Тошкент шаҳрида Қуръон мусобақаси
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

   

 

  Бугун 19 март 2018 куни муҳташам “Наврўз” тантаналар уйида Қуръон мусобақасининг Тошкент шаҳри босқичи юқори шукуҳ билан бошланди. Уч мингдан ошиқ ўрин қилинган ушбу кошонага Ўзбекистон мусулмонлар идораси аёл-қизлар бўлими бош мутахассиси Фотимахон Ҳақбердиева бошчилигидаги ҳакамлар ҳайъати, иштирокчи қориялар, ҳурматли меҳмонлар, Қуръонга муҳаббатли опа-сингилларимиз, шунингдек, қайноқ хабарларни ёритиб бориш учун ва муборак беллашувга ўз салавоту нашидлари билан янада файз улашиш мақсадида “muslimaat.uz” жамоаси етиб келишди. Албатта, бу ўринда соғликни ва тартибни сақлаш ходимлари хизматини ҳам айтиб ўтиш керак.

Маълум бўлишича, Тошкент шаҳри бўйича 15 та (4 та ҳифз, 11 та тиловат), Тошкент Ислом институтидан 9 та (3 та ҳифз, 6 та тиловат) ва “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юртидан эса 8 та (4 та ҳифз, 4 та тиловат), жами 32 та аёл-қизларимиз Аллоҳ таолонинг Каломи борасида ўзаро беллашмоқдалар.

Шу ўринда мазкур Қуръон мусобақасини томоша қилиш учун эрта тонгдан келган ва турнақатор каби кириш учун навбат кутиб турган Қуръон мухлисаларининг ихлосларини алоҳида зикр қилиш керакки, улар қўшимча тайёрлаб қўйилган жойларни ҳам тўлдиришди.

Даврани Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Раънохон Ярашева олиб бормоқда.

Муборак беллашувни “Қуръон мусобақаси – 2018” ташкилий ҳайъат раиси Абдуҳаким Матқулов ўз дил сўзлари билан очиб берди ва иштирокчи қория қизларга муваффақиятлар тилади ҳамда шундай улуғ ишларни ташкиллаштириб, йўл очиб берган давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевни йиғилган опа-сингилларимиз, онахонларимиз ила дуо қилдилар.

Сўнг Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари ҳақидаги видео-ролик катта экранларда намойиш этилди ва у кишининг аёллари Фотимахон Исмоил Махдум қизига сўз берилди.  

Ана шундай ажойиб хабарлар ҳали олдинда, бизни кузатишда давом этинг.   

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм Робби яссир ва ла туъассир робби таммим бил хойр ва бика настаъин, я Фаттаҳ Инсонларни эркак ва аёл сифатида жуфтжуфт қилиб давоми...

01:10 / 27.02.2017 6428
Али Тантовий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар Қизимнинг бироз ловия ва гуруч олиб, мис патнисга қўяётганини ва унга яна бақлажон, бодринг ҳамда ўрик доналарини ҳам давоми...

09:00 / 15.07.2019 3290
Рамазон мағфират ойидир. Қанчаданқанча рамазонлар ўтиб кетади, бироқ кўплаб инсонлар ундан ғафлатдадирлар. Уларни Рамазон ойининг муҳимлиги ҳеч қизиқтирмайди давоми...

08:02 / 24.12.2016 2768
Инсон учун энг катта неъматлардан бири саломатлик. Соғлигимизнинг қадрига етиб, унга доимо эътиборда бўлишимиз шу неъматга бўлган шукронамиз ифодаси эканлигини давоми...

23:50 / 22.01.2017 4273