Туғишни назорат қилиш
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Туғишнинг назорат қилиниши  

Туғишнинг назоратга олиниши аҳоли кўпайишини чегаралаш, ҳомила(дорлик)нинг олдини олиш нияти билан амалга оширилган, ҳаётга, турмушга татбиқ қилинган ва сиёсий, иқтисодий, демографик, тиббий, ахлоқий, ижтимоий ва диний жиҳатларни ўз ичига қамрайди. Оила(ни) ва аҳолини режалаштириш номи билан туғишни назорат қилиш ўтган асрлардан бери татбиқ қилинишига қарамасдан, асосан XIX асрда Ғарбий Европада ижтимоий ҳаракат сифатида пайдо бўлиб, тезда бутун дунёга тарқалди. Туғиш-туғилиш назорати амалий татбиқотининг турли сабаблари бор:

1. Хавфсизлик, таъминот андишаси, келажакдан қўрқув – очлик ва йўқсиллик муаммоси. 2. Давлат аҳолини озайтириш ёки кўпайтириш чегарасини сақлаши учун ташвиқ этиши. 3. Ҳомила(дорлик)ни ҳоҳламаслик. 4. Туғиш-туғилишни мумкин (бўлган) энг яхши шарт-шароитларгача кечиктирмоқлик, қолдирмоқлик хоҳиши; 5. Кўпболалилик қулай ва роҳатда яшашга тўсқинлик қилиши, фақат иқтисодий жиҳатдан тўкисликка эришгачгина кўп болалиликни истамоқ; 6. Хасталиклар. Хасталикларнинг болага ҳам ўтиш хавфи. ОИТС, варам (сил, шиш) ва ҳоказо. 7. Боланинг кўплиги ибодатга ва илмга тўсиқ бўлади, деган фикр; 8. Янги бир ҳомила(дорлик) аёл учун таҳликали бўлиши ёки эмизикли боласига зарар бериш ҳолати.

Динимизга кўра, заруратлар ва хасталиклардан ташқари, бошқа сабаблар тушунарсиз топилмоқда. Турли туғиш назорати йўллари, усуллари ва воситалари топилмоқда, фақат буларнинг кўпчилиги ҳомиланинг олдини кескин ололмаяпти. Ҳомиладорликнинг олдини олишда турли воситалар қўлланиляпти:

1. Азл, яъни эркак жинсий муносабатни ярмида тўхтатиши, манийни ташқарига оқизиши; 2. Тақвим (ритм) усули – аёлда ҳомила бўлмайдиган даврларда жимоъ қилиш; 3. Презерватив (condom, kaput). Сперматазоидни ҳомила бўладиган бўшлиққа тушишининг олдини олиш учун. Сўнгги йиллар расман ташвиқоти кучайган ва асрнинг энг қўрқинчли хасталиги ОИТСга қарши энг яхши чора – ҳимоя воситаси сифатида кўрсатилмоқда; 4. Ютиладиган дорилар. Буларнинг таъсири турлича; 5. Раҳм (бачадон) ичига қўйиладиган нарсалар: диофрагма, кремлар (малҳам, малзамлар), супозитуар, тампон ва спираллар; 6. Олдириш (аборт); 7. Бепуштлик; 8. Артиб, ювиш; 9. Лапароскопия – ҳўлланган иссиқ бинт ёки пластир (малҳам мато) ёпиштирилади; 10. Стерилизация, яъни аёлнинг тухумдон йўлларини жарроҳлик йўли билан боғлаб ташлаш. Бунда аёл ҳеч қачон фарзанд кўролмайди.

