Тошкент шаҳри бўйлаб мусобақа бошланди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Бугун 13 феврал 2018 йилдан Тошкент шаҳри бўйлаб ҳудудлараро Қуръон мусобақаси бошланди. Уч кун ўтказилиши мўлжалланаётган бу муборак беллашувни халқ интиқлик билан кутганини томошага йиғилган опа-сингилларимиз ва онахонларимиздан кўриш мумкин.

Тошкент шаҳри бўйича мусобақанинг дастлаб туман босқичларида жами 486 киши иштирок этади. Уларнинг 302 тасини эркак иштирокчилар, 184 тасини аёл-қизлар ташкил қилади.

Мусобақанинг Тошкент шаҳар ҳудудий (туман) босқичлари 2017 йил 13-15 феврал кунлари ўтказилиши белгиланган. Туман босқичлари қуйидаги жойларда ташкил этилади: Шайхонтоҳур туманидаги аёл-қиз иштирокчилар 13 феврал куни “Мумтоз” ресторанида, Олмазор туманидаги беллашувчилар эса 14 февралда “Фаровон” ресторанида, Юнусобод туманидагилар эса “Осиё” ресторанида, Чилонзор туманидаги қатнашувчилар “Бисёр” ресторанида, Яшнобод туманидаги аёл-қизлар “Янгиобод” ресторанида ўзаро беллашишлари кутилмоқда.

Барча иштирокчиларга Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаган ҳолда хабарлар давомини биз билан кузатишингизни сўраб қоламиз.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА

“muslimaat.uz” учун махсус тайёрлади.

Мавзуга оид мақолалар
Бир кекса отахон набираси билан тоғлар орасида яшар экан. Ҳар тонгни Аллоҳнинг каломи Қуръон қироати билан давоми...

16:03 / 28.02.2017 5286
Бисмиллаҳир Романир Роҳим Алҳамду лиллаҳи Роббил аъламин, вассолату вассаламу ала хойри холқиҳи давоми...

00:45 / 27.12.2016 3654
 Муқаддима Мана, бу йилги ҳаж мавсуми ҳам бошланди. Ҳожиларнинг Маккаи Мукаррамага етиб борганини, у ердаги давоми...

05:37 / 08.04.2019 9613
Шундай қилиб, Исломда гўзалликдан завқланиш ҳалол ва тўғри йўлга қўйилди. Аёлларнинг чиройи ва зебу давоми...

09:25 / 15.11.2016 6047