У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

Албатта, Аллоҳ адолатга, эҳсонга, қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир ва фаҳшу мункар (ишлардан)ҳамда зулмкорликдан қайтарур. У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз.

(Наҳл сураси, 90-оят)

«Муфассирлар шоҳи» лақабини олган Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда у киши: «Қуръондаги энг жамловчи оят шу оятдир. Эргашиладиган яхшиликни ҳам, четланиши лозим бўлган ёмонликни ҳам жамлаб зикр қилган», деганлар.

Албатта, Аллоҳ:

«Адолатга»амр этади.

Аллоҳ буюрган адолат – исломий мутлоқ адолатдир. Бу адолатга кўра, ҳар бир шахс, жамоат ва ҳар бир қавмга одилона муомалада бўлинади. Унда ҳавойи нафсга, дўстлик ёки душманликка, насабга, қудачилик ёки қариндошликка, бойлик ёки камбағалликка, кучлилик ёки заифликка қараб муомала қилинмайди. Ҳамма учун ўлчов бир.

«Эҳсонга»амр этади.

Эҳсон сўзи яхшилик қилиш маъносини англатади. Исломда эҳсоннинг эшиги кенг очилган. Қатъий адолат юзасидан ҳукм чиққандан сўнг биров яхшилик қилиш ниятида ўз ҳақидан кечиб, бошқага бериши мумкин. Кимки ёр-биродарлари ёки бошқа инсонларга яхшилик қилса, жуда яхши, савоблари кўпайтириб берилади.

«...қариндошларга яхшилик қилишга амр этадир...»

Бошқаларга яхшилик қилиш ичида, айниқса, қариндошларга яхшилик этиш алоҳида ўрин тутади.Чунки уларнинг ҳам қариндошлик, ҳам инсонлик ҳақлари бор.

«...ва фаҳшу мункар(ишлардан)ҳамда зулмкорликдан қайтарур.»

«Фаҳш»сўзининг луғавий маъноси ҳаддан ошишликдир. Лекин урфда кишилар номусига тааллуқли жиноятлар тушунилади.

«Мункар» деганда, инсоннинг соф табиати инкор қиладиган ишлар кўзда тутилади. Буни, албатта, шариат ҳам инкор этади.

«Зулмкорлик» эса ҳаққа тажовуз қилиш ва адолатни бузишдир.

Шу нарсалар ила:

«У сизларга ваъз қилур. Шоядки, эсласангиз».

Дарҳақиқат, булар эслашга арзигулик ваъз-насиҳатдир.

Мавзуга оид мақолалар
Аввалдан халқимизда Бир болага етти маҳалла отаона, деган мақол бор. Дарҳақиқат, бир боланинг камол топиши, тўғри йўлни тутиши учун барча баробар жон койитиши, давоми...

02:29 / 24.10.2017 2263
Баъзи фиқҳий истилоҳлар. Бошқа илмлардаги каби фиқҳ илмида ҳам ўзига хос истилоҳлар бор. Мазкур истилоҳларни яхшилаб тушуниб олиш кишига фиқҳни англаб етишда давоми...

04:40 / 20.10.2016 4701
САВОЛ Замонавий контрацептив воситалардан фойдаланиш ҳақида Ислом дини қандай кўрсатмалар беради ЖАВОБ Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Замонавий ҳомилани ман давоми...

06:57 / 16.10.2016 3121
 ХХ асрнинг 90йиллари бошида Марказий Осиё харитасида аввалги ягона совет Марказий Осиёси ўрнида юзага келган беш мустақил республика пайдо бўлди. Мустақиллик давоми...

00:55 / 25.02.2018 2680