Узумли мураббо

0 3 010

Узумли мураббо.

1 кг узум,

1 кг шакар

0,3 литр сув,

Лимон кислотаси,

Ванилин.

Тайёрланиши: узумдан мураббо тайёрлаш учун қаттиқроқ, лат емаганлари саралаб олинади ва яхшилаб ювилади. Сўнг иссиқ сувда 1 дақиқа давомида тургач, дарҳол совуқ сувга солинади. Узум 0,3 литр сув ва 1кг  шакардан тайёрланган сиропда 6 соат давомида тургандан кейин, 10 дақиқа қайнатилади ва 8 соат давомида совитилади. Сўнг яна 10 дақиқа қайнагач, яна 8 соат давомида совутилади ва охириги, учинчи марта қайнатилади ҳамда лимон кислотаси, ванилин қўшилади.

Иссиқ мураббони қуруқ ҳамда аввалдан қиздириб олинган банкаларга жойлаш керак. Банкалар қопқоғи ёпилади, лекин жуда мустаҳкам бўлиши керакмас. 70 даража қиздирилган кастрюлкага 90 даражагача қиздирилган сув қуйилади ва банкалар кастрюлкага жойлангач, кастрюлка қопқоғи ёпилади. 0,5 литр сув солинадиган ҳажмга эга бўлган кастрюлкада 9 дақиқа қайнатилади, 1литрда эса 10 дақиқа қайнатилади. Шу билан бирга, кастрюлкадаги сув банкаларнинг қопқоғидан 3 см пастроқ бўлиши лозимлиги инобатга олиниши керак. Қайнатиш тугагандан кейин банка қопқоқлари мустаҳкам ёпилади ва совитилади.

Баҳам кўринг

Comments are closed.