Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч дуо мустажобдир. Уларда шак йўқ. Ота-онанинг дуоси?мусофирнинг дуоси ва мазлумнинг дуоси», дедилар».

Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилишган.

Шарҳ: Демак, ушбу уч тоифанинг яхши дуосини олишга ва ёмон дуосидан қўрқишга ўтиш керак.

Ота-онанинг дуосини олиб, қарғишидан эҳтиёт бўлиш ҳар бир фарзанд учун ўта муҳимдир. Бу маъно бошқа ерларда батафсил баён қилинган.

Мусофир одам ҳам ўзининг сафардаги ҳолати ила Аллоҳ таолога яқин бир вазиятга ўтиб қолади. Шунинг учун унинг дуоси ҳам қабул бўлади.

Мазлум одам зулм туфайли Аллоҳ таолога илтижоси кучайган ва дуоси мақбул бўладиган бўлиб қолади.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уч тоифанинг дуолари рад қилинмас: рўзадорники, то оғзини очгунча. Одил имомники. Мазлумнинг дуосини Аллоҳ булут устига кўтаради ва унга осмон эшикларини очади. Сўнгра Робб: «Иззатим ила қасамки, сенга кейинроқ бўлса ҳам, нусрат берурман», дейди», дедилар».

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифдан олинадиган фойдалар:

1. Рўзадорнинг дуоси мақбуллиги. Ўша пайтда дуони кўпроқ қилиш ва рўзадорларнинг дуосини олишга ҳаракат қилиш лозим.

2. Одил имомнинг дуоси ҳам мақбуллиги.

3. Мазлумнинг дуоси мақбуллиги. Мазлум нусрат топмай қолмаслиги. Шунинг учун бировга зулм қилмаслик керак ва мазлумнинг яхши дуосини олишга ҳаракат қилиш керак.

Мавзуга оид мақолалар
Кўпчилик муслима аёллар уй ишларига кўмилиб кетганидан, Қуръон тиловати, зикр, китоб мутолааси, нафл давоми...

01:01 / 27.12.2016 3460
 Аввало, Ислом бу нарсаларни исрофгарчилик, манманлик, камбағалларнинг кўнглини чўкдиришга хизмат қилиши давоми...

14:33 / 08.10.2016 3863
embedhttpsyoutu.beMdtMUHLxuwembed

10:46 / 26.08.2018 3191
«Амалдаги қонунчилик Қозоғистон таълим муассасаларида ҳижобни чегараламайди», деб хабар берди Қозоғистон давоми...

10:37 / 09.11.2016 2481