Туркияда Қуръоннинг тарихий қўлёзмаси топилди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туркиянинг курорт-шаҳри ва университет маркази саналмиш Бодрум масжидининг имоми томонидан тарихий қийматга эга бўлмиш Қуръон қўлёзмаси топилди, деб хабар беради «Ҳуррият». Қўлёзма, 1737 йилдан бери фаолият юритаётган «Тепечик» масжидининг ҳозирги имоми, Юксел Килинжарслан томонидан топилган. Қуръон имомлар учун махсус ажратилган хонадан эски кийим бўлакларига ўралган ҳолида топилди. Дастлаб, нисбатан қадимги бўлган Қуръон нашрларидан бири, дея унга эътибор беришмаган. Аммо синчковлик билан ўрганиб чиқилганда, қўлёзманинг камида 1200 йиллик тарихга эгалигидан далолат берувчи ёзма ва орнаментал элементлар топилган. Тузилган далолатнома асосида, қўлёзма Бодрумнинг сув ости археологик музейига экспертиза учун топширилди. Келажакда топилган қўлёзмани махсус муассасалардан бирида сақлаш учун масжид имоми Анқаранинг расмий идораларига хабар берган.
«islam.ru» сайтидан олинди.
Мавзуга оид мақолалар
Авваламбор, биз дунёвий илмлар вакиллари ҳам ўз рисола ва мақолаларимизни айнан Ўзининг номи билан бошлаш шарафига эга бўлганимиздан Яратганга минг карра давоми...

18:57 / 29.12.2016 2536
Агар сиз бир марта бўлса ҳам ўз ҳаётингизни ўзгартириб, кунларингизнинг омадли, самарадор бўлишига уринган бўлсангиз, демак вақтни бошқаришга оид турли усуллар давоми...

10:17 / 01.01.2017 5209
81. Таҳажжудга туришда узлуксиз бўлиш 82. Қиёмат ва ундаги ҳолатларга ҳозирлик кўриш 83. Бошлаганда икки енгил ракъатлардан бошлаш 84. Тун ва саҳарнинг аҳамиятини давоми...

09:16 / 05.02.2017 9245
Суфёни Саврий асҳобларидан сўрадилар Агар сизлар билан сўзларингизни султонга етказувчи киши ўтирса, султонни ғазаблантирадиган гапларни айтган давоми...

13:52 / 19.05.2017 4783