Терроризм – инсоният душмани
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Терроризм – инсоният душмани

Тинчлик – инсонпарвар ва бағрикенг халқимизнинг тили ва дилидан мустаҳкам жой олган энг олий қадрият ҳисобланади. Тинчлик қарор топган заминда хотиржамлик ва фаровонлик ҳукм суради. Мамлакатда хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, осуда ҳаётни асраш барча фуқароларнинг асосий бурчларидан биридир. Зеро, Бош қомусимиз бўлган Конституциямизда “Ўзбекистон Республикасини ҳимоя қилиш – Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг бурчидир”, деб белгилаб қўйилган (52-модда).

Бугунги кун кишиси олдида кўндаланг бўлиб турган ва долзарб муаммолар орасида моҳият-эътибори билан энг аҳамиятлиси бу тинчлик-осойишталикни асрашдир. Тинчлик Аллоҳ таолонинг улуғ неъмати бўлиб, уни бутун дунёда сақлаш ҳар бир кишининг олий даражадаги вазифаси бўлмоғи лозим. Маълумки, инсон дунёнинг азизу мукаррам хилқати, мавжудотлар ичра сарваридир. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда: “Дарҳақиқат, Биз Одам болаларини азизу мукаррам қилиб, уларни қуруқлик ва денгизда юрадиган қилиб қўйдик ҳамда ҳалол-пок нарсалардан ризқу рўз бердик. Уларни, Ўзимиз яратган жуда кўп жонзотлардан афзал-устун қилиб қўйдик», дейди (Ал-Исро сураси, 70-оят).

Ислом дини кишиларни тинчликни асраш ва барқарорликни таъминлаш йўлида ҳамжиҳатлик ва бирдамлик билан ҳаракат қилишга, фитна ва ўзаро адоватга барҳам беришга чақиради. Тинчлик бебаҳо неъмат деб баҳоланади. Шунинг учун ҳам Қуръони Карим оятлари ва ҳадислар тинчликни сақлашга даъват қилади.

“Ислом” ва “террор” сўзларини бирикма – ибора шаклида ифода этиш уларнинг мазмун-моҳиятига зиддир. Сабаби нафақат Ислом, балки бирор-бир самовий дин ўз таълимотида зўравонлик, зулм ва қон тўкишни оқламаган ва оқламайди ҳам.

Ҳозирги кунда Ироқ ва Сурия ҳудудида жойлашиб олган террорчи оқимлар “Халифалик” давлати ниқоби остида инсонийликка тўғри  келмайдиган хунрезликларни қилмоқдалар.

Миср Араб Республикаси муфтийси Шавқий Аллом “Ислом давлати” ташкилоти,  жиҳод номи билан мусулмонларни ўлдираётганлар аслида ислом динидан йироқ, деб таъкидлади.  

“ИШИД” террористик ташкилоти жангариларининг пайдо бўлиб, ер юзида фасод тарқатаётганлари ҳар бир ақли расо кишини ташвишга солмоқда. ЮНЕСКО директори Ирина Бокова ИШИДнинг қилмишларини Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги нацист-фашистларнинг қабоҳатига ўхшатади: “Уларнинг услублари, – дейди Бокова, – нацистларникига мос келади. Ё ҳамма нарса уларнинг диний ва сиёсий дунёқарашларига мувофиқ бўлиши керак, ёки йўқ қилиниши керак”.

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Илмий тадқиқотлар ва фатво бериш бўйича доимий комиссиясининг фатвосида шундай дейилади: “Террорчилик хуружлари ҳаром амал бўлиб, зулмнинг энг катта шаклидир”.

Машҳур олим Имом Нававий айтадилар: “Киши Аллоҳ таолога осий бўладиган ишларга ёрдам берса ҳам гуноҳкор бўлади. Қурол-яроғ билан савдо қилиш орқали йўлтўсарлик, фитна чиқариш, бегуноҳ инсонлар қонини тўкиш каби амалий ишлар содир этилади. Бу эса жумҳур уламолар наздида ҳаром қилинган ишдир”.

Ислом оламида таниқли бўлган олим Юсуф Қарзовий шундай дейди: Ислом бегуноҳ кишиларнинг жони, мулки ва номусига нисбатан зулм ишлатишни ман этади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам видошлашув ҳажида қилган ваъзларида одамларнинг жони, мулки ва номуси қиёматгача дахлсиз, деб эълон қилганлар. Бу нафақат мусулмонларга, балки бошқа инсонларга ҳам тегишлидир. Исломда “мақсад воситани оқлайди” деган тамойил йўқ.

Ислом – инсон қадри ва тараққиёти учун хизмат қилинадиган энг эзгу ғоялар билан йўғрилган диндир. Бироқ  ИШИД ва бошқа турли диний-экстремистик ва террорчи ташкилотлар ўзларининг ғаразли мақсадларидан келиб чиқиб, ислом таълимотининг айрим ғоя ва тамойиллари мазмун-моҳиятини бир ёқлама, нотўғри талқин қилиб, одамларни тўғри йўлдан адаштиришга уринмоқда.

Улуғ олим Ҳасан Басрий: роҳимаҳуллоҳ мўмин яхши ишлар қилса ҳам, Аллоҳдан қўрқиб туради, мунофиқ эса ёмон иш қилиб туриб ҳам, хотиржам юради, деганлар.          Имом Ғаззолий: диний мутаассиблар диндан фойдаланган ҳолда кишиларга ҳужум қиладиган катта йўлдаги қароқчилардир, деган сўзида нақадар ҳақ эдилар.  

Машҳур “Бўстон” ва “Гулистон” асарлари муаллифи Саъдий Шерозийнинг шундай сўзлари бор: “Дунёдаги барча неъматлардан фақат яхши ном қолади, ҳатто шуни ҳам қолдиролмаган одам бахтсиздир”, “Ким ёвузлик уруғини сепса – пушаймонлик йиғар”.

Ўзларини ислом либосига буркаб, қилаётган ишларини дин номида деб даъво қилаётган экстремистлар муқаддас динимизга қора доғ чаплаяптилар холос. Диний экстремистик оқимлар таъсири кучаймаслиги учун ёшларда ғоявий бўшлиқнинг олдини олиш зарур. Бунга эса фақат эътиқодий тўғри билимларни эгаллаш орқали эришилади.

  Иродахон Нодирова,

 Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус Ислом билим юрти 1-босқич талабаси                                                                                                                                                                                                                                                                                                                              

 
Мавзуга оид мақолалар
 Масаллиқ Буғдой уни 300 г, тухум 1 дона, қўй гўшти 500 г, думба 100 г, пиёз 500 г, сув 100 г, ўсимлик мойи 50 г, туз, мурч, зира таъбга кўра  Намакобли сувда тухум билан давоми...

02:07 / 29.11.2016 2722
Дубайда дунёдаги биринчи экологик тоза масжид қурилиши тугалланмоқда. Gulfnewsнинг хабар беришича, лойиҳанинг 85 қисми амалга ошириб бўлинган. Янги экомасжид давоми...

04:52 / 15.09.2015 3545
embedhttpswww.youtube.comwatchvkINMidpaQk8embed Димланган Гулкарам  Масаллиқлар 1 та кичкина гулкарам 250 гр тўғралган гўшт ёки қийма 1 боғ кашнич 2 бош саримсоқ лимон суви , туз , давоми...

10:40 / 21.03.2017 76990