Таҳоратни синдирмайдиган нарсалар.
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 

  1. Олд тарафдан чиққан ел таҳоратни кетказмайди, чунки у ҳақиқий ел эмас.
  1. Икки йўлдан бошқа жойлардан чиққан нарса ўзи нажас бўлса ҳам, пок жойга оқмаса ёки чиққан нарса нажас бўлмаса, таҳорат кетмайди.
  1. Тишланганда қолган қон изи ёки мисвокдан кейин қолган қон изи таҳоратни кетказмайди. Шунингдек, кўз, қулоқ, кўкрак бези ва киндик ичидаги ярадан ташқарига қон оқмаса таҳорат кетмайди.
  1. Икки йўлдан бошқа жойдан чиққан нарса нажас бўлмаса, таҳорат кетмайди. Мисол учун, кўз ёши, тупук, мишиқ, сўлак, тер каби нарсалар таҳоратни кетказмайди.
  1. Қон бурундан бир нуқта, икки нуқта оқса таҳорат кетмайди.
  1. Қуюқ қонли қусуқ оғизни тўлдирадиган даражада бўлмаса, кетмайди.
  1. Орқасини ерга босиб (яъни ўтириб) ёки улов устида ухласа, таҳорат кетмайди.
  1. Намоздаги ҳолатлардан бирида ухлаб қолса, таҳорат кетмайди. Бунда намозда бўлиш ёки бўлмасликнинг фарқи йўқ.
  1. Ўтирган ҳолида ухлаётган одам йиқилиб кетса, ёнбоши ерга теккунча ўзини ўнглаб олса, таҳорати синмайди.
  1. Қўлини ерга тираб ухласа ҳам таҳорати синмайди.
  1. Орқасини ерга, бошини тиззасига қўйиб ухлаган одамнинг таҳорати ҳам синмайди. 
  1. Балғам бошдан бўладими ёки қориндан бўладими, фарқи йўқ. Бунда балғамга таом аралашмаган бўлса таҳорат синмайди.
  1. Ёнбошлаб ётиб, енгил мудраб қолиб атрофидаги одамларнинг гапларини эшитса ва тушунадиган бўлса, таҳорати синмайди.
  1. Жаноза намозида қаҳқаҳа отиб кулган кишининг таҳорати синмайди.
  1. Кулганда овозни ўзи эшитиб, бошқа эшитмаса, «зеҳк» дейилади ва бундай кулги ила намоз бузилади-ю, таҳорат бузилмайди.
  1. Ҳеч кимга эшитилмайдиган, овозсиз кулги табассум дейилади. Табассум ила таҳорат ҳам, намоз ҳам бузилмайди.
  1. Аёлни ва закарни ушлаш ила таҳорат синмайди.

(Бу жумлани келтиришдан мақсад, бошқа мазҳабларга раддия маъносидадир. Шофеъий мазҳабида эр кишининг қўли номаҳрам аёлга тегса ёки закарини ушласа, таҳорат кетади).

Мавзуга оид мақолалар
Тошкент шаҳрининг Осиё ресторанидаги Қуръон мусобақаси жуда чиройли шукуҳ билан ўз якунига етди. Аввал хабар берганимиздек, унда Юнусобод, Яккасарой ва Мирзо давоми...

05:28 / 14.02.2018 3205
Одам Ато ва Момо Ҳаво яратилган вақтлардан бошлаб қанчадан қанча оилалар вужудга келган. Аммо қайси оила идеал, қайси оиладан намуна олишимиз керак  Намунали давоми...

11:52 / 02.02.2017 6013
Ўзни олим эмас толиб биларди, Ҳар вақт бардавом илм оларди. Илмга амални ошно қиларди, Толибларга ўрнак бўлган Ҳазратим Илм таратмоқнинг ҳар йўлин давоми...

08:05 / 04.02.2017 5917
Қаноатни қушлардан ўрган, банда, Кунлик ризқига шукр килади, Сайраб, зикрни қилмайди канда, Ношукр одамсан, алам қилади. Қаноатни қушлардан ўрган, банда, Масъуд, давоми...

11:00 / 11.10.2019 2075