«Islom.uz» порталида тақдирлаш маросими бўлиб ўтди
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

12 май куни «Islom.uz» порталининг мажлислар залида анъанавий «Islom.uz –1434» танловининг якуни ҳамда танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тақдирлаш маросими Қуръони Карим тиловати билан бошланди. Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг хайрли дуоларидан сўнг, Ҳасанхон Яҳё қори кириш сўзи сўзлаб, порталнинг фаолияти, хусусан, мазкур танловнинг тарихи ва бугунги ҳолати, унинг аҳамияти ҳақида сўзлади. Сўнгра бу йилги танловга келган асарлар юзасидан Айюбхон домла ҳисобот бердилар. Ҳисоботда портал томонидан Ватанимизнинг фахри, кўз қувончи бўлмиш буюк аждодларимизга муносиб авлод бўлиш шиори остида бир неча йилдан буён ўтказиб келинаётган мазкур танловда йилдан-йилга иштирокчиларнинг сони, фаоллиги ҳамда тақдим этилаётган материалларнинг сифат ва савияси ошиб бораётганлиги ҳақида айтилди. 1434 ҳижрий санада эълон қилинган танлов учун тақдим этилган материаллар ва турли соҳа вакилларининг танлов учун юборган лавҳалари ҳакамлар ҳайъати томонидан кўриб чиқилгани, юборилган турли мавзуларга оид маълумотлар чуқур ўрганилгани, синчиклаб тадқиқ этилганидан сўнг, уларга холисона баҳо берилгани таъкидланди. Бу йилги танловга жами 117 та мақола ва бошқа асарлар тақдим этилган. Ҳисоботдан сўнг муҳтарам Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари сўз олиб, танловда иштирок этган ҳар бир инсон ғолиб эканлиги, чунки уларнинг иштирокида илмга, маърифатга интилиш борлиги, бу эса таҳсинга сазоворлигини айтиб, барча иштирокчиларга ўз ташаккурларини изҳор этдилар. Анъанага кўра, танлов ғолибларини фазилатли Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратлари фахрий ёрлиқ ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирладилар. Шундан сўнг маросимга ташриф буюрган меҳмонлардан педагогика фанлари доктори Улуғбек Долимов Мирзо Улуғбек давридан кейинги мамлакатимиздаги мактаб ва мадрасаларнинг ривожланиш тараққиёти ва қайси даврда ривожланиб, қайси даврда таназзулга юз тутганлиги ҳамда бу ҳақдаги илмий изланишлари ва ёзган китоблари ҳақида сўзлаб бердилар. Сўнгра ўтган йилги танловнинг фахрий ғолиби Андижон Давлат Университетининг профессори Умархўжаев сўзга чиқиб, шу кунгача диний атамалар луғати тузилмаганлиги ва шу борада олиб борган илмий ишлари ҳақида сўзлаб берди. Ва шижоатли ёшларни ушбу хайрли ишга чорлаб, керак бўлса ўзининг ёрдамларини аямаслигини айтиб ўтди. Сўнгра порталда фаолият юритаётган сайтларнинг фаол ходимларига порталнинг фахрий ёрлиқлари ва эсдалик совғалари тақдим этилди. Маросим сўнгида Шайх ҳазратлари сўз олиб, ҳар йили ўзларининг шахсий совғалари билан бир кишини тақдирлаш анъанага айланганлиги ва бу йилги совғани «Алвидо, меҳроб шаҳиди» номли мақола муаллифи Одинахон Муҳаммад Юсуфга топширишларини айтиб ўтдилар. Маросим Қуръони Карим тиловати ва Шайх ҳазратларининг хайрли дуолари билан ўз ниҳоясига етди. Биз Muslimaat.uz ходималари ҳам танлов ғолибларини ва устозимиз Одинахон Муҳаммад Юсуфни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шахсий совғаларига сазовор бўлганлари билан чин қалбимиздан табриклаймиз. Ғолиблик муборак бўлсин!
Мавзуга оид мақолалар
gallery linkfile sizelarge ids28828,28829,28830,28831,28832,28833,28834,28835,28836,28837,28838 orderbyrand Илмга муҳаббатни оширамиз     2017 йил 23 май куни давоми...

14:02 / 30.05.2017 3595
Ҳайз пайтида тарк қилинадиган рўза оз, намоз эса кўп бўлади. Рўза йилда бир марта келади. Намоз ҳар куни беш давоми...

05:42 / 07.03.2017 5393
embedhttpswww.youtube.comwatchv4G3XyZoI1w8embed

07:35 / 24.11.2016 3646