Тижорат моллари закоти
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  • Инсон сотиб олган ҳар бир нарса ҳам тижорат моли бўлавермайди. Кўпгина нарсалар шахсий ва оилавий фойдаланиш учун ҳам бўлади. Фақат сотиб, фойда олиш ниятида олиб қўйилган нарсасигина тижорат моли ҳисобланади.

Уламоларимиз: «Тижоратда иккита асосий унсур: ният ва амал бор», дейдилар.

  • Ният – фойда кўриш мақсади бўлса, амал – олди-сотдидир. Ушбу икки унсур бир бўлгандагина, тижорат бўлади. Бири бўлиб, иккинчиси бўлмаса, тижорат йўқ бўлади.
  • Тижорат молларидан закот фарз бўлишининг шартлари ҳам худди пулдаги шартларга ўхшайди. Яъни нисобга етиши, бир йил тўлиши, қарздан холи бўлиши ва ҳожати аслиядан ортиқ бўлиши зарур.
  • Закот бериш вақти келганда тожир ўзининг қўлидаги ва ҳисоб рақамидаги пулларини, савдога қўйилган моллари ва одамларга берган қарзларидан қайтиб келишига кўзи етганларини жамлаб ҳисоблайди, сўнгра жами маблағнинг икки ярим фоизини закотга чиқаради.
  • Ҳисоблаш вақтида тижорат дўкони бинолари, бинонинг асбоб-анжомлари, тижорат моллари қўйиладиган жойлар, пештахта ва шунга ўхшаш сотувга қўйилмаган нарсалар ҳисобга олинмайди. Тижорат молларининг қиймати закот чиқарилаётган кундаги баҳосида ўлчанади.
  • Закотни тижорат молларининг ўзидан чиқарса ҳам ёки қийматини чиқарса ҳам бўлади. Аммо камбағалларга фойдалироқ бўлгани учун, қийматидан чиқарилса яхши бўлади.
Мавзуга оид мақолалар
Рўза ҳайити шарафига Москвада 20 та ресторан ва кафеларда ташрифчиларга ширинлик, пишириқлар ва дессертлар бепул тақдим қилинади. Москва Муфтийлиги томонидан давоми...

10:31 / 25.01.2017 3218
Ўлкамизга баҳор фасли келиб, кони фойда бўлган кўкатлар бўй чўзган маҳалдир.  Сиз азизаларимизга мана шу кўкатлардан тайёрланадиган рецептлардан бирини ҳавола давоми...

00:27 / 04.03.2017 5431
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм «Ана ўшалар ҳидоятга залолатни сотиб олганлардир. Ва тижоратлари фойда келтирмади ҳамда ҳидоят топганлардан бўлмадилар». Бақара давоми...

04:21 / 07.02.2017 3265
Москвада ушбу ҳафтада ўтаётган модалар ҳафталигида Чеченистон республикаси бошлиғи Рамзан Қодировнинг аёли ўзининг исломий М.Р кийимлар коллекциясини намойиш давоми...

08:44 / 02.12.2016 2556