Соранинг Рамазон кундалиги (Иккинчи ҳафта)
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Рамазон – ёмон одатларни ташлаш, янгиларига одатланиш фурсати. Мен Рамазонда телевизорда беҳуда нарса кўриш одатимни ташлаб, кўпроқ китоб, айниқса, Қуръон ўқишга одатланаман. Қуръонни асосан пешин намозидан кейин ўқияпман. Ҳар куни камида бир жуздан ўқияпман. Мақсадим – Қадр кечасида хатм қилиш.

Болалигимда кўплаб мусулмон болалар сингари араб тилида Қуръон ўқишни ўрганганман. Менга буни ота-онам ўргатган. Биринчи марта хатм қилганимда ота-онам буни нишонлаш учун кўпгина “митаи” (ҳиндча ширинлик) олиб келиб, ўзимизга ва масжид аҳлига тарқатган эди. Катта бўлгач эса, афсуски, Қуръон ўқиш одатим кундан-кунга камайиб кетганди. Охирги пайтларда Қуръонни фақат жума кунлари Каҳф сурасини ўқиш учун қўлга олаётгандим.

Умид қиламанки, бу йил Рамазонда одатланган Қуръонни ҳар куни ўқиш менга бутун йил давомида ҳамроҳ бўлади. Ҳар доим Қуръонни кўп ўқишни ният қиламан, лекин кейин “Вақт йўқ”, “Бугун жуда чарчаганман”, “Ишим жуда кўп”, дейман. Биламан, бу фақат баҳона. Чунки ҳаракат қилсам, Қуръон ўқиш учун, албатта, вақт топаман ва бу мени тинчлантириб, хотиржам қилади. Иймоним мен учун доим шахсиятимнинг асоси бўлган. Мен жойнамоз устида намоз ўқиётганимда ёки Қуръонга шўнғиб кетган пайтимда ҳақиқий “ўзим”ни ҳис қиламан ва Аллоҳга яқинлашаётганимни сезаман.

Кичиклигимда онамнинг мусҳафини ўқирдим. Ўшанда у кўп ишлатилганидан юмшаб кетган ёрқин, шоҳона мато билан ғилофланган эди. Ҳозир эса ўзимнинг мусҳафим бор. У аслида бобомники (Аллоҳ у кишини раҳматига олсин), уни мен учун Покистондан олиб келишган. Бобом қайд қилиб, белгилаб қўйган қоғозлар ҳали ҳам мусҳафнинг ичида туради. Бу менга мазкур мусҳафнинг узоқ йиллардан бери – ҳатто мен ҳали туғилмаган пайтлардан буён ўқилаётганини эслатиб туради.

Қўрқаманки, Рамазондан кейин яна кўп эски одатларим қайтиб келади. Бироқ мен аҳд қилдим – ҳар куни ҳеч бўлмаганда худди Рамазондагидай Аллоҳга яқин бўлиш учун бутун дунёни унутиб, 10 дақиқа вақтни хотиржам Қуръон ўқишга, албатта, ажратаман, иншааллоҳ!

Мавзуга оид мақолалар
Замонавий технологияларнинг шиддат билан жамиятга кириб боришига қарамай, Саудия Қироллигининг энг катта давоми...

10:46 / 01.06.2019 2849
gallery columns2 sizemedium linkfile ids29564,29565,29566,29567,29568,29569 orderbyrand Маккада каъбапўш кўргазмаси очилди    Marwa.ru манбаларининг давоми...

09:24 / 22.07.2017 13120
Умуман нақд пулдан қандоқ қилиб pакот чиқарилади Шартлари қандай Нақд пулдан pакот чиқариш фарз бўлиши учун давоми...

10:34 / 07.10.2016 3218
Бисмиллаҳир роҳманир роҳим Тарбиявий муносабатларда  балоғат ёки бошқача айтганда ўтиш ёши ҳар доим энг давоми...

09:02 / 11.02.2017 4054