Талбийна ва сурма
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Талбийна ва сурма
islom.uz

«Талбийна» — ун, сут ва асалдан пишириб тайёрланадиган таом.

 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «У киши ўз аҳлларидан бирор киши вафот этадиган бўлса, шу сабаб-ла аёллар тўпланиб тарқалганидан сўнг, фақат аҳллари ва хос кишилар қолганда бир декча талбийна қилишга амр этарди. Сўнгра уни нонли шўрва устига қуйиларди. Кейин у киши: «Эй аёллар, шуни еб олинглар. Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, талбийна беморнинг юрагини қувватли қилувчидир ва баъзи маҳзунликни кетказади, деганларини эшитганман», дер эди». Икки Шайх ривоят қилишган. Шарҳ: Ҳар бир эл, ҳар бир юртнинг маълум бир ҳолатларда қиладиган таомлари бор. Янги туққан аёлларга алоҳида, маълум хасталикдан даволанганларга алоҳида, таъзия эгаларига алоҳида, сафардан келганларга алоҳида таом ва шароб тутилади. Бу нарсалар йиллар давомида тўпланган бой тажрибанинг самараси ҳисобланади. Ушбу ривоятда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам томонларидан тавсия қилинган, юракни қувватлаб, хафаликни кетказадиган «талбийна» номли таом ҳақида сўз кетмоқда. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитганлари учун ўзлари иштирок этган таъзияларда мусибатзада аёлларга ўша таомни егизар эканлар.

Яна ўша кишидан: «У киши бемор учун ва вафот этганга маҳзун бўлган учун талбийна амр қилар эдилар ва: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, талбийна беморнинг юрагини қувватли қилади ва баъзи маҳзунликни кетказади, деганларини эшитганман», дер эди». Бухорий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлларини иситма тутса, ҳасаа шўрваси қилишга амр этар эдилар. У қилинарди. Сўнгра у Зот амр қилардилар. Улар ичардилар. Бас, у Зот: «Албатта, у маҳзуннинг юрагини қувватли қилур ва беморнинг юрагини худди сизларнинг бирингиз ўз юзини сув билан ювгандек ювар», дер эдилар». Термизий ривоят қилган. Шарҳ: «Ҳасаа» талбийнанинг яна бошқа бир номи. Уни баъзилар «ҳарийра» деб ҳам атар эканлар.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Албатта, сурмаларингизнинг яхшиси исмиддир. У кўзни равшан қилур ва киприкни ўстирур». Сунан эгалари ривоят қилишган. Термизий қуйидагиларни зиёда қилган: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сурмадонлари бор эди. У Зот ундан ухлашдан олдин ҳар бир кўзларига уч мартадан сурма сурар эдилар». Шарҳ: Сурма суртиш кўзнинг соғлиғига эътибор бериш рамзидир. Бемор бўлмаган кўзга ҳам Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча ухлашдан олдин сурма қўйишлари у Зотнинг соғлиқни сақлаш ишига қанчалик эътибор беришларини кўрсатади.

Мавзуга оид мақолалар
1. Ҳозиргача қилган ибодатингиздан кўнглингиз тўлмаган бўлса ҳам, умидингизни узманг. Гуноҳларингиз давоми...

04:30 / 09.02.2017 4893
Сайтлардан бирида Бўш вақтингизни қандай ўтказасиз деган сўровнома ўтказилди. Уч ярим минг киши давоми...

16:00 / 25.09.2019 2955
Қаламни яратиб, одамзотга баён қилиш неъматини ато этган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳнинг давоми...

00:25 / 27.12.2016 2979
Мақолада тасвирланган ҳолат бизнинг жамиятда у қадар жиддий тус олмаган бўлсада, шунга ўхшаш кўплаб давоми...

16:00 / 25.11.2019 4393