Тўртликлар
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ким ўқиса Қуръонни, Гапирмаса ёлғонни, Яхши кўради, Аллоҳ Ла илаҳа иллаллоҳ.   Дилда олий ниятдир – Гуноҳлардан ҳижратдир. Иншаа,ллоҳ боргучи Ватанимиз Жаннатдир!   Кимки гапирса ёлғон, Бўлмаса унда иймон, Унга дўзах кифоя! Кейин қилар пушаймон   Билмаймиз недир алдам, Тўғрилик бизга ҳамдам. Ҳақ сўздан қайтмагаймиз Бошга қилич келса ҳам!   Мўминнинг ҳаёти эзгулик – иймон, Кофирнинг ҳаёти фақат ошу нон. Ҳаётнинг мазмунин англаб етмаса, Ҳайвондан нима фарқ қилади инсон?!   Қара, эй оқил инсон! Кимники еру осмон? Ким яратди уларни? Борми уларда нуқсон?   Ҳалол топиб таомлар Пок либосу анжомлар, Шукрин адо этайлик! Аллоҳдан – бу инъомлар.   Аллоҳ покдир, ундан ўзга илоҳ йўқ, Унга мушрик бўлмоқдан зўр гуноҳ йўқ, Унга мушрик бўлгандан зўр гумроҳ йўқ, Бу ишларда Ундан ўзга паноҳ йўқ.
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни амирул мўминин Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани давоми...

14:35 / 12.02.2017 6025
Аллоҳ таоло «Батаҳқиқ, Биз Луқмонга «Аллоҳга шукр қил. Ким шукр қилса, ўзи учун қиладир. Ким давоми...

13:44 / 18.11.2016 4285
embedhttpswww.youtube.comwatchvHPtkdhTxtEfeatureyoutu.beembed

13:05 / 15.05.2018 2865
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг 2014 йилги Закот, фитр давоми...

08:31 / 25.01.2017 4996