Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Улар Ғайбга иймон келтирурлар, намоз ўқирлар ва Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар».

(Бақара сураси,3 оят)

Ушбу оятда Қуръон ҳидоятидан баҳраманд бўла оладиган тақводорларнинг сифатларидан учтаси саналган:

Биринчиси – «ғайбга иймон келтирурлар».

Абул Олия ғайбга иймон келтиришнинг тафсирида: «Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, Пайғамбарларига, қиёмат кунига, жаннатига, дўзахига, мулоқотига, ўлимдан кейинги ҳаётга ва қайта тирилишга ишонишдир», деган эканлар.

Иккинчиси – «намоз ўқирлар».

Яъни Аллоҳга ибодат қиладилар. Бандага қул бўлишдан озод бўлиб, бандаларнинг Парвардигорига қул бўладилар. Намоз орқали банда Аллоҳ таолога боғланади. Ҳаётида ерга қапишиб юришдан юқори нарсани топади. Шунингдек, бошқа улкан яхшиликларга эришади.

Учинчиси – «Биз уларга берган ризқдан нафақа қилурлар».

Мўмин-мусулмоннинг, тақводор одамнинг эътиқоди бўйича, унинг қўлидаги мол-дунё – Аллоҳ берган ризқ, ўзи яратган нарса эмас. Шунинг учун ҳам тақводор инсон Аллоҳ берган ризқдан ўзининг заифҳол, муҳтож биродарларига садақа қилади. «Садақа» сўзини тасдиқ маъноси бор, мол-дунёсини сарфлаб садақа қилишда эътиқоддаги маънонинг, яъни яхшилик қилиш маъносининг тасдиғи бор. «Нафақа» ўзи умумий сўз бўлиб, закот, хайр-эҳсон, садақа каби маъноларни англатади.

 
Мавзуга оид мақолалар
Савол Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таналарининг ранги қандай эди           Жавоб У Зотнинг давоми...

13:32 / 05.12.2017 2233
Маккада нозил бўлган ١ ٢ ٣ ٤ ٥ 1. Албатта, Биз уни ҚуръонниҚадр кечаси нозил килдик. 2. давоми...

11:50 / 01.06.2019 5082
embedhttpswww.youtube.comwatchvcSXpnWGqKUfeatureyoutu.beembed

09:33 / 15.05.2017 3171
Масаллиқ 1 кг оқ ун, 1 стакан илиқ сут, 40 гр хамиртуруш, 150 гр эритилган кўй ёғи ёки сариёғ, 2 чой кошиғида туз, давоми...

02:55 / 26.01.2017 3235