. Абу Ҳанифанинг ҳаётларини ўқийдиган бўлсак, фиқҳни ўзига узоқ йиллар риёзат қилиб ўтирганлар. Уч-тўрт йилда тайёрман деб шошилиб кетмаганлар. Узоқ йиллар устозларини лозим тутганлар. Рамазон Бутийнинг оталари жуда кўп йил хумулга ўзларини топширган эканлар. Шогирдларидан бир киши келиб риёдан қутулиш ҳақида сўраганларида, “Ўзингни кўрсатишингга Аллоҳдан бошқа ҳақдорроқ зот борми?”деб жавоб берган эканлар. Банда кимга ўзини кўрсатиш керак. Кимми розилигига етишмоқчи бўламиз. Аллоҳни ризоси эмас, одамларни мақтовига кетиб қолишдан эҳтиёт бўлишимиз керак.

Инсон зоти қирқ ёшга киргунча ақл комил бўлмайди. Илм етса ҳам, ақл комил бўлиши етмайди. Пайғамбаримизнга нубуват келишининг айни шу санада бошланиши ҳам бежиз эмас.

Қачонки бир донни экилса, у маълум вақт ерда зулматда ҳеч кимга кўринмай туриши керак. Тупроқда кўмилмай номига юзаки турган бўлса у вақтики келиб ҳосил бера олмай қолади. Инсон зоти ҳам ҳудди шунақа, маълум бир муддат, такомиллашгунича махфий туриши керак. Ўзини ҳаммага зоҳир қиладиган бўлса, уруғга ўхшаб сарсон бўлиб туриб, бериши керак пайтда бера олмай қолади.

Мавзуга оид мақолалар
Расулуллоҳ алайҳиссаломни яхши кўришимизга 10 сабаб Саодату ҳидоятимиз сабабчиси. Аллоҳ таоло у зотни бизга йўлбошчи, охиратга қадар Пайғамбаримиз қилиб давоми...

03:16 / 11.12.2017 2990
Ҳозирги кунда фалончи ўзини ўзи қатл этибди деган гапларни эшитар эканмиз, астағфируллоҳ, деймиз. Ислом динидан илми борлар илми йўқларга бу иш катта гуноҳлардан давоми...

04:08 / 29.11.2016 2733
АЛБАТТА, СИЗ БУЮК ХУЛҚДАСИЗ, Ё РАСУЛУЛЛОҲ     Ассалому алайкум, ё Расулуллоҳ Менга салавот айтишга қодир қилиб тил ато этган, ва сизни салавот айтган ҳар бир давоми...

02:05 / 08.12.2017 3243
Афиша Dailyнинг ёзишича, The Washington Post газетаси «Mattel компанияси ҳижоб кийган Барби қўғирчоғини тақдим қилди», деб хабар берган. Компанияни бундай либосли қўғирчоқ давоми...

07:54 / 14.11.2017 3851