Танловда иштирок этинг ва ғолиб бўлинг!

0 1 090

Ассалому алайкум азиз опа-сингиллар!
Барчангизни кириб келаётган Рамазон билан табриклаймиз. Биз муслималар Рамазон ва Рамазон ҳайити келмасидан аввал тайёргарликни бошлаб юборамиз. Ҳайит байрами, айниқса, болажонларимиз учун севимлидир. Бу борада «Муслималар форуми»мизнинг фойдаланувчиларидан келган таклифларга кўра, «Ҳайит байрамини қандай нишонлаймиз?» номли танлов эълон қиламиз. Шу мавзуда мақола ва расмлар билан қатнашишингиз мумкин.

Танлов Июнь ойининг 26-санаси Рамазоннинг 21-кунигача давом этади. 27 июнь (22 Рамазон) да юборилган маълумотлар форумга қўйилади ва 2 кун ичида овоз бериш йўли орқали ғолиблар аниқланади. 2 та ўрин тенг келса, 1-юборилгани ғолиб деб топилади. Танлов маълумотларини форум админларидан бирига форумда шахсий мактуб орқали ёки facebook, telegram, whatsApp каби ижтимоий тармоқлар орқали юборишингиз мумкин. Адолатли бўлиши учун иштирокчилар номи сир тутилади ва ҳамма мақолалар бир вақтда қўйилади.

манба:http://muslimaat.uz/forum/index.php?topic=2951.0

«muslimaat.uz forum» ma’muriyati

Баҳам кўринг

Leave A Reply