Ҳомиладорликнинг олдини олиш воситаларининг турли хил таъсирлари ва таҳликалари мавжуд. Барчаси фитратга зид, табиий қўшилишга тўсиқдир. Уларнинг кўпчилиги руҳий-асабий беҳузурлик келтиради, номутаносибликка сабаб бўлиб, жамиятда танглик пайдо қилмоқда. Лекин баъзан аёл ҳаёти учун таҳликали ҳолат бўлса, ҳомиладан сақланишлик шариатга зид келмайди. Ҳазрат Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бизга келган ривоятларда ҳам азлнинг таъқиқлангани учрамайди. Шунинг учун азлга жумҳур уламо мубоҳ деб қарашади. Турли фатволарда уламолар зарурат бўлмаганда ҳар қанақа шаклда ҳомилага тўсқинлик қилиш жоиз эмаслигини, фақат таҳликали ҳоллардагина азл ҳам, дори қабул қилиш ҳам жоизлигини айтишган. Ҳазрат Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам «Азл қилинса ҳам, қилинмаса ҳам, Аллоҳ хоҳлаган ҳар жонзот қиёматгача дунёга келажагини» айтганларини далил сифатида олган ва истисно ҳолларидагина рухсат берган Ислом уламолари, умуман, туғишни назорат қилишга қарши чиқмоқдалар. Фақирликдан қўрққанлар учун далил шуки, Аллоҳ аёлларни фақат хушвақтлик учун яратмаган. Эркак хотинга фарзанд кўриш нияти билан яқинлашиши керак. Бу суннатдир ва фарзанд оиланинг асосий мақсадидир. Аллоҳ марҳамат қилади: «Хотинларингиз зироатгоҳингиздир. Бас, зироатгоҳингизга хоҳлаган жиҳатингизда келаверингиз ва ўзингиз учун яхши (савобли ишларни) тақдим этингиз! Аллоҳдан қўрқингиз ва билингизки, сиз У билан мулоқот қилувчидирсиз* ...» (Бақара сураси, 223-оят). Ризқ қўрқуви (ризқсиз қолишдан қўрқиш) енгил бир иддаодир. Аллоҳ миллионларча, миллиардларча жонзотнинг ризқини бермоқда, У Холиқ ва Раззоқдир. Инсон Аллоҳнинг ишига, низомига аралашмаслиги керак. Фитрий ишни, табиий жинсий яқинлашиш йўлини, фарзанд орттириш неъматини, бола кўриш йўлини беркитмаслиги керак. Айниқса, бепуштликни ўйламаслиги, ният қилмаслиги лозим. Аллоҳнинг яратганини ўзгартирганлар мусулмон бўлолмайдилар. Фақат Аллоҳ хоҳлаган бандасини бепушт, бефарзанд қилади. Шайтон дейди «...уларни адаштираман, уларни ҳою-ҳавасга чўктираман. Буюрсам, улар ҳайвонлар қулоғини кесадилар, буюрсам, Аллоҳ яратган нарсаларини ўзгартирадилар* ». Кимки Аллоҳни қўйиб шайтонни дўст тутса, бас, у очиқдан-очиқ зиён қилибди (Нисо сураси, 119-оят). (Фиръавн ғазаб билан) айтди: «Мен изн бермай туриб унга иймон келтирдингизми?! Албатта, у (Мусо) сизларга сеҳр ўргатган каттангиздир. Бас, яқинда билурсиз. Албатта, мен оёқ-қўлларингизни қарама-қаршисига (ўнг қўл, чап оёғингиз ёки аксинча) кесурман ва сизларнинг барчангизни осиб ташлайман». Улар дедилар: «Зарари йўқ. Зеро, биз Роббимизга қайтгувчидирмиз» (Шуаро сураси, 49-50-оятлар).

Ўрама сим (спирал) қўлламоқ

Аёл таносил аъзосига давомли қолмоқ мақсади билан тиббий бир парча қўйилиши, ҳомила бўлишига тўсқинлик қилиши жоизми? Шу ҳолда аёлнинг ғусли саҳиҳми? Рўзаси саҳиҳ бўладими? Ислом дини турмуш қуришга икки жиҳатдан катта аҳамият беради: Инсон наслининг кўпайишига. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Эй ёшлар жамоаси! Уйланишга қодир бўлганлар уйлансинлар! Чунки турмуш кўзни ва номусни ҳимоя қилади. Кучи етмаган киши рўза тутишга ғайрат қилсин. Чунки рўза уни тўхтатади»32 . Турмуш қуришнинг энг буюк ғояларидан бири насл қолдириш ва кўпайтириш бўлганига кўра, хасталик, атроф-муҳитнинг динсизлиги ва ўта қашшоқлик каби заруратлар моне (тўсиқ) бўлмаса, аёлнинг ҳомиладор бўлмасликка ҳаракат қилиши тўғри эмас. Икки нутфа раҳмда бирлашгач, бир инсоннинг асли бўлади. Уни бузилишининг ҳукми ҳақида фарқли қарашлар олға сурилган. Шунга қарамасдан, ўрама (спирал) қўйилган тақдирда ғусл таҳоратига, рўзага моне эмас. Олинган таҳорат саҳиҳдир. Чунки бу парча ювиш керак бўлмаган аъзо ичига ўрнаштирилади. Фақат рўзадор пайтда бу парчани таносил аъзосига ўрнатилиши жоиз эмас. Рўза бузилишига сабаб бўлади.

 
Мавзуга оид мақолалар
Оиламизда мавлид Робиъул аввал ойи яқинлашар экан бу ҳақда доим барча оила аъзоларимизни ҳабардор қиламиз. давоми...

08:27 / 12.12.2017 3409
embedhttpswww.youtube.comwatchvNZr8zPQEkqoembed Кеча Денгиз масжидида ўтган дарсда айтган эдим. Қалбларни титратадиган, яъни давоми...

09:39 / 25.03.2019 3073
Агар Қуръони Карим оятларини чуқур мушоҳада қилсак, ҳақиқий тақво инсонлар ўртасида чиройли ва мустаҳкам давоми...

13:39 / 27.11.2016 3408
Ҳафса бинти Умар ибн Хаттоб ибн Нуфайл ибн Абдул Уъззо алАъдавий алҚураший ҳижратдан 18 йил олдин милодий 605 давоми...

08:26 / 28.03.2017 3840