Ватанингни сотма, адо бўласан!
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Биз ёт ғояларга қаршимиз!             


Ўзбекистон юртим, жонажон Ватан,

Сенсан жаннатмакон, мўътабар маскан!

Роббим раҳматлари ёғилган ўлкам,

Келажаги буюк! Гувоҳ бўласан,

Ватанингни сотма, адо бўласан!

Онадек азиздир муқаддас ўлканг,

Ёлғонларга алишма адо бўласан!

Оқимлар қармоғига илинма асло,

Бахту иқболингдан жудо бўласан!

Ўз халқингни сотма, гадо бўласан!

Онгингни заҳарлаб, қалбингни тиғлар,

Сени ҳар доимо гуноҳга чорлар.

Керак бўлса, аяма ота-онанг, деб,

Ҳақ йўлда бизмиз!” – деб иймонинг доғлар,

Ўз эркингни сотма, адо бўласан!

Жаҳолат ботқоғида, билгин, унмайсан!

Асл Ислом бу эмас, наҳот тушунмайсан?!

Жасадинг хор бўлгай ўзга юртларда,

Жанозасиз кўмилиб, сарсон бўлгайсан,

Иймонингни сотма, жудо бўласан!

Юртимиз ислоҳотлар сари йўл олар,

Ривожланиш кун сайин кўкка бўй чўзар.

Динимиз равнақи офтоб мисоли,

Шукр қилсак, нури зиёда бўлар,

Виждонингни сотма, адо бўласан!

Авайлаб бу юртнинг тупроғин ўпгин,

Уламолар юрти, деб қадрига етгин.

Ардоқлаб, юртбошинг ишончин оқлаб,

Ватан муҳаббатин дилингда  тутгин,

Ўз юртингни сотма, гадо бўласан!

“Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта-махсус

Ислом билим юрти мударрисаси                                                                Жозиба Жамол қизи

Мавзуга оид мақолалар
Нусайба бинти Каъб бин Амр умму Аммораҳ ансорий «Қачон ўнгимга ёки сўлимга қарасам, мени ҳимоя этиш учун жанг қилаётган Нусайбани кўрардим Нусайба розияллоҳу давоми...

00:38 / 27.02.2017 3222
АЁЛЛАР ФИҚҲИ Савол Бурни ва қулоғига сирға таққан аёллар қандай қилиб таҳорат ва ғусл қиладилар Жавоб   «Сирға ва узук тор бўлса ва ўз ҳолича давоми...

12:23 / 15.03.2017 3593
23   « » . , , , , , ». « ». . . 5 « давоми...

12:38 / 29.05.2018 4297
 Устозни ғанимат билиш  Толиби илмларга қилинадиган насиҳатлардан энг муҳими бу устозни, унинг билимини ва илм мажлисларини ғанимат билиш, пайтида улардан давоми...

06:31 / 27.01.2018 3222