Тухумли «РОЛЛ» (рулетчалар)

0 1 709

 

Керакли маҳсулотлар:

4та тухум

Турли хил кўкатлар

Пишлоқ

Оқ ва қора нон

Сариёғ

Қизил икра

Тайёрланши: 4 та тухумга озгина туз ва бир ошқошиқ ун солиб яхшилаб аралаштирамиз. Кейин хоҳлаган кўкатлардан майдалаб соламиз( кашнич, кўкпиёз, укроп). 2 га бўлиб ҳар бирини алоҳида қуймоқ қилиб пишириб оламиз ва иссиқлигида қирғичдан ўтказилган сир( пишлоқ) сепамиз ва рулет қилиб ўраймиз. Кейин 1-2 сонияга микроволновкага қўямиз. Кейин бир хил бўлакларга бўламиз. Оқ ва қора нон бўлакларидан рулетчаларнинг ҳажмига мос доирачалар қирқиб оламиз ва ҳар бирига озгина сариёғ суриб, юпқа пишлоқ бўлагини қўямиз ва устига рулетчаларни ўрнатамиз ва яна 1-2 лаҳзага микроволновкага қўямиз. Дастурҳонга тортишдан аввал ҳар бир рулетча устига кичкина қошиқчада қизил икра солиб чиқамиз.

Малоҳат Анвар

Ёқимлм иштаҳа!

 

Баҳам кўринг

Leave A Reply