Уйимиздаги тиббиёт қутичаси талабга жавоб берадими?
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуйида энг яхши хонадон тиббиёт қутичасида мавжуд бўлиши зарур бўлган дори воситалари ҳақида сўз юритамиз. Турмушда кўп касалликлар ва жароҳатланишлар малакали тиббий ёрдамга мурожаат қилишни талаб этади. Бироқ кичик жароҳатланишлар (чуқур бўлмаган кесилишлар,тилинишлар)да, енгил шамоллаш пайтларида ва ҳатто оғирроқ ҳолатларда ҳам шифокор келгунича, уйда биринчи ёрдамни амалга ошириш лозимдир.

Бунинг учун ҳар бир хонадонда шундай ҳолатлар учун кўзланган тиббиёт қутича бўлиши мақсадга мувофиқ. Биз сизларга уни қандай тарзда ҳеч нарсани эсдан чиқармай, исрофга йўл қўймай жамлаш ҳақида маьлумот бермоқчимиз. Таклиф этилган тўплам жиддий сурункали касалликларга чалинган шахслар мавжуд бўлмаган оилаларга мўлжалланган. (Бу ҳолатда тўплам махсус рецепт талаб қилувчи дорилар билан бойитилади)

Ёдда тутинг: ҳар бир узоқ давом этувчи, доимий ва кучайиб борувчи симптомлар ортга сурмасдан шифокорга мурожаат этишга асос бўлади!

Жароҳатланишларда қўлланилувчи воситалар

Кўп ҳолларда майда жароҳатлар муолажасини уй шароитида амалга оширишга тўғри келади. Шу сабабли тиббиёт қутичада боғлов материалларининг турли хиллари мавжуд бўлиши керак: стерил, ностерил ва эластик бинтлар, турли шакл ва ҳажмдаги лейкопластирлар, пахтали шарикчалар ва таёқчалар, докали, антисептик ва қон тўхтатувчи салфеткалар. Булардан ташқари? тиббиёт қутичани йод эритмаси ёки «зелёнка бриллиантовая», водород перекиси ва куйишга қарши спрей билан таьминламоқ зарур. Уйда қон тўхтатувчи боғламлар (жгутлар) бўлишига зарурат йўқ. Артериал қон кетишлар турмушда камдан-кам ҳолатларда учрайди. Учраган ҳолларда эса уни қўл остидаги воситалардан ясаш мумкин. Оғриқсизлантирувчи дорилар Аналгетиклар танлови дорининг самарадорлиги ва уни бемор қандай қабул қилишига кўра амалга оширилади. Бу гуруҳ ичида камроқ токсик препарат сифатида парацетамол эьтироф этилган. Бироқ унинг истеьмоли суткалик рухсат этилган миқдордан ошиб кетишига йўл қўймаслик керак. Дозанинг ортиб кетиши жигарнинг ортга қайтмас зарарланиши ва ўлим ҳолатлари билан асоратланиши мумкин. Агар парацетамол керакли натижани бермаса, энг яхши танлов сифатида ибупрофен асосидаги препаратларни қўллаш мумкин. Уларни ҳатто болаларга ҳам бериш мумкин ва беморлар томонидан яхши кўтарилади. Муқобил препарат сифатида метамизол тутувчи (анальгин) қўлланилиши мумкин. Анальгетиклар бош, тиш, мушаклар, бўғим оғриқларида ва ҳайз пайтидаги оғриқларда ишлатилади. Аммо қорин бўшлиғидаги ёқимсиз сезги, оғриқларда уларни қўллаш мумкин эмас.

Шамоллашга қарши воситалар.

