Тошкент шаҳридаги “Осиё” ресторанида мусобақа бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бугун 14 феврал куни Тошкент шаҳрининг учта ҳудудида Қуръон мусобақаси бўлиб ўтмоқда. Айни дамда “Муслимаат.уз” сайти жамоаси “Осиё” ресторанига мусобақа жараёнини ёритиш учун етиб келдилар.

Бизга маълум қилишларича, мазкур мусобақада Юнусобод, Яккасарой ва Мирзо Улуғбек туманларидан жами 32 та аёл-қиз иштирокчилар беллашишмоқда. Шундан иккитаси ҳифз йўналиши бўйича мусобақалашади.

Муборак беллашувни гўзал Қуръон тиловати ва салавоту нашидлар бошлаб берди.

Ундан сўнг Юнусобод бош имом-хатиби Раҳматуллоҳ қори Сайфуддинов сўзга чиқиб, ўз дил сўзлари билан ўртоқлашди ва иштирокчи аёл-қизларга муваффақият тилади. У киши шу йил ёз ойларида халқаро Қуръон фестивали фаравон юртимизда бўлишини хушхабар бердилар.

Кейин “Муслимаат.уз” аёл-қизлар сайти раҳбари, Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг фарзанду аржумандлари Одинахон Муҳаммад Содиқ ҳам нутқ олди ва олим отасининг Қуръони Каримга бўлган муносабатлари ҳақида гапириб берди.   

Сўнг ҳифз йўналишидаги аёл-қиз беллашувчиларга навбат берилди.

                         

Қизларнинг маҳоратини баҳолаш учун йиғилган ҳайъат аъзолари билан ҳам танишинг:

  1. Қурбонова Гулободхон
  2. Эргашева Мухлисахон
  3. Сайдаҳмедова Одинахон
  4. Бобоева Бибиробияхон
  5. Қодирова Муслимахон
  6. Муҳаммадлойиқ қори Абдулвоҳид ўғли

Барча иштирокчиларга Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаган ҳолда хабарлар давомини биз билан кузатишингизни сўраб қоламиз.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистонида кунданкунга кўпроқ аёлқизлар таълим учун илмфан, технология, муҳандислик ва математика STEM соҳаларини танламоқдалар. Фақат муаммо шундаки, давоми...

01:28 / 22.03.2019 2622
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеяси 20 декабр, 2013 йилда ўз резолюцияси билан 3 март санасини Халқаро ёввойи табиатни муҳофаза қилиш куни сифатида давоми...

00:39 / 03.03.2019 3207
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Сен «Осмонлару ернинг Робби ким» деб айт. «Аллоҳ», дегин. «Ўзингизга Ундан ўзга, ўзларига фойда ёки зарарга эга бўлмаган валийларни давоми...

00:33 / 02.02.2018 3880
Аёлнинг ҳажи ҳам худди эркакникига ўхшайди. Фақат у бошини очмайди, юзини очади. Агар юзига тегмайдиган қилиб бир нарсани тушириб олса жоиз. Оиша розияллоҳу давоми...

05:29 / 21.11.2016 3151