Тозалик куни
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Беканинг саранжом саришталигию орасталиги ҳақида у бекалик қилаётган уйнинг ҳар бир бурчаги дарак бериб туради. Шу жумладан, ваннахона ва ҳожатхоналардир. Шундай экан, оила аъзоларингизнинг саломатлигини таъминлаш мақсадида уларни ҳар доим гигиеник жиҳатдан тоза-озода сақланг. «Раковиналарни тиқилиб қолиши олдини олиш мақсадида, уларнинг тешигига тез-тез кир ювиш кукуни аралашмали қайноқсув қуйиб туринг. (1 литр қайноқ сувга 1 ошқошиқ кукун).

 Раковина, унитаз ва ванналардаги сариқ-занг доғларни бартараф этиш учун эса уларни перекись водород ва 10% ли нашатир спиртли аралашма билан тозалаш тавсия этилади.

Эмалланган ванналарни қорақум ва кумқоғоз билан ишқалаш қатъиян ман этилади. Чунки бунда эмалнинг четки ҳимоя қавати емирилади. Сарғайиб кетган ваннани туз ва сирка аралашмаси билан тозалаш мумкин бўлади. Агар шундан кейин ҳам доғлар кетмаса, унда уларни пемзали кукун билан тозалаш тавсия этилади. Дарвоқе, ундан жуда эҳтиёткорлик билан фойдаланиш зарур.

Кафелларни сиркали аралашма билан артсангиз, улар тозалигига ва ярқираб туришига эришасиз.

Дилдора тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Дунёдаги энг қадимий, шу билан бирга, доимий фаолиятда бўлган университет, «АлҚаровин» олий ўқув муассасаси давоми...

05:48 / 05.02.2017 4906
Қандай жараён тарбия жараёни деб аталади Тарбия кенг маънода ёшларнинг, инсонларнинг объектив ва давоми...

05:43 / 19.10.2016 4486
Мусҳафи шариф иштиёқи httpswww.youtube.comwatchvrHeviP8P3nIampfeatureyoutu.be

15:03 / 06.07.2018 2963