Танлов саволлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим

1. Хайбар ғазотида мусулмон қўшини сони нечта бўлган? a. 1400 та b. 3000 та c. 10000 та

2. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам биринчи уйланган аёл? a. Оиша розияллоҳу анҳо b. София розияллоҳу анҳо c. Хадича розияллоҳу анҳо

3. Табук ғазотида иштирок этмаган саҳобий? a. Утба ибн Ғазвон b. Каъб ибн Молик c. Каъб ибн Зуҳайр

4. Хайбар ғазотида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга мусулмон қўшини жойини ўзгартиришни таклиф қилган ҳамда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг фикрини қўллаб қувватлаган саҳобийни айтинг? a. Усайд ибн Ҳузайр b. Каъб ибн Молик c. Ҳаббоб ибн Мунзир

5. Ҳамза ва Умар розияллоҳу анҳумоларнинг Ислом динига киришлари нубувватнинг нечанчи йили бўлган? a. Тўртинчи b. Олтинчи c. Саккизинчи

6. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам неча ёшларида Пайғамбар бўлганлар? a. 35 ёшларида b. 40 ёшларида c. 50 ёшларида

7. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта қизлари Зайнаб розияллоҳу анҳонинг эри ким бўлган? a. Убайда ибн Ҳорис b. Абул Ос ибн Рабиъ c. Язид ибн Абу Суфён

8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Хадича розияллоҳу анҳога уйланганларида Пайғамбаримизнинг ёшлари нечада бўлган? a. 25 да b. 30 да c. 40 да

9. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадр куни қайси саҳобага касал онаси ёнида қолишликни буюрганлар? a. Абу Умома b. Рофиъ ибн Молик c. Баро ибн Маърур

10. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъват мактубларини Миср подшоҳи Муқавқисга олиб борган саҳоба? a. Убода ибн Сомит b. Ҳотиб ибн Абу Балтаъа c. Абу Зарр

11. Хадича онамизнинг Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўрган ўғиллари? a. Иброҳим b. Абдуллоҳ c. Зайд

12. Бадр жангида ўлдирилган ва асирга олинган мушриклар сони нечта? a. 50 та b. 67 та c. 70 та

13. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Фижор урушида қатнашганларида неча ёшда эдилар? a. 17 ёшда b. 20 ёшда c. 22 ёшда

14. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жориялари Мория Қибтия розияллоҳу анҳо у Зотдан кўрган ўғиллари? a. Тоҳир b. Иброҳим c. Тоййиб

15. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам турли ўлка ва қабилаларнинг элчи-вакилларини кутиб олишлари, асосан, нечанчи йили бўлган? a. ҳижрий 6-7 йиллар b. ҳижрий 8-9 йиллар c. ҳижрий 10-11 йиллар

16. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Каъбанинг қайта қурилишида қатнашганларида неча ёшда эдилар? a. 30 ёшда b. 35 ёшда c. 42 ёшда

17. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ваҳий келишидан олдин ибодат қиладиган ғорнинг номи? a. Ҳиро b. Савр c. Уҳуд

18. Балоғатга етган эркаклардан биринчи мусулмон бўлган саҳоба? a. Али ибн Абу Толиб b. Усмон ибн Аффон c. Абу Бакр Сиддиқ

19. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учинчи қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳо ҳижрий нечанчи йил вафот этган? a. 5 йил b. 6 йил c. 9 йил

20. Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даъвати билан  Исломни қабул қилган илк саҳоба? a. Абдураҳмон ибн Авф b. Абу Ҳурайра c. Абдуллоҳ ибн Масъуд

21. Абу Лаҳабнинг аёли? a. Умму Жамил Арво бинти Ҳарб b. Ҳинд бинти Абу Суфён c. Сафийя бинти Абдулмутталиб 22. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Шом ҳудудига Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу бошчилигидаги улкан қўшинни ҳижрий нечанчи йил юборганлар? a. 9 йил b. 10 йил c. 11 йил

23. Абу Бакр розияллоҳу анҳу бошчиликларида ҳаж ибодати биринчи марта ҳижрий нечанчи йил адо этилган? a. 6 йил b. 9 йил c. 10 йил

24. Билол ибн Рабоҳ розияллоҳу анҳуга азоб берган мушрик ким? a. Назр ибн Ҳорис b. Уқба ибн Абу Муъайт c. Умайя ибн Халаф

25. Унинг юртида ҳеч кимга зулм қилинмайди, деб таърифланган подшоҳ? a. Муқавқис b. Кисро c. Нажоший

26. Бадр ғазотида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам учун чодир қуришни таклиф қилган саҳоба? a. Абу Айюб b. Абу Лубоба c. Саъд ибн Муоз

27. Ислом тарихида биринчи шаҳид бўлган саҳоба ким? a. Сумайя b. Ёсир c. Аммор

28. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг иккинчи қизлари Руқайя розияллоҳу анҳо ҳижрий нечанчи йили вафот этган? a. 2 йили b. 3 йили c. 5 йили

