«Islom.uz» порталининг мажлислар залида танлов ғолибларини эълон қилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

[gallery link="file" size="medium" ids="8975,8976,8977,8983,8982,8981,8980,8979,8985,8986,8987,8988,8989,8990,8991,8992,8993,8994"]

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

Роббимиз Аллоҳ таолога чексиз ҳамду саноларимиз, Набийимиз Муҳаммад Мустафога дуруду саловатларимиз бўлсин!

Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳнинг энг кўзга кўринган қирраларидан бири – у кишининг замон билан ҳамнафас яшашлари эди. Шунинг учун ҳам у киши Ислом кўрсатмаларини халққа етказишда, илм‑маърифат зиёсини таратишда замонавий воситалардан, услублардан кенг фойдаланишга алоҳида эътибор қаратар ва бунга тинимсиз тарғиб қилар эдилар. «Islom.uz»  порталининг ташкил топиши ва фаолияти ҳам мана шу ғояга асосланган эди. Порталнинг мазкур мақсадга қаратилган ишларидан бири – сайтларда маърифий соҳаларда турли танловлар ўтказишдир. Бу йилги Рамазон ойида портал қошида тўртта танлов ўтказилди: «quran.uz» сайтида «Рамазонга  Қуръон туҳфаси» танлови, «siyrat.uz» сайтида «Cийрат» ва «Рамазон» деб номланган танлов ҳамда «muslimaat.uz» forumi томонидан «Болажонлар учун Рамазон мусобақаси» танлови.

Танловлар сайт ходимлари томонидан ташкил қилинди ва кузатиб борилди. Натижалар бўй кўрсатиб, ғолиблар аниқлангач, уларни эълон қилиш ва тақдирлаш фурсати етиб келди. Шу муносабат билан 22 июль куни «Islom.uz» порталининг мажлислар залида танлов ғолибларини эълон қилиш ва тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Йиғилишга сайт ходимлари ва танлов ғолиблари ташриф буюрдилар.

Йиғилишни Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид олиб борди. Маросим Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид томонидан қилинган Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Кейин Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг фарзанди аржумандлари Исмоил Муҳаммад Юсуф танловлар ҳақида сўзлаб, ғолибларни муборакбод этдилар ва бу тадбирларни Шайх Ҳазратлари олиб борган ишларнинг узвий давоми деб эътиборга олинишини сўраб, Устоз раҳматуллоҳи алайҳнинг Рамазон ойини махсус тайёргарлик билан ўтказишга алоҳида эътибор бериб келганларини ва бу ой шукуҳини муҳаббатли дилларга таратиб келганларини эслаб ўтдилар.

Тадбир давомида Ҳасанхон Яҳё Ислом шариатида мусобақа уюштириш ва унинг шартлари хусусида суҳбат қилди. Унда мавзунинг қуйидаги икки асосий нуқтаси ёритиб ўтилди: 1. Ислом шариатида ўзаро беллашув ўтказиш мумкинми? 2. Беллашувда ғолиб бўлганларнинг соврин олиши жоизми? 

У киши яна «quran.uz» сайтида ўтказилган «Рамазонга Қуръон туҳфаси» танловининг ташкилий ишлари ҳақида ҳам тўхталиб, танлов саволлари ўзига хос услубда тузилгани, уларни тайёрлашда устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ раҳматуллоҳи алайҳнинг «Қуръон илмлари» китобидан ҳам фойдаланилганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Кейин қолган учта танлов хусусида сўз борди. «Siyrat.uz» сайтининг «Сийрат танлови» ҳақида унинг ташкилотчиси Абдулазиз Усмонов, шу сайтда ўтаказилган «Рамазон танлови» тўғрисида унинг тузувчиси Обид Мирҳамидов, «muslimaat.uz» сайтиниг муслималар форумида ўтказилган «Болажонлар учун Рамазон танлови» хусусида Муҳаммад Алий Муҳаммад Юсуф сўзлаб берди. Улар саволларни тузишда Шайх Ҳазратларининг асарларига асосланганларини айтиб, ушбу хайрли ишларнинг ажру савобларидан марҳум Устознинг руҳлари ҳам баҳраманд бўлишини сўраб, дуолар қилдилар. Ҳар қайсилари бу йилги танловнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида сўзлаб, ғолибларни муборакбод этдилар.

Шундан сўнг Исмоил Муҳаммад Юсуф ҳожи томонидан танлов ғолибларига фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар топширилди. Ғолиблар ўз дил изҳорларини айтиб, мусобақа ташкилотчиларига миннатдорчилик билдирдилар.

Йиғилиш Ҳасанхон Яҳё қори томонидан қилинган тиловат ва сўнги дуо билан якунланди. Дуони тадбир меҳмони, Шайх Ҳазратларининг шогирдларидан бири, Москва шаҳридаги «Ҳилол нашр» матбаа уйининг раҳбари Ризқулбек Каримбеков қилиб берди.

«Рамазонга Қуръон туҳфаси» танлови ғолиблари:

1- ўрин Жўрабоев Муҳаммад Юсуф

 2- ўрин Ғиёсиддин Юсуф ўғли

 3- ўрин Фазлиддин Джураев

 

«Рамазон» танлови ғолиблари

1- ўрин  соҳиби  Толибжон Қодиров.

2- ўрин соҳиби  Ғофурова Нигора.

3- ўрин соҳиби  Ахроржон Абдулкаримов.

«Сийрат» танлови ғолиблари

1- ўрин  соҳиби  Гўзал Нажмиддинова.

2- ўрин соҳиби  Ғиёсиддин Болиев.

3- ўрин соҳиби  Гулруҳ Аҳмедова

muslimaat.uz

Мавзуга оид мақолалар
Шу замоннинг Қуёши бўлиб, Қалби иймон нурига тўлиб, Зиё нурин элга улашиб, Юрганингиз қандай бахт эди давоми...

14:25 / 04.02.2017 4601
gallery linkfile sizemedium ids11213,11214,11216,11217,11220,11219 Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг «Очиқ хат»  китоби давоми...

12:14 / 20.02.2017 3524
Нозик хилқатлар заволи Аёл гўзаллик, садоқат ва меҳрмуҳаббат тимсоли ҳисобланади. Аёл бу меҳрибон она, давоми...

04:25 / 22.05.2017 3593