Бу ерда гап ЎРВИ (ОРВИ) нинг симптомларини йўқотувчи машҳур дорилар ҳақида боряпти. Одатда, улар оғриқсизлантирувчи ва ҳароратни туширувчи таьсирга эга парацетамолни ва бошқа актив моддаларни ўз таркибида тутади. Кўпинча бундай қўшимчалар сифатида бурун оқишига қарши воситалар (фенилэфрин), кофеин ва антигистамин воситаларни мисол қилиш мумкин. Бундан ташқари, совуқ мавсумда шимиш учун антисептикли оғриқсизлантирувчи пастилкаларни ҳам ғамлаб қўйиш зарар қилмайди. Улар нафақат маҳаллий микробга қарши таъсир қилиб қолмай, томоқни юмшатиш ва оғриқсизлантирувчи таьсирга ҳам эгадир. Шамоллашга қарши спрейлар, ингаляторлар ва чайиш воситалари ҳам ана шу мақсадда қўлланилади. Тумовга мойил инсонлар тиббиёт қутичасида бурун учун спрей ёки томчилар ( антиринол, називин, пиносол каби) бўлиши мақсадга мувофиқ. Ёдда тутинг: аспирин болалар ва ўсмирларда қарши кўрсатмага эга! Ошқозон-ичак тракти учун воситалар Ошқозон-ичак тракти муаммоларида биринчи навбатда керак бўладиган препаратлар ичак сорбенти – активлаштирилган кўмир (активированний уголь) ва смекта, неосмекта каби воситалардир. Активлаштирилган кўмир етарли миқдорда (масалан, нормал оғирликдаги катталар 10 та таблетка қабул қилишлари керак), тўғри (уни кукун ҳолига келтириб, сув билан бир хил масса ҳолига келгунча аралаштирилади, бошқа сорбентлар инструкцияси асосида тайёрланади) ва оч қоринга ва бошқа дорилардан алоҳида ҳолатда қабул қилингандагина етарли самара бериши мумкин. Шунингдек, тиббиёт қутичасида диарея (ич сурилиши)га қарши воситалар (лоперамид, имодиум ) ва жиғилдон қайнашига қарши воситалар ( алюмаг, ранитидин, алмагель ) бўлгани маьқул. Тинчлантирувчи воситалар Стресс ва хавотирли ҳолатларда рецептсиз қўлланиладиган қуйидаги ўсимликлар ва уларнинг аралашмаси асосида тайёрланган препаратлар қўл келади ― валериана, арслонқуйруқ, пассифлора ... (Триогален, Вамелан). Уйқуга кетиш қийинлигида мелатонин ёки доксиламинни қўллаш мумкин. Валокордин ва Корвалол каби воситаларни ишлатиш қатьиян тавсия этилмайди. Сабаби улар таркибида заҳарли фенобарбитал тутиб, унинг дозасини ошириб юбориш ҳолатларида кўпинча ножўя таьсирлар келиб чиқади. Бундай таьсир у уйқу чақирувчи воситалар билан комбинирланган ҳолда қўлланилганда ва айниқса, қарияларда хавфли асоратларни келтириб чиқаради. Бошқа воситалар Ҳар бир тиббиёт қутисида нитроглицерин (стенокардия ҳуружларини олдини олиш учун) ва каптоприл 25мг ( гипертонияда ёрдам учун ) бўлиши шарт. Булар юрак-қон томир хасталиклари билан оғримаган инсонларнинг тиббиёт қутичасида бўлиши тоқазо қилинади. Зеро, уларнинг қўл остида бўлиши сизникига келган меҳмон ёки қариндошларингизнинг соғлиги учун ва ҳатто ҳаётини сақлаб қолиш учун қўл келиб қолиши мумкин. «Суньий кўз ёши» – у билан қуриб қолган кўзларни ва ёт тана тушган кўзларни ювиш мумкин. Агар оилангизда аллергиянинг у ёки бу турлари билан оғриганлар бўлса, анафилактик шок ва Квинке шиши (эшакеми)ни олдини олиш учун биринчи ёрдам сифатида иньекцион кортикостероидлар (гормонлар, масалан, дексаметазон, преднизалон) ва антигистамин препаратлар ( супрастин, тавегил, пипольфен )ни уйингизда бўлиши мақсадга мувофиқ. Яна ташқи жинсий аъзолар ва пешоб йўллари дезинфекцияси учун воситалар, масалан хлоргексидин (цитеал ), мирамистин ҳам тиббиёт қутичасида бўлгани маьқул. Асбоблар Дорилар ва боғлов материалларидан ташқари аптечкангизда қуйидаги асбоблар бўлиши керак: термометр, кичикроқ қайчи, спринцовка, қисқич (пинцет). Шунингдек, қон босимини ўлчаш учун тонометр ва кичикроқ фонарча ( томоқни ва бурунни кўздан кечириш учун)лар бўлиши мақсадга мувофиқ. Сақлаш Юқорида таърифи келтирилган биринчи ёрдам воситаларини пухта ёпиладиган шаффоф пластик идишга ёки замокли пишиқ пакетга солиб, сақлаш тавсия қилинади. Улардан керакли дорини топиш осонроқ. Шаклланган тиббиёт қутичасини қоронғу ва қуруқ ерда, болаларнинг қўли етмайдиган жойда сақлаш керак. Йилнинг иссиқ мавсумларида эса дориларни совутгичда сақланг. Бунда тасодифан уларни истеьмол қилиб қўйишдан эҳтиёт бўлиш кераклиги ёдингизда бўлсин. Даврий равишда тиббиёт қутисининг заҳирасини текшириб, яроқлилик муддати ўтган дориларни ташлаб юбориш ва тугаган дориларни ўрнини тўлатиб туришга эьтиборли бўлинг. Тиббиёт қутичасининг доимий турадиган ўрнини ҳар бир оила аъзоси билиши шарт.

Доктор Сакийна

Мавзуга оид мақолалар
Маҳр никоҳ ақди ёки эру хотин бўлиш билан эр зиммасига юкланадиган ва хотинга бериш лозим бўлган давоми...

13:59 / 10.11.2016 14689
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ Муҳтарама опа сингиллар, биз давоми...

03:38 / 09.02.2017 3322
САВОЛ Эркаклар уйда бўлмаса,  аёл киши хўроз, товуқларни сўйса бўладими ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир давоми...

15:46 / 21.03.2017 3560
Бобур тахаллуси тўлиқ исми Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо 1483.14.2, Андижон1530.26.12, Агра ўзбек мумтоз давоми...

15:35 / 17.02.2017 7044