«Эрурсиз барча оламларга раҳмат, ё Расулуллоҳ!» танловининг 2-йўналишига оид 9-мақола

0 227

Расулуллоҳни соллаллоҳу алайҳи васалламни севишимизга 10 сабаб:

  1. Мусулмон бўлганимиз учун. Изоҳ: мусулмон бўлишнинг шартларидан биринчиси, аввало оламларни бор қилган улуғ Зот Аллоҳ субҳанаҳу таолони ҳамда Унинг расулини севмоқ зарур.
    2. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сўнгги пайғамбар бўлганлари учун. Изоҳ: у зот соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин бошқа пайғамбар келмаслиги ҳамда улар бутун оламларга раҳмат пайғамбар бўлиб келганлари учун яхши кўрмоғимиз керак.
    3. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам “Умматим!” деганлари учун. Изоҳ: ҳадиси шарифларда кўп баён этган сўзлари шу “Умматим” деган сўзлари.
    У зот бизни кўрмай туриб, бизни ўйлаган бўлсалар-у, наҳот биз уларни сева олмасак?!
    4. Уммат ҳаққига қиладиган дуолари учун. Изоҳ: ҳадисларда келтирилишича, ҳамма пайғамбарларга алоҳида дуо берилган экан, улар дунёда ҳаётлик пайтида бу дуодан фойдаланишган, лекин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ташқари. Улар ушбу дуони биз умматлари учун охиратга олиб қўйган эканлар, яна биз ҳақимизда ўйлаганлар, нега биз уларни севмаслигимиз керак?!
    5. У зотни соллаллоҳу алайҳим васаллам ҳусни хулқлари учун. Изоҳ: ҳар бир инсон хулқи тарафдан яхши инсон бўлишни истайди ва бу борада кимдандир ўрнак олади. Албатта, Қуръони Каримда “Сиз буюк хулқ устидасиз” деб таърифланган Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам хулқларидан ўрнак олмай, бошқа кимдан оламиз?! Ўрнак олиш учун аввало у инсонни севмоқ, севмоқ учун у зотнинг сийратларини ўрганмоқ керак!
    6. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳим васаллам билан Жаннатда кўришмоқлик учун. Изоҳ: ҳадисларда келтирилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир инсон Жаннатда ўзи севган инсонлар билан бирга бўлади, деган эканлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш орзуси борлар у зотни қаттиқ севинглар!
    7. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўрмоқлик учун яхши кўрмоқ, уларнинг суннатларига риоя этмоқ, кўп салавот йўлламоқ керак. Иншаалоҳ шунда бу орзу рўёбга чиқса, ажаб эмас.
    8. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига эришмоқ учун. Изоҳ: яна бир сабаб уларни севишимиз учун. Бу тарафдан бу сабаб инсоннинг охирати учун фойдалидир.
    9. Аллоҳнинг муҳаббатига эришмоқ учун. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳ ва Унинг расулини севса, Аллоҳ ҳам у бандасини яхши кўради. Аллоҳ кимни яхши кўрса, қиёматда у бандасини ўз ҳолига ташлаб қўймайди” (Ровийси ёки саҳиҳлиги келтирилмаган!).
    10. Аллоҳ таоло гуноҳларимизни кечирмоғи учун. Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳим васалламдан шундай маънода ҳадис бор: “Агар инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳим васалламнинг саҳобаларини қиёматда яхши кўрмоқ ила келса, у банданинг гуноҳлари ер юзидаги тупроқчалик бўлса ҳам Аллоҳ таоло кечиради. Агар саҳобаларга заррача нафрат билан келса, унинг қилган яхши амаллари фойда бермайди” (Ровийси ёки саҳиҳлиги келтирилмаган!).
    Саҳобалар тўғрисида шунчалик фойда олсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳим васалламни севиб келмоқлик қандай бўларкин?!
    Аллоҳ билгувчи.

Фасебоок саҳифаси: Сис Пеарл

Баҳам кўринг

Leave A Reply