Туғма ақл
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бир нарсанинг мавжудлик ва йўқликдан, мавжудлик эса содир бўлишлик ёки азалийликдан холи бўлмаслиги, икки зид нарсанинг жамланиши мумкин эмаслиги ва бир рақами иккидан камлигини билишга ўхшаш инсондаги бошланғич билимни идрок этишни туғма ақл дейилади.

Илмнинг бу тури соғлом ва ақли комил кишида бўлмаслиги мумкин эмас. Агар у мазкур икки турдаги зарурий билимларни идрок қилса, у ақли комил кишидир.

«Ақл» сўзи туяни тушовлаш маъносини ҳам билдиргани учун ақл, деб номланади. Чунки тушов туяни қочмоқчи бўлганида, қочиб кетишига йўл қўймаганидек, ақл инсонни ярамас ва қабиҳ хоҳиш-истакларини рўёбга чиқаришдан қайтаради. Шунинг учун Омир ибн Абулқайс: «Қачонки ақлинг сени нолойиқ нарсадан қайтара олса, сен ақллисан», деган.

Ақл хусусида айтилган бу сўзни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис қўллаб-қувватлайди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Ақл ҳақ ва ботилни ажратадиган қалбдаги нурдир».

Ақлнинг жавҳар эканини инкор этган тоифа ақл ўрни қалбда, деган фикрни ёқлашади. Чунки қалб барча илмлар маҳалли (ўрни)дир. Аллоҳ таоло: «Ахир улар (Макка мушриклари) Ер юзида сайр қилмайдиларми, (ана ўшанда) улар учун идрокли қалблар, тинглайдиган қулоқлар бўлур эди. Зеро, кўзлар кўр бўлмас, балки кўкраклардаги қалблар кўр бўлур» (Ҳаж, 46).

Бу оят, биринчидан, ақл илм, иккинчидан, ақлнинг ўрни қалбдир, деган икки фикрга далолат қилади. Аллоҳ таолонинг: «Идрокли қалблар», деган сўзида икки хил таъвил бор: биринчиси, у (ақл) туфайли биладилар, иккинчиси у (ақл) туфайли ибрат оладилар. Булар туғма ақл тўғрисида айтилган фикр-мулоҳазалардир.

«Адабуддунё ваддин» китобидан олинди.

Мавзуга оид мақолалар
Бу саволга жавоб излашимиз учун биз яшайдиган сайёра бўлмиш Ер ҳақидаги баъзи маълумотларни эсга олишимиз керак. Ер шари думалоқ кўринишда экани эсингиздами давоми...

11:00 / 18.08.2019 1648
Нурнинг иши кашф қилишдир. Басийратнинг иши ҳукм қилишдир. Қалбнинг иши олға юриш ёки ортга чекинишдир. Бу ҳикмат ҳам аввалги ҳикматни тўлдириб давоми...

04:50 / 23.01.2019 3095
embedhttpswww.youtube.comwatchvCHHUl8HxXl0embed

04:42 / 12.06.2017 2806
I Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга янги пайғамбарлик келган пайти. Маккаи Мукаррамада ҳамма ана шу ҳодиса ҳақида гапирмоқда. Асосан, жоҳилият одамлари бу давоми...

01:14 / 10.01.2017 4357