Тақдиримга таъсир қилган профиль ( 2- қисм)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тақдиримга таъсир қилган профиль ( 2- қисм)

Роса ҳаракат қилдим. Лекин профилимни ёпишга негадир қўлим бормади. Бир кўнглим ахир ўзим шуни тушуниб турибман-ку, ўз вақтимни ўзим ўғирлайманми?, беҳудага сарфлайманми? – десам, бир томондан жуда керакли инсонлар билан алоқаларим йўқолиб кетадими?, бир-биримизга шунча фойдали нарсаларни улашиб тургандик-а? – дейман. Ўзимни текшириб кўриш учун фикрларимни қоғозга туширишга ҳаракат қиламан. Балки, бу сўзларни ҳам кимгадир жўнатарман...

Бу офат мусулмонларнинг оламига юққани жуда ачинарлидир. Ундан ҳам ачинарлиси Исломдан бироз хабари бор исломий гуруҳ эгалари, гуруҳлари туфайли ғурурланиб қолмоқдалар... Худдики жаннатнинг калити қўлларида тургандек... Тарихда шайтон кимни адаштирган бўлса, аввало, унга ғурур касалини юқтирган, кейин эса ўз-ўзидан залолатга кетган... Чунки ғурур инсонни, шубҳасиз, ҳалок қилади! Шайтон инсонларни оддийгина гуруҳ билан жаннатни ваъда қилиб, бамисоли кафолатини бериб, ва шу гуруҳи билан ғурурлантириб қўйди...  Аммо огоҳ бўлинг! Аллоҳ таоло айтади:

«У уларга ваъда берадир ва хом хаёлларга соладир. Шайтон уларга ғурурдан бошқа нарсани ваъда қилмайдир. Ана ўшаларнинг жойлари жаҳаннамдир. Ва ундан қутулиш йўлини топа олмаслар » (Нисо сураси, 120-121-оятлар).

Саҳобалар билан бизнинг фарқимиз ҳам шундадир... Улар амал қилиб, кечалари таҳажжуд намозларида йиғлаб, ёлвориб Парвардигорлари Роббул оламийнга қиёмул-лайлда юзланиб чинакам ЖАННАТни сўрашган...

Ваҳоланки улар ҳақиқий олим бўлишган...

Ҳозиргилар тўрт сурани ўқий олмайди, Ёдлаб олган интернетдан чиқа олмайди. У ерларда бўлиб олган гўёки ОЛИМ, Ҳар соатда оят ёзар тинмайин доим...

Қилар иши ёзувчиликдан нарига ўтмайди-ю, жаннатни кутиб ётади, сўнгра ухлайди... Амал қаёқда қолади??

ИНТЕРНЕТДАН ЧИҚИБ ҚУРЪОН ЎҚИШ ПАЙТИ КЕЛМАДИМИКАН??? 

Шайтонга эргашганлар, Оламлар Роббиси Аллоҳ таолога руку қилиб бош эгишнинг ўрнига, инсон қўли билан ясалган телефонга бош эгади... Интернет-шайтон одамларни шу қадар кўр-гумроҳ қилдики, ҳатто яхшилик нима, ёмонлик нима – фарқлай олмай қолишди... Аммо огоҳ бўлингизким! Аллоҳ таоло: «Ким бу дунёда кўр-гумроҳ бўлса, у охиратда янада кўр-гумроҳ ва янада йўлдан адашганроқ бўлади.» деган (Исро сураси, 72-оят).

 Интернетда шайтон ҳийласига учиб, бориб-бориб намозлар кўпи билан 5 дақиқа ўқиладиган бўлди...  Дуолар ҳам қолиб кетди...  Аслида намоз араб тилида ҳам, Қуръонда ҳам «Солад» деб аталиб, «Солад» – Яхшилик тилаб, дуо қилиш маъносини англатади... Авваллари ўрта ҳисобда ярим соат Бомдодни, ярим соат Хуфтон намозини ўқишган... Ҳар намоздан кейин Қуръон тиловат қилиб, Хуфтонда "Мулк", Асрда "Наба", Бомдод намозида "Ясин" сурасини ўқишган... Ҳозир эса Асрни 4 дақиқада ўқиб, қолган вақтини «охират учун фойдали, илм ўрганай» деб интернетдан бўшамайди... Ваҳоланки, ҳақиқий ҳаёт – ОХИРАТ қурияпти ... Ҳақиқий Намозлар унутиляпти... Мана шу 4 дақиқалик намози билан ҳеч бўлмаганда жаннатни сўраб дуо қилиш тугул, «Намозимни қабул қил Роббим!» деб чин қалбдан айтмай ҳам қўйди... Намозни илоҳий сийғадан унутиб, умуман аҳамиятсиз урф-одатга таққослаб қўйди... Аллоҳ таоло айтади: « «Намозхонлар»га вайл бўлсин. Улар ўз намозларини унутувчилардир » (Маъун сураси, 5-6-оятлар). Минг афсуслар бўлсинким, шайтон ҳийласи туфайли намозлар ҳам чала-чулпа бўлиб кетди... Ундан ҳам ачинарлироғи, мана шу атиги 4 дақиқалик чала-чулпа намоз билан алдаб, «жаннат калити энди сенинг қўлингда, ҳадисларда шундай, Аллоҳ шундай деган» деб иблис аълайҳи лаъна ҳатто ҳужжатлар, далиллар билан Аллоҳ ҳақида алдаб одамларни ғурурга кетказиб қўймоқда... Аллоҳ таоло айтади: «Эй одамлар! Албатта, Аллоҳнинг ваъдаси ҳақдир. Бу дунё ҳаёти сизларни ғурурга кетказмасин. Сизларни ўта ғурурга кетказгувчи Аллоҳ ҳақида алдаб қўймасин. Албатта, шайтон сизга душмандир. Бас, уни душман тутинг. У ўз гуруҳини фақат ўта қизиган дўзахга эга бўлишларига чақиради » (Фотир сураси, 5-6-оятлар).

