Тақдирлаш маросими

0 724

Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм

2016 йил  июль ойининг 19 куни Islom.uz порталининг muslimaat.uz  сайтида Рамазон ойида ўтказилган ″Рамазоннинг менинг  ҳаётимга таъсири″номли танлови ҳамда Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳазратларининг хотираларига бағишланган «Хотира″ танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек muslimaat.uz форумида ўтказилган «Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз»танлови ҳамда Facebook  ижтимоий тармоғидаги Бинту Содиқ саҳифасида ўтказилган ″Рамазонга оид савол жавоблар″танлови ғолиблари ҳам тақдирландир.

Тақдирлаш маросимини Қуръон тиловати ила Фазилат Лутфаллаева очиб бердилар. Тиловатдан сўнг сўз устоза Одинахон Муҳаммад Содиққа берилди. Тадбир давомида muslimaat.uz  сайтида ўтказилган танлов ҳақида, Бинту Содиқ саҳифаси ҳамда форумда ўтказилган танлов жараёни ҳақида сўз олиб борилди.

Тадбирнинг якуний қисмида барча ғолиблар махсус совғалар билан тақдирландилар.

Тақдирлаш маросими Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳга аталган хатм Қуръон  ила якунланиб, хайрли дуолар қилинди.

muslimaat.uz

Баҳам кўринг

Leave A Reply