Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Улар ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар».

(Бақара сураси,3-оят)

 Ушбу оятда Қуръон ҳидоятидан баҳраманд бўла оладиган тақводорларнинг сифатларидан учтаси саналган:

 Биринчиси – «ғайбга иймон келтирурлар».

Абул Олия ғайбга иймон келтиришнинг тафсирида: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига, қиёмат кунига, жаннатига, дўзахига, мулоқотига, ўлимдан кейинги ҳаётга ва қайта тирилишга ишонишдир», деган эканлар.

 Иккинчиси – «намоз ўқирлар».

Яъни Аллоҳга ибодат қиладилар. Бандага қул бўлишдан озод бўлиб, бандаларнинг Парвардигорига қул бўладилар. Намоз орқали банда Аллоҳ таолога боғланади. Ҳаётида ерга қапишиб юришдан юқори нарсани топади. Шунингдек, бошқа улкан яхшиликларга эришади.

 Учинчиси – «Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар».

Мўмин-мусулмоннинг, тақводор одамнинг эътиқоди бўйича, унинг қўлидаги мол-дунё Аллоҳ берган ризқ, ўзи яратган нарса эмас. Шунинг учун ҳам тақводор инсон Аллоҳ берган ризқдан ўзининг заифҳол, муҳтож биродарларига садақа қилади. «Садақа» сўзини тасдиқ маъноси бор, мол-дунёсини сарфлаб садақа қилишда эътиқоддаги маънонинг, яъни яхшилик қилиш маъносининг тасдиғи бор. «Нафақа» ўзи умумий сўз бўлиб, закот, хайр-эҳсон, садақа каби маъноларни англатади.

Мавзуга оид мақолалар
Мўминнинг қалбини оғритиш Каъбани вайрон қилиш билан баробар. Бир мўмин қалбини хушнуд этиш эса Каъбани обод этиш билан тенгдир, дейилган муборак ҳадиси давоми...

05:00 / 04.06.2018 8669
САВОЛ Икки йўлдан бошқа ердан чиққан нарсаларнинг қай бири таҳоратни синдиради ЖАВОБ Нажосатларгина чиқса ва оқса, таҳоратни синдиради. САВОЛ Аёллар бола чиқиш давоми...

12:11 / 17.03.2017 4329
Саломатлик  туман бойлик. Дини Исломда ҳар бир шаръий амал ибодатдир. Буларнинг барчаси инсоннинг икки дунёдаги саломатлигини таъминлайди. Буюк уламоларимиз, давоми...

01:42 / 30.11.2016 2630
Аёлнинг либоси Аёлнинг либоси отасининг тарбияси, онасининг эътибори, акасининг рашки, эрининг ҳамиятини кўрсатади. Аммо энг муҳими, аёлнинг либоси Аллоҳ уни давоми...

02:58 / 06.09.2017 1900