Тозалаш қоидалари: мутахассис клинердан маслаҳатлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ўйлаб кўринг, уй тозалашга киришсак, қанча вақтимизни шунга сарфлаймиз? Бу онни, масалан, фарзандларимиз билан айланишга, китоб ўқишга ёки шунчаки ҳордиқ чиқаришга кетказишимиз ҳам мумкин эди. Уй хизматларини тақдим қиладиган сервис мутахассислари хона тозалаш жараёнида беш соатга яқин вақтни тежаб қолиш борасида касбий сирлари билан бўлишдилар.

  1. Тўғри иш қуроллари

“Иш қуролинг соз бўлса, машаққатинг оз бўлур”. Энг қулайи – чўнтагида салфетка, шётка каби керакли нарсалар бўлган фартукда иш қилиш. Шунда керакли нарсани излаб ҳадеб у бурчакдан бу бурчакка бориб келишга тўғри келмайди. Агар уй катта бўлиб, эҳтиёж бўлса, челак, тозалаш воситалари, қўлқоп, губка ва шёткаларни олиб юриш учун аравача ёки шунга ўхшаш нарсадан фойдаланиш мумкин. Шунингдек, самарали тозалаш учун салфетка (латталар) ва швабра кабиларни ҳам тўғри танлай билиш, турли юзаларни тозалаш учун мос текстурали латтадан фойдаланиш керак. Масалан, чанг артишда пахмоқ сочиқчалар ёки синтетик латталардан фойдаланиш тўғри эмас, чунки улар тозаланаётган юзада кўринарли из қолдиради. Бу мақсадда микротолали (микрофибра) матодан фойдаланилса, бир жойни қайта-қайта артишга тўғри келмайди. Қўл етиши қийин бўлган чангларни ва ойналарни артиш учун махсус шёткалардан фойдаланиш тавсия қилинади. Шу билан бирга ваннадаги сантехника (ҳожатхона), ошхона ва бошқа жойларни артиш учун латталарнинг рангини алоҳида қилиб, ажратиб қўйган яхши. Шунда озиқ-овқат маҳсулотлари турган жойга тасодифан зарарли бактерияларни олиб кириш хавфи бўлмайди.

Натижа: доим қўл остимизда бўладиган тўғри иш қуроллари 20 дақиқага вақтимизни тежайди.

  • Самарали ювиш воситалари

Ишга киришишдан аввал хўжалик моллари дўкони тавсия қиладиган тозалаш воситаларини ўрганиб чиқиш фойдадан холи эмас. Турли юзаларни зарар етказмай ярақлатиб тозалайдиган воситаларни танлай олиш керак. Тозалашни бошлагандаёқ керакли гел ва пасталарни суриб, ўз ишини бажариши учун камида 20-30 дақиқа вақт бериш лозим. Шунда тўпланган кир ва ёғ излари самаралироқ ҳамда тезроқ тозаланади. Шунингдек, тозалаш воситасининг металл, керамика ёки ёғоч материалга суртиш мақсадга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигига ҳам аҳамият беринг.

Натижа: кир жойларни тозалашда ўз вақтида суриб, тўғри фойдаланилган самарали ювиш воситалари 30 дақиқагача вақтимизни тежайди.

  • Ҳаракатлар кетма-кетлигига амал қилиш

Профессионал клинерлар ўз ишларини махсус стандартларга мувофиқ тарзда қиладилар. Хонадонга келгач, улар кирланиш даражасини баҳолайдилар ва хаёлларида тозалаш энг кўп вақт оладиган жойларни белгилаб оладилар. Тозалашни уйнинг энг чекка бурчагининг энг баланд нуқтасидан бошлайдилар.

Чангни кетказишда фартук чўнтагига сув тўлатилган пульверизатор (пуркагич) яхши ёрдамчи бўлади: пуркалган сув зарралари чангни оғирлаштиради ва ҳавога учиб кетишининг олдини олади.

Нимага қанча вақт кетиши, қайси ишни қўлда қилиш кабиларга қараб ишларни тақсимлаб олиш лозим. Масалан, ишни бошлашдан аввал кир ювадиган машинага кир кийимлар ёки пардаларни солиб қўйиш мумкин. Бир марталик кир ювиш учун ўртача бир соат вақт кетишини ҳисобга олиш зарур.

Натижа: ҳаракатлар кетма-кетлигини тўғри баҳолаш 1 соатча вақтни тежаши мумкин.

  • Ҳамма нарсанинг ўз вақти бор

Музлаткични олти ойда бир тозалаш мумкин ёки ҳафтада бир тезда артиб турса ҳам бўлади. Агар ҳар уй йиғиштирганда уни ҳам артиб кетилса, 10 дақиқагина вақтни олади. Агар ойда бир мартагина “умумий тозалаш” қилинса, 2 соатга чўзилиши ҳам мумкин. Уйдаги бошқа жойлар ҳам шундай. Масалан, ҳафтада икки марта ҳаммомни тўла тозалаб туриш керак. Агар буни бир ойга ёки ундан ҳам кўпга чўзсак, ванна тозалаш ёки кафель артишга вақтимиз 3-4 марта кўпроқ кетади.

Натижа: тез-тез йиғиштириб туриш камида 30 дақиқа вақтни тежаши мумкин.

  • Темир ирода

Тозалаш пайтида ўзингизга раҳмингиз келмасин. Профессионал клинерлар бироз ўтириб олиш, дам олиб олиш, нафас ростлаб олиш, телефонда гаплашиб олиш ёки чой ичиб олишга имконлари йўқ. Улар шу тариқа бир кунда бир неча уйларни тозалашлари мумкин. Амалиёт шуни кўрсатадики, кичик танаффуслар ҳам кўп вақт олиб қўяди. Натижада 2-3 соат вақт кетадиган ишингиз бутун кунга чўзилиши мумкин. Бир дақиқа ҳам тўхтаб қолманг. Шунингдек, ишни кучингиз бор пайтда бошланг.

Натижа: тўхтамай иш қилиш 3 соатгача вақтни тежаши мумкин.

Манба: kvartblog.ru

Мавзуга оид мақолалар
Ойижон, мени ҳам саҳарликка уйғотинг, мен ҳам сизлар билан рўза тутаман, деди Фазлиддин онасига. Ҳали кичкинасан, қийналиб қоласан, деди онаси. Энди биринчи давоми...

11:43 / 06.03.2017 4389
   Аввало, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва отаона, устоз, қариндошуруғлар тарафидан қурбонлик қилишлик салафи солиҳларимизнинг одатларидан бўлган. давоми...

01:48 / 20.08.2018 2999
Имрон шаҳарнинг кўзга кўринган оилаларидан бирида катта бўлган йигит. Отаонасининг эркатойи. Ҳар доим унинг талаби дарров қондирилган. Атрофида эса бебош давоми...

00:26 / 11.07.2017 7267