Сиз ва сизга ўхшаганлар ёлғон ҳаётга шўнғиб кетишди... Шўнғиганлар чиқишолмаяпти...

Чунки сув ўта лойқаланиб кетган, кўзлар шамғаланган, йўл тополмайди... Ҳақ йўлни топиш учун бошни кўтариш керак... Интернетдан чиқиш керак...  Атрофга, реал ҳаётга қараш керак...  Шундагина мусаффо Осмонни кўради ... Борлиқни ҳис қилади...  Аллоҳ кўриб турганини ҳис қилади ... «Албатта, Аллоҳ қилаётган амалларингизни кўриб турувчи Зотдир » (Бақара сураси, 237-оят).

Лойқадан бош кўтариш пайти келди... Чунки Жаннат Тақводорлар учундир... Ўнг елкасидаги фаришта ёзиб қўйган савоб амаллар учундир.... Интернетда трафиги тўлиб ётган ёки гуруҳлари гуриллаб кетганлар учун, деган жойи йўқ! ... «Албатта, тақводорлар жаннатлар ва булоқлардадир.» (Ваз-Зориёт сураси, 15-оят)

Ва ниҳоят, бир қарорга келиб сўзларимни яна ўша ўз гуруҳи учун ёниб куяётган, чин маънода инсонларни яхшиликка чақиришни истайдиган, аммо раел ва виртуал оламлар ичида сарсон муслима синглимизга юбордим.

У мазкур сўзларни ўқигач, менга жавоб ёзди. Қисқагина:

— Ҳақсиз.....

Кейин эса суҳбатимиз қуйидагича кечади:

— Синглим, сиз ақлли қизсиз ... баъзан инсон секинғасталик билан шаффоф сувни лойқалашиб кетганини сезмай қолади ... Инсон ўша шаффоф сувнинг ичида бўлса, уни кўриш учун ташқаридан назар солиш керак ... Мисол учун, сиз аквариумни кўрганмисиз.?

— Ҳа, ҳа... кўрганман...

— Ана шу аквариумдаги балиқлар учун лойқа сув ҳам худди шаффофдек туюлади...

Чунки сув ҳақиқатда аввал шаффоф эди... Кейин эса секинғаста хиралашиб борган… Шу боис, бу ҳолат жуда секинлик билан бўлгани учун ҳатто кўз илғамай қолган... Буни кўриш учун эса аквариумдан чиқиш керак! Атрофга назар солиш керак... Аслида ҳаёт бошқача... Синглим, модомики бу биринчи ва охирги суҳбатимиз экан, сизга холис маслаҳат, Аллоҳ учун эшитинг, диққат қилинг! — Ҳа, лаббай! Нима маслаҳат берасиз менга?

— Сув хиралашди... Бугун сизга ўша лойқа сувни қўлимга олиб кўрсатдим...  Ҳақиқатан, хирами..?

— Ҳа, хира. Жуда ҳам хира. «Одноклассники»да сув лойқа. Жуда лойқа.

— Шуни билингки, Охират бошқа томонда ...Интернет — Жаннат йўли эмас! Жаннат йўли — намоз, тақво, Қуръон ўқиш ва унга амал қилишда...

«Албатта, тақводорлар жаннатлар ва чашмалардадир» (Ҳижр сураси, 45-оят)

Бу сўзларни мағзини ўзим ҳам англаб кўришга, барча ижобий ва салбий жиҳатларни тарозу палласида тортиб кўришга қарор қилдим. Менимча, профилимни ёпсам керак. Суҳбатимизнинг давоми ҳам бор эди-ку, уни сизларга бирор сайт орқали етказсам-чи? деб ўйлаб қолдим. Шу ижтимоий тармоқларга сарфлаётган ҳар бир соат вақтим, назаримда, ҳар куни бир пора Қуръони Каримни тиловат қилиш вақтимни ўғирлаб кетаётгандек (мен бир соатда бир пора ўқий олшимни назарда тутсак), кейинги бир соати яна камида 20 ракат нафл намозимни, бир қанча зикларни ва дуоларни мендан узоқлаштираётгандек... назаримда виртуал ҳаётдаги кимдир ўқиб, кимдир ўқимайдиган суҳбатлардан менга ибодатим афзал... Лекин мақоланинг давомини сизга, албатта, етказишга ваъда бераман...

 

 

Мавзуга оид мақолалар
Дазмоллашни махсус дазмоллагич ёки оддий столда қилиш мумкин. Дастурхон, чойшаб ва сочиқларни оддий столда, кийимкечакларни эса дазмоллагичда дазмоллаш давоми...

11:26 / 01.01.2017 4943
Абул Ҳасан Али Ҳасаний Надавий 19131999 Исломнинг забардаст олимларидан бири, етук мутафаккир, тарихчи бўлиб, турли тиллардаги элликдан зиёд китобларнинг муаллифи давоми...

20:05 / 01.01.2017 6576
 Статистика маълумотларига кўра ҳар куни ер юзида юз мингдан ортиқ инсон вафот этаркан. Албатта, булар орасида бизнинг юртдошларимиз ҳам бор. Тезтез давоми...

01:11 / 01.02.2017 10605