Тошкент Ислом институтида ажойиб мавлид бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тошкент Ислом институтида ажойиб мавлид бўлиб ўтди

Бугун 16 декабр куни Имом Бухорий номли Тошкент Ислом институтида севимли Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг туғилган ойлари Рабиъул аввал муносабати билан мавлид маросими бўлиб ўтди.

Тадбир ўзига хос бўлиб, мавлиди шариф талаба қизлар томонидан “Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга яқинлар” номли сийрат мусобақаси кўринишида намоён этилди.

“Нурул ъайн” (“Кўз нури”) ва “Саъбиқот” (“Пешқадамлар”) номлари остида институт талаба қизлари ўзаро тўрт шарт асосида беллашишди. Мазкур шартлар бевосита Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сийратларига боғлангандир ва севимли Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳақларида ўзига хос тарзда маълумот беради.

Мазкур ажойиб мавлид маросими йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Зуҳрахон ҲАМДАМОВА,

“muslimaat.uz” журналисти

Мавзуга оид мақолалар
embedhttpswww.youtube.comwatchv4dR2TowMRk0featureyoutu.beembed

14:29 / 07.02.2018 2042
  Манба httpmawdoo3.com сайтидан эркин таржима  Қуръони Каримнинг ифодалари етуклиги ожиз қолдирувчилиги Аллоҳ давоми...

05:50 / 07.08.2018 5605
Рус тилидан Гўзал  Дадамуҳамедова таржимаси XX ва XXI асрнинг машҳур ҳамда эътироф этилган мусулмон давоми...

06:59 / 05.08.2018 3319