Тошкент вилояти бўйлаб Қуръон мусобақаси бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   Халқимизга маълумки, шу кунларда Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуслари билан юртимизда Қуръони Карим қироати мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Навбатдаги беллашувни эндиликда Тошкент вилояти 10 февралдан бошлаб берди. Маълумотларга кўра, мусобақалар учта ҳудудда уч кун мобайнида бўлиб ўтади: Бўка туманидаги “Ўртақўрғон” жоме масжидида, Чирчиқ шаҳридаги “Марказий” жоме масжидида, Зангиота туманидаги “Нурул Ислом” жоме масжидида. Бўка туманида бўлиб ўтаётган мусобақада Бўка тумани, Бекабод тумани, Бекабод шаҳри, Пискент тумани, Ангрен шаҳри, Оҳангарон тумани, Олмалиқ шаҳри ўзаро беллашадилар. Чирчиқ шаҳридаги Қуръон мусобақасида эса Чирчиқ шаҳри, Қибрай тумани, Бўстонлиқ тумани, Паркент тумани, Юқори Чирчиқ тумани ва Тошкент туманларидан аёл-қиз иштирокчилар қатнашадилар. Зангиота туманидаги беллашувда Зангиота тумани, Қуйи Чирчиқ тумани, Оққўрғон тумани, Ўрта Чирчиқ тумани, Чиноз тумани ва Янгийўл туманлари шартлашадилар. Биз билан қолинг, “қайноқ” хабарлар “muslimaat.uz”да...

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА “muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Ийд алАдха тобора яқинлашмоқда, шу йил ҳаж ибодатини адо қилаётган яқинларидан хушхабарларни кута туриб, давоми...

09:51 / 22.11.2016 4510
«Истихора» сўзининг луғавий таржимаси «яхшилик сўраш»дир. Бир банда бир ишни қилишга иккиланиб қолса, Аллоҳ давоми...

06:13 / 01.12.2016 16365
  Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳу. Ҳазратимиз , устоз давоми...

15:55 / 28.02.2017 4936