«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 14-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ алайҳиссаломга мактуб “Ва албатта, сен улкан хулқдасан (Қалам сураси, 4-оят).

Ассаламу алайка я Расулаллоҳ!

Ассаламу алайка я Ҳабибуллоҳ!

Ассаламу алайка я хойро русули Робби!

Ҳар сафар сизга салом ва салавот йўллар эканман, қалбан алик олганингизни ҳис этаман! Зеро, ҳеч қайси умматга берилмаган фазилатни Роббим сизга бўлган муҳаббати сабабидан бизларга ато қилди. Сизнинг шарофатингиз билан бизлар одамзот ичида “Хойро умматин ухрижат линнас” – “Энг яхши уммат” номига сазовор бўлдик. Пайғамбарлар ичида умматига энг меҳрибон зот сиз бўлдингиз, я Расулуллоҳ!

Барча пайғамбарларнинг қайтарилмас дуоси бўлган, улар бу дуоларини ҳаётлик чоғларида ишлатиб бўлишган. Аммо сиз... сиз... Тоиф сиғдирмай қувганида ҳам, Макка аҳли дарбадар қилганида ҳам, мушриклар кўнглингизга озорлар берганларида ҳам, қанчадан-қанча зулму ситамлар кўрганингизда ҳам “Умматим! Умматим!” дея бу дуоингизни Қиёматга – ҳамма: “Ўзим, ўзимнинг жоним!” дея овора бўладиган, пайғамбарлар ҳам издошларидан қочадиган кунга олиб қўйдингиз!

Сиз биз дунёга келмай туриб: “Аҳбобларимни соғиндим!” дея йўқладингиз... Сиз бизни “Ҳавзи Кавсар ёнида кутгум” дея тарк этдингиз!

Я Расулуллоҳ!

Биз ҳам Сизни кўрмай севдик!

Овозингизни бир бора эшитмай Сизни соғиндик!

Хушбўй ифорингизни туймай туриб Сизга муштоқ бўлдик!

Қўлингиздан тутиб байъат бермай туриб, Сизга иймон келтирдик!

Фарзандларимизга ҳам Сизни танитдик, эй Ҳабибуллоҳ!

Кўрмасдан Сизни севди бу кўнглим!

Жонингизга жоним фидо, Саййидим!

Биз гуноҳкор бўлиб ҳашр этилсак-да,

“Умматим!” дермисиз, Ҳабибим!

Сиз баҳорим, кўрар кўзим,

Сиз кечам, Сиз кундузим,

Сизга салавот айтар тилим,

“Умматим!” дермисиз, Ҳабибим!

Эй Расулуллоҳ! Сизга Аллоҳнинг беадад салавот ва саломлари бўлсин!

Мавлуда Сулаймонова

Мавзуга оид мақолалар
 Устозни ғанимат билиш  Толиби илмларга қилинадиган насиҳатлардан энг муҳими бу устозни, унинг билимини давоми...

12:31 / 27.01.2018 3253
 Баъзида ўзимиз сезмаган ҳолатда вақтимизни беҳуда сарфлаймиз. Бир ишни бошлаб қўйиб, иккинчисига сакраб давоми...

16:45 / 01.01.2017 3341
Шахсий саҳифага профилга доир одоблар Шахсий саҳифангда бериладиган матнлар исломий шариатимизга мувофиқ давоми...

07:17 / 02.03.2019 2909
Инсон бу дунёда яшар экан, фақат моддиятга боғлиқ бўлган бу тирикликда уни самоларга боғловчи амалларга ҳам давоми...

19:08 / 11.01.2020 4117