«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 1-йўналишига оид 16-мақола
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Олий ҳулқ эгаси Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. “Ва албатта, сен улкан хулқдасан” (Қалам сураси, 4-оят).

Азиз ўқувчи! Мен сизга таништирмоқчи бўлган инсон  – бу оламларга раҳмат пайғамбар этиб юборилган, уларнинг яқинлари эсга олганда: “Хулқлари Қуръон эди”, дея таърифланган, Аллоҳнинг китобида: “Сиз буюк хулқ устидасиз”, дея таърифланган, “Умматим, умматим!” дея йиғлаб ўтган зот Муҳаммад ибн Абдуллоҳ, яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдирлар. Келинг, сизга у зотнинг хулқларини қисқача баён этаман: У зот инсонларнинг энг камтари ва энг сахийси эдилар. Оиласининг хожатини чиқарадиган, уй юмушларида ҳам ёрдамчи бўлган, ҳатто ўз кийимларини ямаган инсон эдилар. Ўзлари учун на ғазаб ва на интиқом олган, лекин Аллоҳнинг нарсаларига нисбатан хусумат қилинса, ғазабланадиган, на қаттиқ сўзлилик на ҳаёсиз, на манман ва на айблагувчи, балки адолатли зот эдилар. Уч нарса: ношаръий жанжал, ўзни улуғлаш, бекор сўз ва амалдан ўзларини йироқ қилганлар. Ҳеч кимни юзига ёмонламас, орқасидан гапирмас, бирор инсоннинг айбини топишда тажассус қилмаслик борасида хулқларини йироқ қилганлар. Ҳазил қилсалар, фақат ҳақ сўз ила қилганлар. Кулишлари беовоз ва табассум эди. Меҳрибон ва авф этишни хуш кўрувчи, тамоман инсонларнинг хушхулқи эдилар. Соллаллоҳу алайҳи вассаллам! Азиз ўқувчи, комиллик сари интилар экансиз, йўлчи юлдузингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлсинлар. У зотнинг ҳаёт йўлларини ўқиб-ўрганинг ва ҳаётингизга татбиқ этинг, шунда инсонларга хуш ёқувчи бўласиз.

Гавҳар Зикруллаева

Мавзуга оид мақолалар
Инсон азиз ва мукаррамдир Аллоҳ таолога беадад ҳамду сано ва шукроналар бўлсин, икки олам сарвари Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам га саловоту саломлар давоми...

00:17 / 11.01.2017 3926
Бидъат ҳақида сўз кетар экан, кўпинча салбий фикрларга дуч келамиз. Диний тушунчаси бор одамлар бўлмағур урфодатлар деб қарашса, диндан узоқ инсонлар диний давоми...

00:35 / 17.01.2017 4390
ЮРАККА ЙЎЛ Ўн еттинчи мактуб Мен сочиб кетаман кўҳна бағрингга, ўлмас ғояларнинг уруғларини. Шавкат РАҲМОН Ассалому алайкум Саломатмисиз Ҳар кун биттадан давоми...

07:53 / 27.04.2017 3381