Воқеа сурасини ўқиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Воқеа сураси Маккаи Мукаррамада нозил бўлган бўлиб, 96 оятдан иборат. «Воқеа» қиёмат кунининг номларидан биридир. Ушбу суранинг илк оятида «Воқеа воқеъ бўлганда» дея келади, яъни бу оятда қиёмат қоим бўлиши ҳақида сўз бормоқда.

Воқеа сурасида қиёматнинг манзаралари, жаннат ва дўзахнинг васфи, уларнинг аҳллари ҳақида сўз юритилади. Суранинг номи шундан олингандир. Воқеа сураси бошқа суралар каби ниҳоятда фазилатлидир. Бу сурани ҳар кеча ўқиб юрган киши асло муҳтож бўлмаслиги ҳақида ваъдалар келган.

مَنْ قَرَأَ سُورَة (الْوَاقِعَةِ) فِى كُلِّ لَيْلَةٍ لَمْ يُصِبْهُ فَاقَةٌ أَبَدًا. (رواه البيهقى عن ابن مسعود) «Ким Воқеа сурасини ҳар кеча ўқиса, унга асло муҳтожлик етмайди» Имом Байҳақий Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган.

Бас, шундай экан, камчиликлардан шикоят қилавермай, сабабини қилиш билан бирга, ушбу сурани ҳар кеча ўқишни йўлга қўяйлик. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг ўзлари бу ваъдага қанчалар ишонганлари, унга амал қилганлари қуйидаги ривоятдан маълум бўлади.

Ҳофиз ибн Асокир Абдуллоҳ ибн Масъуд ҳақида шундай ривоят қилади:

«Абдуллоҳ ибн Маъсуд вафот этиши арафасида бетоб бўлиб қолди. Усмон ибн Аффон унинг зиёратига келиб: — Нимадан шикоятинг бор? – деб сўради. Ибн Маъсуд: — Гуноҳларимдан,– деди. Усмон ибн Аффон: — Нимани хоҳлайсан? – деб сўради.

Ибн Маъсуд: — Роббимнинг раҳматини,– деди. Усмон ибн Аффон: — Сенга табиб буюрайми? – деди. Ибн Маъсуд: — Табиб (яъни Аллоҳ) мени бетоб қилди, ― деб жавоб қилди. Усмон ибн Аффон: — У ҳолда сенга ҳадя буюртирайми? – деб сўради. — Унга ҳожатим йўқ, – деди Ибн Маъсуд.

Усмон ибн Аффон: — Сенда ҳожат бўлмаса, сендан кейин қизларингга қолади, – деди. Ибн Масъуд бунга жавобан: — Қизларимнинг камбағал бўлиб қолишларидан қўрқяпсанми? Мен уларга ҳар кечада Воқеа сурасини ўқишни буюрганман. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Кимки ҳар кечада Воқеа сурасини ўқиса, зинҳор қашшоқликка учрамайди», деганларини эшитганман, – деб жавоб берди.

Бу зотлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ваъдаларига нақадар кучли ишонишган! Ўзлари бунга амал қилганлар ва фарзандларига ҳам шуни буюрганлар. Бу ҳақда билмаган бўлсак, энди билдик. Воқеа сурасини ҳар кечада ўқишликни одат қилайлик.

Ғиёсиддин Муҳаммад Юсуф

Мавзуга оид мақолалар
Абул Ажалон алМуҳорибий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Мен Ибн Зубайрнинг лашкарида эдим. давоми...

07:02 / 12.10.2016 3190
1. Ният. Закотнинг тўғри бўлиб закот ўрнига ўтиши учун энг муҳим шарт закот беришни ният қилишдир. Чунки давоми...

03:59 / 08.10.2016 2898
Менинг исмим Элвира. Мен умр йўлдош ва жажжи қизалоқнинг онасиман. Тиббий руҳшунос ва психиатр докторман. давоми...

03:56 / 26.01.2017 5286
embedhttpswww.youtube.comwatchv8QfZ7uvlwembed

16:43 / 18.10.2018 4013