29. Бадр жангидан олдин яккама-якка олишувга чиққан уч саҳобадан бири ким? a. Билол ибн Рабоҳ b. Али ибн Абу Толиб c. Зайд ибн Хаттоб

30. Мунофиқлар бошлиғи Ибн Салул ҳижрий нечанчи йили ўлган? a. 7 йили b. 8 йили c. 9 йили

31. Бадр ғазоти куни жангдан сўнг Абу Жаҳлнинг бошини танасидан жудо қилган саҳоба? a. Суҳайб b. Абдуллоҳ ибн Амр c. Абдуллоҳ ибн Масъуд

32. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оналари Омина вафот этганида у Зот неча ёшда бўлганлар? a. 4 ёшда b. 6 ёшда c. 8 ёшда

33. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга биринчи ваҳий келганида Хадича онамиз бу бўлган воқеани қайси амакиларига бориб айтади? a. Ос ибн Воил b. Варақа ибн Навфал c. Хувайлид ибн Асад

34. Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг учинчи қизлари Умму Кулсум розияллоҳу анҳога ҳижрий нечанчи йил уйланади? a. 2 йил b. 3 йил c. 4 йил

35. Биринчилардан бўлиб Исломга кирган Зубайр ибн Аввом розияллоҳу анҳу аёлининг исми? a. Ҳинд бинти Утба b. Отика бинти Зайд c. Асмо бинти Абу Бакр

36. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг катта куёвлари Абул Ос ибн Рабиъ розияллоҳу анҳу ҳижрий нечанчи йили мусулмон бўлган? a. 2 йили b. 5 йили c. 7 йили

37. Биринчи Ақаба байъати нубувватнинг нечанчи йили бўлган? a. 9 йили b. 11 йили c. 12 йили

38. Ёш болалардан биринчи мусулмон бўлган саҳобанинг исми? a. Абдуллоҳ ибн Аббос b. Али ибн Абу Толиб c. Усома ибн Зайд

39. Бадр ғазоти ҳижрий 2 йил Рамазон ойининг нечанчи куни бўлиб ўтган? a. 17-куни b. 19-куни c. 27-куни

40. Иккинчи ақаба байъати нубувватнинг нечанчи йили бўлган? a. 10 йили b. 12 йили c. 13 йили

41. Макка даври неча йил давом этган? a. 12 ярим йил b. 13 йил c. 13 ярим йил

42. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайси амакилари у Зотга қарши чиққан? a. Абу Жаҳл b. Абу Лаҳаб c. Абу Толиб

43. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратдан олдин Мадинага Қуръон қироати ва Ислом таълимотини ўргатиш учун қайси саҳобани юборганлар? a. Абу Ҳузайфанинг мавлоси Солим b. Муоз ибн Жабал c. Мусъаб ибн Умайр

44. Биринчи ақаба байъатида қатнашган ансорлар сони? a. 6 киши b. 12 киши c. 17 киши

45. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилишларидан олдин қайси ғорга беркинганлар? a. Уҳуд ғорига b. Ҳиро ғорига c. Савр ғорига

46. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муҳожир ва ансорий саҳобаларни ҳижрий нечанчи йили биродар қилиб қўйдилар? a. 1 йили b. 2 йили c. 3 йили

47. Нубувватнинг ўнинчи йили бўлган воқеа? a. Тоифга сафар b. Ҳунайн ғазоти c. Ақаба байъати

48. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдураҳмон ибн Авф розияллоҳу анҳу билан бирга кимни биродар қилиб қўйганлар? a. Умар ибн Хаттобни b. Анас ибн Моликни c. Саъд ибн Рабиъни

49. Бадр ғазотида шаҳид бўлган мусулмонлар сони? a. 14 та b. 19 та c. 70 та

50. Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳу ҳижрий нечанчи йили мусулмон бўлган? a. 1 йили b. 2 йили c. 4 йили

Танлов ҳақида батафсил...

Мавзуга оид мақолалар
Юнус ЭМРО Сўрадим сариқ гулдан... Сўрадим сариқ гулдан Отаонанг бормидур Чечак айтур Дарвеш бобо, Отаонам тупроқдур Сўрадим яна гулдан Боланг, ининг давоми...

08:57 / 21.03.2017 3006
Қадимги замонда бир ёмон табиатли савдогар бозорда айланиб юриб, ичига саккиз юз тилла танга солинган ҳамёнини йўқотиб қўйди. Ўнгга, чапга зир югуриб ҳамёнини давоми...

22:41 / 23.01.2017 3153
Ота «Бисмиллаҳ, барча мақтов ва шукрлар Аллоҳгадир, Аллоҳнинг Расулига салавоту саломлар бўлсин Холид, бир нарса ҳақида сўрамоқчи бўляпсан. шекилли, давоми...

21:43 / 24.12.2016 3330
ОЧКЎЗЛИКНИНГ ОҚИБАТИ  Кунларнинг бирида бир очкўз Исо алайҳиссалом ҳузурларига келиб Эй Исо Сен билан биродар бўлиб, суҳбатингга шерик бўлишни истайман, давоми...

12:03 / 17.03.2017 3797