Солиҳ амалнинг қабул бўлиш шартлари
Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

 Солиҳ амаллар уч шарт билангина қабул бўлади:

1. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган суннатга мувофиқ бўлиши керак. Набий алайҳиссаломнинг суннатларига мувофиқ бўлмаган барча ишлар солиҳ ишларга кирмайди. Балки улар ботил ишлардир.

«Расул сизга нимани берса, ўшани олинглар» (Ҳашр сураси, 7-оят).

«Ёки уларнинг диндан Аллоҳ изн бермаган нарсаларни шариат қилиб берган шериклари борми?!» (Шууро сураси, 21-оят.)

2. Амал қилувчи ишида холис Аллоҳнинг розилигини тилаб амал қилиши керак.

«Ҳолбуки, улар фақат Аллоҳга, динни Унга холис қилган» (Баййина сураси, 5-оят).

«Сен айт: «Албатта, мен динни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳга ибодат этишга буюрилганман.

Ва мусулмонларнинг биринчиси бўлишга буюрилганман».

Сен: «Албатта, мен агар Роббимга исён этсам, буюк Куннинг азобидан қўрқаман», деб айт.

Сен айт: «Динимни Ўзига холис қилган ҳолимда Аллоҳгагина ибодат қилурман.

Бас, Ундан ўзга нимани хоҳласангиз, ўшанга ибодат қилаверинглар» (Зумар сураси, 11–15-оятлар).

3. Қилинаётган амал соф ақида асосларига тўғри келиши керак. Чунки амал шифтдир, ақида эса – асос.

«Эркакми, аёлми, ким мўмин бўлган ҳолида солиҳ амал қилса» (Наҳл сураси, 97-оят).

Иймонларимизни собитқадам қилгин!

Касимова Назокат таржимаси
Мавзуга оид мақолалар
Сабаб ва имкониятлар Деярли барча халқларда одамлар кўришганда айтиладиган биринчи жумла «Сизга саломатлик ва омонлик тилайман», деган маънода бўлади. Яқин давоми...

23:58 / 28.11.2016 3115
Сиз соллаллоҳу алайҳи вассалламни оламларга Раҳмат этиб юборган ва Ўзининг улуғ Каломида, «Ва, албатта, сен улкан хулқдасан», Қалам, 4 дея таъриф берган Роббимиз давоми...

20:05 / 24.02.2017 4252
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Жувон аёлдан маслаҳат сўрамай туриб никоҳланмас. Қиз боладан изн олинмай давоми...

23:47 / 26.10.2016 4803